Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Назорат учун савол ва топшириқлар


Download 0.98 Mb.
bet20/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Назорат учун савол ва топшириқлар

1.Фонетиканинг предмети ва вазифалари нимадан иборат?


2.Фонетик бирликларга нималар киради?
3.Сегмент бирликларни тавсифланг.
4.Устсегмент бирликлар қандай хусусиятларга эга?
5. Фонетиканинг қандай турлари мавжуд?
6. Тавсифий фонетиканинг бошқа турлардан фарқини айтиб беринг.
7. Товуш типи деганда нимани тушунасиз?
8. Фонетика ва грамматика муносабати ҳақида гапиринг.
9. Фонетиканинг орфоэпия ва орфография билан муносабати қандай?
3-мавзу. НУТҚ ТОВУШЛАРИНИНГ аспектлари


Режа:



  1. Нутқ товушларининг уч томони

  2. Физик-акустик аспект

  3. Aнатомик-физиологик аспект

  4. Эшитиб ҳис этиш аспекти (перцептив аспект)

  5. Лингвистик-функционал аспект



Таянч тушунчалар: табиий товушлар, инсон товушлари, талаффуз (физиологик) белгиси, физиология, акустик томон, физика фани, вазифавий белги, лингвистик белги, товушнинг баландлиги, товушнинг кучи, товуш тембри, товуш чўзиқлиги, нафас аппарати, бўғиз бўшлиғи, ҳалқум, оғиз бўшлиғи, бурун бўшлиғи, фаол аъзолар, нофаол аъзолар


1-§. Нутқ товушларининг уч томони

Товушлар табиий ва инсон товушларига бўлинади. Табиатдаги инсондан ташқарида пайдо бўлган барча товушлар табиий товушлар саналади.


Табиий товушлардан инсон товушларининг фарқи шундаки, у инсон нутқ аъзолари ҳаракати ёрдамида маълум мақсадда кетма-кет талаф­фуз қилинади. Бу эса ҳар қандай нутқ товушининг уч томони мавжуд эканлигидан далолат беради.
Биринчидан, нутқ товушлари инсоннинг нутқ аъзолари ҳаракати натижасида майдонга келади. Нутқ товушларининг бу томони унинг талаффуз (физиологик) белгиси ҳисобланади ва у физиология фани билан узвий боғлиқликда ўрганилади. Нутқ аппарати ўпка, бўғиз, товуш пайчалари, оғиз бўшлиғи, танглай, тил, лаб, бурун, тиш каби аъзоларни ўз ичига олади.
Иккинчидан, ҳар қандай товуш ҳавонинг тебраниши натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳаммаси маълум сифат белгисига: баландлик, куч (ёки тезлик), миқдор (ёки узунлик) ва тембр белгиларига эга бўлади. Товушларнинг бу томони акустик томон дейилади ва у физика фани билан алоқада ўрганилади.
Учинчидан, нутқ товушлари маълум мақсадда талаффуз этилади. Товушларнинг кетма-кет талаффуз қилинишидан маълум ахборот узатилади. Демак, товушлар маъноли бирликлар таркибида уларни моддий томондан шакллантириш ва маъносини бир-биридан фарқлаш вазифасини бажаради. Масалан, соли билан шоли сўзлари биринчи товушлари билан, сот билан соч сўзлари охирги товушлари билан, сот билан сут сўзлари ўртасидаги товушлари билан фарқланади.
Товушларнинг бундай белгилари вазифавий белгиси саналади ва у фақат инсон товушларигагина хос белги ҳисобланади.
Демак, юқорида саналган белгилардан биринчиси табиий товушларга ҳам, инсон товушларига ҳам хос белги бўлса, иккинчи ва учинчи белгилар фақат инсон товушларигагина хосдир.
Шундай қилиб, нутқ товушларининг уч томони мавжуд:
а) акустик;
б) талаффуз (физиология);
д) вазифавий томонлари.
Ҳар қайси нутқ товушини тавсиф қилишда ана шу уч томон эътиборга олинади. Масалан, “к” товуши тил ўртасининг юқори танглайга тегиши ва ўпкадан чиқаётган ҳавонинг бу тўсиқдан портлаб чиқиши натижасида ҳосил бўлади. Бу товушнинг нутқ аъзоларининг қайерида ва қандай йўл билан ҳосил бўлиши талаффуз (физиологик) томони саналади. Унинг соф шовқиндан иборат эканлиги, жарангсизлиги акустик белгиси, “к” нинг “г” дан ва бошқа товушлардан фарқланиши эса вазифавий белгиси ҳисобланади. Тилшунослик фани учун вазифавий томони муҳим саналади. Шунинг учун вазифавий белги лингвистик белги деб ҳам юри­тилади.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling