Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
2-§. Ўзбек ёзуви тарихи
Ўзбек халқининг энг қадимги ёзувлари сифатида Авесто, урхун-энасой, суғд, хоразм, уйғур ёзувлари саналади. Энг кўп истеъмолда узоқ муддат бўлган ёзув араб ёзувидир. Араб ёзуви билан бирга энг кўп давом этган туркий халқлар ёзуви сифатида уйғур ёзуви кўрсатилади. Ўзбек халқи 1930 йилга қадар бир неча юз йиллар давомида араб графикасига асосланган туркий ёзувдан фойдаланиб келган. Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Улуғбек, Форобий сингари буюк олимларимизнинг илмий мушоҳадалари, Лутфий, Навоий, Бобур, Машраб, Фурқат, Чўлпон-у Фитратларнинг гўзал сатрлари айнан ана шу ёзувда битилган. 1929-1940 йилларда лотин ёзуви, 1940 йил 8-май қарори билан рус алифбоси негизидаги ўзбек ёзувига (кириллица)га ўтилган. У ўз ичига 33 та ҳарф ва 2 та белги (айириш ва юмшатиш)ни олган. Ўзбек тилининг хос товушларини ифодаловчи товушлари сифатида Ў, Қ, Ғ, Ҳ ҳарфлари киритилган. 1993 йил 2 сентабрь қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб ва ўзбек ёзувининг лотин алифбосига ўтилган 1929—1940-йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларни инобатга олган ҳолда республиканинг ҳар тарафлама камол топишини ва жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишга хизмат қилади. 1-модда. Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган қуйидаги 31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат ўзбек алифбоси жорий этилсин. 2-модда. Лотин ёзуви асосидаги ўзбек ёзувини жорий этиш билан бирга Ўзбекистон халқининг миллий ифтихори бўлмиш бебаҳо маънавий мерос битилган араб алифбосини ва кириллитсани ўрганиш ва улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар сақлаб қолинади. 1995-йилнинг 6-май куни Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонуни эълон қилинди: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: Ўзбекистон Республикасининг 1993-йил 2-сентабрида қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин: 1. 1-моддадаги «31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан» сўзлари «26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан» сўзлари билан алмаштирилсин. 2. C c, ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин. 3. Х х, ҳарфл Ўў шаклида, ҳарфи Ғғ шаклида, ҳарфи Ш ш шаклида, З з ҳарфи Ч ч шаклида, С с ҳарфи Нг нг шаклида, Қ ҳарф белгиси қ шаклида ифодалансин. 4. А а, И и, Г г, Ғ ғ, Қ қ, ў ў, З з ҳарфлари ва Ч ч ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича Аа, Ии, Гг, Ғғ, Ққ, Ўў, Зз, Ч ч тарзида ифодалансин. Янги ўзбек ёзувининг имло қоидалари 1995 йил 24 августда тасдиқланган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling