5. «L» фонемаси – тил олди-алвеолар, сирғалувчи, жарангли, сонор товуш. Сўз бошида (lagan), ўртасида (olam) ва охирида (qamal) қўлланади. Орқа қатор унлидан сўнг қаттиқроқ (ol, bol каби), олд қатор унлидан сўнг эса юмшоқроқ (ил, эл, бел каби) талаффуз этилади. Феълнинг шарт майли ва сифатдош шаклларида (“-sa”, “-gan” қўшимчаларидан олдин қўлланганда) жонли сўзлашув нутқида ўзак охиридаги “l” тушиб қолиши ҳам мумкин: kelsa > kesa, kelgan > kegan каби. Қадимги туркий тилда “l” фонемаси сўз бошида қўлланмаган.
6. «N» фонемаси – тил олди-алвеолар, жарангли, сонор, бурун товуши. Сўз бошида (nok, narsa), ўртасида (ona, anor) ва охирида (burun, tutun) ишлатилади. Лаб ундошидан олдин қўлланганда ассимилацияга учраб, лаб-лаб “m” тарзида талаффуз қилинади: shanba > shamba (n > m) каби.
7. «R» фонемаси – тил олди-танглай, титроқ, жарангли, сонор товуш. Сўзнинг бошида (raqs, ro`mol), ўртасида (darak, guruch) ва охирида (xabar, agar, zarar) кела олади. Тошкент шевасида отнинг “-lar” билан қўлланган шаклида шу қўшимча охиридаги “r” нинг тушиб қолиши кенг тарқалган: kitoblar > kitobla, bolalar > bolala, akamlar > akamla, oyimlar > oyimla каби. Талаффузнинг бу шакли адабий тил меъёри саналмайди. Қадимги туркий тилда “g” фонемаси сўз бошида қўлланмаган.
8. «Sh» фонемаси – тил олди-танглай, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Сўзнинг бошида (shamol, sholi), ўртасида (tushuncha, o`sha) ва охирида (naqash, ravish) кела олади. Деярли барча позицияда асосий оттенкаси сақланади: goʼsht, gʼisht, tovushlar, tovushni, tovushdan, tushgin, tushkinlik каби.
9. «J» фонемаси – тил олди-танглай, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош. Сўз бошида, ўртасида ва охирида қўлланиш ҳолатлари фақат русча- байналмилал ўзлашмаларда учрайди: janr, jeton, jemper, jurnal (сўз бошида); major, barja (сўз ўртасида); blindaj, peyzaj, drenaj, ekipaj, personaj, garaj, tiraj, massaj, sabotaj, staj (сўз охирида) каби. Сўз ўртасида қўлланиши тожик тилидан ўзлашган бир неча сўзда ҳам учрайди: mujda, gijda, cijdaho (ajdarho) каби. Бундай позицияда сирғалувчи “j” қоришиқ “j(dj)” нинг “d” таъсирида ўзгарган оттенкаси бўлиши ҳам мумкин. Бу ундош сўз охирида жарангсизлашади: massaj > massash, drenaj > drenash, ekipaj > ekipash каби. Қадимги туркий тилда бу товуш бўлмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |