Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet56/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Синтагма урғуси — нутқ оқимининг маъно жиҳатдан муҳим бўлган қисмини (синтагмани) алоҳида таъкидлаш, ажратиш учун қўлланган урғу. Синтагмани аниқлаш мезони иккитадир:
а) семантик мезон;
б) синтактик мезон.
Бу мезонлар синтагманинг грамматик-семантик жиҳатдан яхлит бир бутун конструксия эканлигидан келиб чиқади. Синтагма урғуси фраза (гап) ичидаги мазмунан яхлит, грамматик жиҳатдан бир бутун бўлган қисмни махсус таъкидлаш, уни шу фраза (гап) ичидаги бошқа синтагмалардан ажратиш учун хизмат қиладиган фонетик воситадир. Буни қуйидаги нутқий парча таҳлилида кўриб чиқайлик: «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир. Aйнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади.» (Президент И. Каримовнинг 1995 йил февраль ойидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасидан).
Юқоридаги нутқий парчада иккита содда ёйиқ гап бор:
1. «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир».
2. «Aйнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади». Ҳар бир гап нутқнинг фонетик бўлинишида бир фразага тенг бўлишини ҳисобга олсак, келтирилган нутқий парчада иккита фраза борлиги маълум бўлади. Фразалар, маълумки, катта паузалар билан бир-биридан ажратилади (пауза ҳам фонетик восита – интонациянинг таркибий узвларидан бири). Ҳар бир фраза тактларга (синтагмаларга) бўлинади. Демак, синтагмалар фразанинг кичикроқ (қисқароқ) паузалар билан ажратиладиган парчаларидир. Юқоридаги икки фразадан биринчисида қуйидаги парчалар – синтагмалар бор:
а) «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади»;
б) «юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир».
Бу синтагмалардан биринчиси алоҳида урғу (синтагма урғуси) билан якунланган бўлиб, унинг фонетик табиати қуйидаги белгиларга эга: синтагма охиридаги «мақсади» сўзининг сўнгги бўғини очиқ бўлиб, бу бўғиндаги «и» унлиси чўзиқ талаффуз этилмоқда (квантитатив урғу), товуш тони кўтарилган (тон белгиси), кучи эса интенсивлашгақ (зарб белгиси), бу ҳол шу синтагманинг маъносини алоҳида таъкидлаш имконини берган. Синтагма урғусидан сўнг келган қисқа пауза биринчи ва иккинчи синтагмаларни бир-биридан ажратиш вазифасини бажарган. Синтагма урғусининг ўрни кузатилган мақсад ва нутқ ситуациясига қараб ўзгартирилиши ҳам мумкин. Бундай пайтда у гапнинг грамматик жиҳатларига ҳам таъсир қилади. Қиёс қилинг: Бу шифокор — Дилбарнинг онаси. (Бу шифокорэга состави; Дилбарнинг онаси — кесим состави). Бу — шифокор Дилбарнинг онаси. (Бу — эга, шифокор Дилбарнинг онаси — кесим состави).
Қуйидаги ҳолларда урғу сўз охирига тушмайди:

  1. -ма – феълнинг бўлишсиз шакли қўшимчаси: борма, қарама. Лекин -ма сўз ясовчи қўшимчаси урғу олади: олма (феъл), олма (от): йиғма (феъл), йиғма (сифат).

  2. -ман, -сан, -миз, -сиз – феълнинг шахс-сон қўшимчалари урғу олмайди: бораман, бормайман. Лекин -сиз сўз ясовчи қўшимчаси урғу олади (асосдан англашилган нарсага эга бўлмаганлик маъносида): мевасиз, одобсиз, гулсиз.

  3. -ча, -дай, -дек – равиш ясовчи қўшимчалари урғу олмайди: қишлоқча, муздай, бирдек. Лекин -чаотларда кичрайтириш, эркалаш қўшимчаси урғу олади: қишлоқча (от), қишлоқча (равиш).

  4. Қўшимча – юкламалар урғу олмайди: бугуноқ, сенми, сен-чи. Жумладан, -ку, -да, -гина, -оқ, -ёқ, -ми, -чи юкламалари урғу олмайди. Лекин –гина отлардаги эркалатиш қўшимчаси урғу олади: Фақат шу қизгина келди.(юклама) Қизгинам, қувончим менинг. (от).

  5. Сонлардаги маъно турларини ясовчи қўшимчалар урғу олмайди: бешта, бештача, тўрттадан, олтита.

  6. Айрим олмошларда урғу охирига тушмайди: ҳамма, жами, ялпи, бари, аллаким, баъзи.

  7. Айрим равишларда урғу охирига тушмайди: ҳамиша, асло, тезда, қаҳрамонларча, асосан, тахминан, виждонан.

  8. Айрим боғловчиларда: аммо, чунки, токи, зеро, лекин, гарчи.

  9. II-III-шахс буйруқ-истак майли феълларида ҳам урғу охирига тушмайди: ўқи, қара, келсин, ўқисин.

Сўз урғусининг икки хил вазифаси бор:
1.Сўздаги бўғинлардан бирига тушади, урғули бўғин бошқаларига нисбатан кучлироқ, чўзиқроқ талаффуз қилинади.
2.Шаклдош сўзларда маъно фарқлаш вазифасини бажаради, бунда шаклдош (омоним) сўзларда урғу ёрдамида маъно фарқланади: Ҳoзир келди (пайт маъносида қачон келди?) Ҳозир бўлди (тайёр, шай маъносида), боғлар (от) бўглар (феъл), кунда келмоқ (равиш), кунда тобланмоқ (от).
боғлар — боғлар
ҳозир — ҳозир
янги — янги
этик — этик
академик — академик



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling