Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet43/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Бўғиз ундоши тавсифи


«H» фонемаси — бўғиз ундоши, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли товуш. Бу фонема сўз бошида (ham, hozir), ўртасида (qahramon, mahsulot) ва охирида (hoh, guruh) кела олади. Aсосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёки шу сўзлардан ясалган ўзбекча сўзларда қўлланади: hammol, haqiqat, huquq, humo (“humo qushi”), hunar, hurriyat каби. Ҳозирги ўзбек тилида “h”нинг “y”га ўтиш ҳолатлари учрайди: shohi > shoyi (h > y), Rahim > Rayim (h > y), Sohib > Soyib (h > y), Mohira > Moyira (h > y) каби. “H”нинг бу хусусияти баъзан унинг сўз таркибидан тушиб қолишига ҳам олиб келади: shahar > sha:ar, Solih > Soli, Tohir > Toir каби. Ҳатто Muhammad Rahim > Muhammad Raim > Mamaraim > Maraim каби фонетик жараёнларда ҳам “h”нинг юқоридаги хусусиятлари таъсири бор.


Қоришиқ «Ts» («Ц») ундоши тавсифи


«Ts» фонемаситил олди-алвеолар, қоришиқ-портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Бу фонема фақат русча лексик ўзлашмаларда қўлланади. Дастлаб «ц» ўрнида “ch” ва “s” товушлари ишлатилган: Царизм > Chorizm, цирк > sirk каби. Кейинги 50-60 йил давомида ўзбек-рус икки тиллилигининг шаклланиши ва мустаҳкамланиши туфайли кўпчилик ўзбек зиёлиларида «ц» нинг русча артикулация базаси (талаффуз кўникмаси) ҳам шаклланган: konstitutsiya, aviatsiya, evolutsiya, inflatsiya, litsey каби сўзларнинг ўзбеклар нутқидаги қўлланиши шундан далолат беради, аммо ўзбек тилида «ц» билан қўлланадиган бирорта сўзга қарама-қарши қўйиш мумкин бўлган бошқа сўзнинг (квазиомонимнинг) йўқлиги бу фонеманинг ўзбек тилидаги фонологик функсиясини мунозарали қилиб қўймоқда.
Демак, ўзбек тилида ундош товушларнинг таркиби овоз ва шовқиндан иборат бўлиб, талаффузда тўсиққа учрайди. Ўзбек тилида ундош товушлар 23 та: b, v, g, d, z, j, y, k, l, m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g`, h, ng.
Ундош товушлар уч томондан тасниф қилинади:
I. Ҳосил бўлиш ўрнига кўра:
1. Лаб ундошлари:
а) лаб-лаб ундошлари: b, p, m;
б) лаб-тиш ундошлари: f, v.
2. Тил ундошлари:
а) тил олди ундошлари: d, t, z, s, sh, j, ch, n, l, r;
б) тил ўрта ундоши: y;
д) тил орқа ундошлари: g, k, ng;
э) чуқур тил орқа ундошлари: q, g`, x.
3. Бўғиз ундоши: h.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling