Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. «D» фонемаси
- 3. «S» фонемаси
- 4. «Z» фонемаси
Тил олди ундошлари тавсифи
1. «T» фонемаси — тил олди-алвеолар, портловчи (соф портоловчи), жарангсиз, шовқинли ундош, “d” нинг жарангсиз жуфти. Бу ундош сўзнинг барча позицияларида учрайди: сўз бошида (tosh, tog`), сўз ўртасида (ota, botir) ва сўз охирида (ot, avat) каби. Бу ундош тожик тилидан ўзлашган daraxt, doʼst, goʼsht, musht, mast, past каби сўзлар охирида (сирғалувчи x, s, sh ундошларидан сўнг қўлланганда) талаффуз этилмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳодиса туркий сўзларда, шунингдек, русча – байналмилал ўзлашмаларда камроқ учрайди: yurist > yuris, aferist > aferis, avgust > avgus, artist > artis, toʼrt > toʼr каби. Aммо ost, ust, tort (tortmoq), yurt каби туркий сўзларда ва port, post, tort (кондитер маҳсулоти) каби русча ўзлашмаларда сўз охиридаги “t” тушириб қолдирилмайди. 2. «D» фонемаси — тил олди-алвеолар, соф портловчи, жарангли, шовқинли ундош, “t” нинг жарангсиз жуфти. Сўз бошида (daryo), ўртасида (odam), охирида (ozod) қўлланади. Сўз боши (daraxt), интервокал ҳолат (odat), жарангли ёки сонор билан ёндош ҳолат (gijda, sajda, banda, onda-sonda) бу ундош учун кучли позициядир. Бу позицияда “d” ундошининг асосий оттенкаси қўлланади, бошқа ҳолатлар “d” учун кучсиз позиция ҳисобланади, бунда жарангли “d” нинг жарангсизлашган оттенкаси қатнашади. Масалан: ketdi > ketti (d > t), tushdi > tushti (d > t), asad > asat (d > t), savod > savot (d > t) каби. Булар жарангли “d”нинг комбинатор ва позицион оттенкалари (аллофонлари) саналади. “d” фонемаси қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. 3. «S» фонемаси — тил олди-дентал, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош “z” нинг жарангсиз жуфти. Сўз бошида (savat), ўртасида (qasam), охирида (olmos) қўлланади. Деярли барча позицияларда ўзининг асосий оттенкасини сақлайди: asbob, asta, osdi, oʼsdi, qafas, asos каби. 4. «Z» фонемаси — тил олди-дентал, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош, “s” нинг жарангли жуфти. Сўз бошида (zamon, zafar), ўртасида (bozor, ozod) ва охирида (oz, aziz, mayiz) қўлланади. Жарангсиз ундош таъсирида “s” га ўтади: iztirob > istirob, mazkur > maskur каби. Бундаги “s” жарангли “z” фонемасининг жарангсизлашган комбинатор оттенкаси саналади (“t” ва “k” нинг таъсирида бўлганлиги учун). Баъзан сўз охирида ҳам бироз жарангсизлашади: sakkiz > sakkis (z > s), tannoz > tannos (z > s) каби. Бундаги “s” жарангли “z” фонемасининг позицион оттенкаси ҳисобланади (сўз охирида бўлганлиги учун). Демак, сўз боши (zamon), икки унли ораси (go`zal) ва жарангли ёки сонор билан ёнма-ён бўлган ҳолат (jonzot, tuzdon) “z” учун кучли позиция, бошқа ҳолатлар эса кучсиз позиция саналади. Қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling