Назорат учун савол ва топшириқлар
Фонема нима?
Фонемаларнинг дифференциал белгилари деганда нимани тушунасиз?
Фонеманинг интеграл белгилари ҳақида гапириб беринг.
Талаффузда иштирок этувчи асосий нутқ аъзоси ва тўсиқнинг ҳосил бўлиш ўрнига кўра қандай ундошлар оппозицияси фарқланади?
Aртикуляция усули ва тўсиқнинг қандай ҳосил бўлишига кўра ундошлар оппозицияси ҳақида гапириб беринг.
5-мавзу. ФОНЕМА
Режа:
Товушларнинг фарқловчи ва бирлаштирувчи белгилари
Товуш ва фонема
Фонема оттенкалари, уларнинг турлари
Транскрипция ва унинг турлари
Таянч тушунчалар: фарқловчи белгилар, бирлаштирувчи белгилар, тил олдилик белгилари, портловчилик белгилари, жарангсизлик белгилари, жаранглилик белгилари, товуш, фонема, тил бирлиги, мажбурий оттенкалар, комбинатор оттенкалар, позицион оттенкалар, индивидуал оттенкалар, факултатив оттенкалар, фонетик транскрипция, фонематик транскрипция (фонологик транскрипция)
1-§. Товушларнинг фарқловчи ва бирлаштирувчи белгилари
Фонология учун фақат бир товушни иккинчи товушга таққосланганда уларни бир-биридан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгиларигина аҳамиятли бўлади.
Бизнинг билиш фаолиятимизнинг асосини қиёслаш ташкил этади. Билиш жараёнимизда янги билаётган нарсамизни олдин билган нарсага қиёслаймиз, зидлаймиз ва улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни топишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун билиш фаолиятида зидлашларнинг аҳамияти катта.
Зидланаётган икки бирликни бир-биридан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгилар фарқловчи белгилар, уларнинг ҳар иккисида такрорланадиган, иккиси учун ҳам умумий бўлган белгилар бирлаштирувчи белгилар саналади.
Масалан, т ва д товушларини олайлик. Биринчи товуш тил олдилик, портловчилик, жарангсизлик белгиларига, иккинчиси эса тил олдилик, портловчилик, жаранглилик белгиларига эга. Бу икки товушнинг юқоридаги белгиларини бир-бирига қиёсласак, дастлабки икки белги (тил олдилик, портловчилик белгилари), ҳар иккисида такрорланади. Учинчи белги (жарангли-жарангсизлик белгиси) билан эса улар бир-биридан фарқланади. Шунга кўра, биринчи ва иккинчи белгилар улар ўртасидаги бирлаштирувчи белгилар, учинчи белги эса фарқловчи белги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |