Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Диакритик ҳарфлар ва диакритик белгилар


Download 0.98 Mb.
bet64/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Диакритик ҳарфлар ва диакритик белгилар. Диакритик ҳарфлар ўз реферантига (кодлаштирилган тил бирлигига) эга бўлмаган, аммо сўз қисмлари ёки фонемаларнинг ўзига хос жиҳатларига (дифференсиал белгиларга) ишора қиладиган ҳарфлардир. Масалан, кирилл ўзбек ёзувидаги айириш (ъ) ва юмшатиш (ь) белгилари шундай ҳарфлар саналади. Қиёс қилинг: cурат ва суръат, тана ва таъна, укол (қаттиқ «л») — апрель (юмшоқ «л») каби.
Диакритик белгилар бир хил график шаклга эга бўлган ҳарфлардан бирини иккинчисидан фарқлаш учун ишлатиладиган қўшимча (ёрдамчи) воситалар – нуқталар, чизиқча, илмоқча ёки «белбоғ»лар. Улар ҳарфларнинг устига, ўртасига, ёнига қўйилади: ä, â, ã, ô, о, ӧ, õ, ʂ, қ, ғ, ҳ, ɵ, o`, g`.
Қиёс қилинг: о (ўзбек тилининг қуйи кенг, кучсиз лабланган унлиси) — ў (ўзбек тилининг ўрта кенг, лабланган унлиси) — қ (ўзбек тилининг чуқур тил орқа, портловчи ундоши); г (саёз тил орқа, портловчи ундош) — ғ (чуқур тил орқа, сирғалувчи ундош).
Еслатма. Янги (лотинча) ўзбек ёзувида тутуқ белгиси (ъ) ва ў, ғ каби диакртик белгили босма ҳарфларнинг мавжудлиги сўзларнинг ёзувдаги оптик-график тасвирини бир қадар дағаллаштираётганлиги ҳам шубҳасиздир. Қиёc қилинг: ғўр (кирилл ўзбек ёзувида) — g`o`r (лотин ўзбек ёзувида), бўғма (кирилл ўзбек ёзувида) — bo`g`ma (лотин ўзбек ёзувида) каби. Демак, у ёки бу тилнинг гфарик тизими шакллантирилаётганда ёзувнинг эстетик жиҳатлари билан боғлиқ айрим талаблар эътибордан четда қолмаслиги керак.


Назорат учун савол ва топшириқлар



  1. Графика деб нимага айтилади?

  2. Графема нима?

  3. Графема билан фонеманинг фарқи нимада?

  4. Фонографема ҳақида тушунча беринг.

  5. Полиграфлар тилшуносликда яна нима деб аталади?

  6. Просодемографемалар қандай вазифани бажаради?

  7. Логорафемаларнинг қанлай турлари мавжуд?

  8. Монографема ва символлар ҳақида гапириб беринг.

  9. Диакритик ҳарф ва диакритик белги деганда нимани тушунасиз?




Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling