Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet48/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3. Эпитеза (аустеза) — сўз охирида товуш орттирилиши: бу ҳодиса кўпроқ сўз охирида қаторлашиб келган ск, нк ундошларидан сўнг юз беради: отпуск > отпуска, киоск > киоска, танк > танка, бланк > бланка каби. Бунда ҳам позицион-синтагматик омил (туркий сўз охирида ск, нк ундошлари бирикмасининг учрамаслиги) кўпроқ даражада асос бўлган.
IV. Фонетик ҳодисаларнинг бошқа турлари:
1. Товуш тушиши. Сўз ўзагидаги ёки унга қўшилган қўшимчалар таркибидаги айрим товушларнинг маълум фонетик қуршов ёки позиция таъсирида талаффуз этилмаслиги. Бу ҳодисанинг қуйидаги турлари бор:
а) прокопа, анкопа – сўз бошидаги товушнинг тушиб қолиши: йилон > илон, яғоч > ағоч > оғоч, йигна > игна каби. Бунда тил ўрта «й»да овознинг устунлиги, демак, унинг унлига яқинлиги, ўзидан кейинги унлига сингиб кетиши каби омиллар таъсири бор. Прокопа, асосан, тарихий жараён маҳсули бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида учрамайди;
б) синкопа — сўз ўртасидаги товушнинг тушиб қолиши. Бу ҳодиса редуксиянинг давоми сифатида кўпроқ учрайди-ўзак морфемага афлфикс морфема қўшилганда, урғу охирги бўғинга кўчиб, ўзакдаги унли кучсизланади ва тушиб қолади: бурун > бурним, бурнинг, бурни; ўғил > ўғлим, ўғлинг, ўғли каби. Сўз ўртасидаги унлининг тушиб қолиши баъзан тарихий (диахрон) планда содир бўлган бўлиб, ҳозир сезилмаслиги ҳам мумкин: олча < олича, келяпти < келаяпти каби. Ўзбек тилида ундош товушлар синкопаси ҳам учрайди: пастқам > пасқам, пастда > пасда каби. Уларнинг баъзи турлари тарихий пландагина қаралиши мумкин: эрди > эди каби;
д) апокопа — сўз охиридаги товушнинг ёки қўшма сўз компонентининг тушириб қолдирилиши: баланд > балан, хурсанд > хурсан, ғишт > ғиш, гўшт > гўш, обрўй > обрў, подшоҳ > подшо каби. Қўшма сўз компонентининг тушириб қолдирилиши асосан русча лексик ўзлашмаларда учрайди: метрополитен > метро, килограмм > кило, таксомотор > такси каби.
Товуш ёки компонентнинг тушиб қолишига олиб келадиган сабаблар қаторида позицион (урғусиз бўғиндаги редуксия) ва синтагматик (ёнма-ён қўлланган товушларнинг сингишиб кетиши) билан бирга фонацион энергияни тежаш, ихчамликка еришиш каби омиллар ҳам қатнашади;
2. Элизия — унли товуш билан тугаган сўзга унли билан бошланган сўзнинг қўшилиши натижасида бир унли товушнинг тушиши (125, 133-б.). Масалан, айта олди > айтолди, Дили пром > Дилором каби. Бу ҳодиса унлилар сингишувининг бир кўринишидир. Яна қаранг: синерезис.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling