Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Бўғин (силлабема), унинг тузилиши


Download 0.98 Mb.
bet51/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

1-§. Бўғин (силлабема), унинг тузилиши

Бўғин – бир ҳаво зарби билан айтилувчи товуш ёки товушлар йиғиндисидир. Бўғин кўчириш ва бўғинга ажратиш ҳодисаларини фарқлаш лозим. Бўғинга ажратиш фонетик ҳодиса бўлиб, унда сўз талаффузидаги ҳаво зарблари асосида ажратилади. Бўғиннинг асосини унли товуш ташкил қилади. Ўзбек тилида бўғиннинг қуйидаги шакллари мавжуд:



  • бир унлидан иборат бўғин: о-та, а-на;

  • бир унли ва бир ундошдан иборат бўғин: бо-ла, ти-ла:

  • икки ундош ва бир унлидан иборат бўғин: тас-диқ, мак-таб;

  • уч ундош ва бир унлидан иборат бўғин: порт-лаш, ғишт-ни;

  • тўрт ундош ва бир унлидан иборат бўғин: транс-порт, спорт-чи.

Бўғин нутқ оқимининг товушдан катта, сўздан кичик (баъзан бир сўзга тенг) сегмент бирлигидир. Фонологик нуқтайи назардан бўғин силлабема дейилади, уни ўрганадиган соҳа эса силлабика деб номланади.
Бўғин унлисиз тузилмайди, шунинг учун унли товуш бўғиннинг маркази ҳисобланади — у ундошларни ўзига тортиб, бир ҳаво зарби билан айтиладиган фонетик бўлакни (бўғинни) ҳосил қилади. Ундошлар ўзича бўғин ҳосил қилмайди (сонорлар бундан мустасно). Улар унлидан олдин келганда кучсиз бошланиб, кучли тугайди; китоб сўзидаги «ки-» бўғини бошида келган «к» ундоши шундай. Ундош товуш унлидан кейин келганда, кучли бошланади, сўнг кучсизланиб тугайди: китоб сўзидаги «-тоб» бўғини охирида келган «Ь» ундоши шундай. Баъзан икки бўғин орасида иккита бир хил ундош ёнма-ён келиб қолади: муддат (муд-дат) каби. Бу ҳодиса геминация саналади. Бунда иккала «дд» бир товушдек талаффуз этилади, бинобарин, кучли бошланиб, кучли тугайди, оралиғида эса бироз пасайиш кузатилади. Булар икки баландликка эга ундошлар саналади. Демак, бўғин тузилишида ундошлар кучсиз бошланувчи, кучли туговчи ва икки баландликка эга характерида бўлади. Шунга кўра бўғин уч қисмга бўлинади;
а) бўғин боши – бўғин ясовчи товушнинг (унлининг) баландлигигача бўлган қисм;
б) бўғин маркази (бўғин баландлиги);
д) бўғин марказидан кейинги қисм (бўғин баландлигидан сўнгги қисм).
Унли (V) ёки унли+ундош (VC) типидаги бўғиннинг боши нолга тенг бўлади: о+та (биринчи бўғин боши нолга тенг), ол+ма (биринчи бўғин боши нолга тенг); ундош+унли (CV) типидаги бўғиннинг охири ҳам нолга тенг: ол+ма («та» бўғинининг охири нолга тенг) каби. Ўзбек тилидаги умумтуркий сўзларда:
а) боши нулга тенг бўғин фақат сўз бошида учрайди: о+та, уч+та каби;
б) боши нолга тенг бўлган бўғин биринчи бўғиндан кейин қўлланмайди. Бу типдаги бўғиннинг сўз ўртасида ёки охирида келиши фақат арабча ва русча лексик ўзлашмаларда учрайди: ма-о-риф (арабча), а-ор-та (русча-байналмилал) каби;
д) охири нолга тенг (CV типидаги) бўғин сўзнинг барча қисмларида қўлланиши мумкин: бо+ла, да+ла каби;
е) бўғин бошида ундошларнинг қаторлашиб келиши фақат русча-байналмилал сўзларда учрайди: трактор (биринчи бўғин схемаси — CCVC) каби.
Бўғиннинг тил ва нутқдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат:
1. Сўзнинг, хусусан. фонетик сўзнинг шаклланишида «қурилиш материали» ва қолипловчи вазифаларни бажаради. Aйрим тилларда бўғиннинг дистинктив (тафовутлаш, фарқлаш) функсияси ҳам бор. Масалан, корейс, вьетнам, хитой тилларида бўғин оҳанг турига қараб сўз маъносини фарқлайди, айни шу хусусияти бўлган тилларда у силлабема ҳисобланади. Ўзбек тилида бўғиннинг бу функцияси ниҳоятда кучсиздир.
2. Бўғиннинг педагогик-методик аҳамияти ҳам бор: биринчи синф ўқувчиларини тўғри ўқиш ва тўғри ёзишга ўргатишда, уларда тўғри талаффуз ва имло кўникмаларини шакллантиришда бўғинлаб ўқитиш ва бўғинлаб ёздириш яхши натижа беради.
3. Орфография қоидаларининг бир қисми бўғин кўчирилишига асосланади.
4. Бўғиннинг шеъриятда туроқлами, оҳангдошлик ва мусиқийликни таъминловчи восита сифатидаги роли ҳам катта. У шеърий мисралардаги ритмни юзага келтирувчи асосий унсурлардан бири, айни пайтда вазн ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Қуйидаги шеърий парчаларни қиёслаб кўрайлик:
1. Куй авжида узилмасин тор,
Шеър ярмида синмасин қалам.
Яшаб бўлмай умрини зинҳор,
Бу дунёдан кетмасин одам.
(Е. Воҳидов. «Куй авжида узилмасин тор»).
2. Шеърларим – чечагим, ҳаётим,
Шеърларим бойликдир, бисотим,
Ёмғирдан намланмас қанотим,
Ошаман булутлартоғидан!
(A. Умарий. «Ёмғирда»).
Келтирилган бу икки шеърий парчани бир-бирига оҳанг жиҳатдан солиштирсак, уларнинг тўққизлик туркумига мансублиги маълум бўлади, шунга қарамай бу икки шеърнинг ритмик хусусиятлари бир хил эмас. Бунинг сабаби шуки, уларнинг ҳар бирида бўғинлар турлича гуруҳланиб келмоқда. Қиёс қилинг:

  1. Куй авжида (4) / узилмасин тор (5) = 9

Шеър ярмида (4) / синмасин қалам (5) = 9
Яшаб бўлмай (4) / умрини зинҳор (5) = 9
Бу дунёдан (4) / кетмасин одам (5) = 9

  1. Шеърларим (3) / чечагим (3), / ҳаётим (3) = 9

Шеърларим (3) / бойликдир (3), / бисотим (3) = 9
Ёмғирдан (3) / намланмас (3) / қанотим (3) = 9
Ошаман (3) / булутлар (3) / тоғидан (3) = 9



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling