Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet24/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2. Нутқ аъзоларининг физиологияси дейилганда шу аъзоларнинг ҳаётий кечимлари, муҳит билан бўладиган муносабатлари назарда тутилади. Бундай кечим бош мия қобиғининг чўзинчоқ мия қисмида жойлашган марказий нерв системаси томонидан бошқарилади. Бу система махсус функцияларни бажарадиган нерв ҳужайралари тўпламидан иборатдир. Унинг брок маркази деб номланувчи тури нутқнинг юзага чиқишида қатнашадиган мушакларни ҳаракатга келтирадиган нерв маркази ҳисобланади. Эшитув маркази номли тури эса эшитиш аъзоларидан келадиган таъсирни идрок этадиган нерв маркази саналади. Бу марказ фаолиятини ўрганиш фонетиканинг перцептив (эшитиб ҳис этиш) аспекти деб ҳам қаралади. Демак, тил воситасида амалга ошириладиган нутқий алоқа бевосита шу марказлар иштирокида юз беради.
3. Нутқ аъзоларининг ижро кечими – нутқ аъзоларининг нутқ товушларини ҳосил қилишдаги иштироки (ҳаракати ва ҳолати). Бундай кечим, юқорида айтиб ўтилганидек, нутқ аъзоларининг физиологияси билан боғлиқдир. Одатда, нутқ аъзоларининг ҳаракати ва ҳолати артикуляцияни шакллантиради. Aртикуляция эса ҳар бир миллат вакилларида психологик ва физиологик кўникмаларга таянади. Бу ҳолат ўша миллат тилининг артикуляция базаси ҳисобланади. Шунинг учун бир миллат вакилида бошқа миллат тилига хос артикуляция базаси (психологик ва физиологик кўникмалар) бўлмаслиги мумкин. Демак, тиллар бир-биридан артикуляция базаларидаги баъзи белгилари билан ўзаро фарқ қилади. ҳар қандай нутқ товушининг артикуляцияси уч босқичдан таркиб топади:

  • биринчи босқич – экскурсия (ҳозирланиш);

  • иккинчи босқич – тўхтам (иш ҳолати);

  • учинчи босқичрекурсия (талаффузнинг қайтиши).

Нутқ жараёнида бу босқичларнинг чегараси мавҳумлашади: одатда, бир товушнинг артикуляцияси ниҳоясига етмай, иккинчи товуш экскурсияси бошланади, натижада товушлар бир-бирига динамик равишда уланиб, улар орасидаги талаффуз чегаралари сезилмас ҳолга келади. Бундай чегараларни ёзувда (ҳарфлар мисолида) аниқ сезиш мумкин.
Изоҳ: 1) нафас аппарати товуш ҳосил қилиш учун керак бўлган ҳаво оқимини етказиб беради; 2) бўғиз (ҳиқилдоқ) овоз ҳосил қилади; қ) ҳалқум, оғиз бўшлиғи товушни шакллантиради; 4) бурун бўшлиғи қўшимча тон беради.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling