Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet36/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3. Бўғиз ундоши (фарингал ундоши) – h. Бу ундошнинг талаффузида ҳаво оқими бўғиз ва ҳалқумдан ишқаланиб отади.
II. Aртикуляция усулига кўра. Бунда ўпкадан келаётган ҳаво оқимининг тўсиқдан (фокусдан) қай тарзда ўтиши назарда тутилади. Бу белгисига кўра ундошлар ҳозирги ўзбек тилида қуйидаги турларга бўлинади:
1.Портловчилар – ҳаво оқимининг тўсиқдан портлаб ўтишидан ҳосил бўлувчи ундошлар. Буларга b, g, d, k, p, t, q фонемалари киради. Бу ундошларнинг талаффузида нутқ аппаратидаги икки аъзо бир-бирига тегиб, ҳаво йўлини тўсади, натижада портлаш юз беради.
2.Қоришиқ портловчилар (аффрикаталар)ch, j (дж), ts (ц). Бу ундошлар артикуляциясининг иш ҳолати икки хил кечади: битта фокуснинг ўзида портлаш ва сирғалиш жараёнлари содир бўлади, артикуляция портлаш билан бошланиб, сирғалиш билан тугайди.
3.Сирғалувчиларv, j, z, y, l, s, f, x, sh, g`, h. Бу ундошларнинг талаффузида нутқ аппаратидаги икки а`зо бир-бирига жуда яқинлашади, аммо жипслашмайди: ҳаво оқимининг сирғалиб ўтиши учун оралиқ қолдирилади.
4.Юмуқ фокусли бурун товушлари (русча: смычно-носовые согласные). Бу гуруҳга m, n, ng ундошлари киритилади:
а) “m” нинг артикуляциясида иккала лаб орасида юзага келган тўсиқ ҳаво йўлини ёпади (юмуқ фокус юзага келади), натижада, ҳаво оқими тўсиққа урилиб, орқага қайтади ва бурун бўшлиғидан сирғалиб отаъди (бунда бурун йўли очиқ ҳолатда бўлади)
б) “n” нинг артикуляциясида тил учи билан милк орасида ҳаво йўли ёпилади, орқага қайтган ҳаво оқими (ун билан бирга) бурун бўшлиғидан сирғалиб отаъди:
в) “ng” нинг артикуляциясида тилнинг орқа қисми билан юмшоқ танглай орасида ҳаво йўли ёпилиб, бурун бўшлиғида сирғалиш кечими содир бўлади.
Изоҳ. m, n, ng ундошлари артикуляциясида портлаш содир бўлмайди, чунки ҳаво оқими бурун бўшлиғи томон йўл олганлиги учун унинг юмуқ тўсиқдан портлаб ўтишига зарурат қолмайди: куч (энергия) сирғалиш томонга йўналтирилади. Шунинг учун, бу ундошларни портловчи-сирғалувчилар» g`, «порловчилар» дейиш тўғри бўлмас. Aйрим тилшуносларнинг бу тип ундошларни «сирғалувчилар» деб баҳолаши ҳам шундан бўлса керак.
5. Титроқ ундошr. Бу ундошнинг талаффузида тилнинг учи қаттиқ танглайнинг олд қисми томон кўтарилади ва ҳаво зарбидан титрайди, ҳаво оқими тебранади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling