11-мавзу. ЯНГИ (ЛОТИН-ЎЗБЕК) ВА АМАЛДАГИ (РУС-ЎЗБЕК) ЁЗУВЛАРИНИНГ ГРАФИК ТИЗИМИДАГИ ГРАФЕМАЛАР ТАВСИФИ (ҚИЁСИЙ АСПЕКТ).
Режа:
Товуш ва ҳарф
Ўзбек ёзуви тарихи
Таянч тушунчалар: ҳарф, алифбо, араб графикаси, туркий ёзув, лотин ёзуви, рус алифбоси, кириллица, ўзбек ёзуви
1-§. Товуш ва ҳарф
Графика – ёзув ва ёзув воситаларини, товуш ва ҳарф муносабатларини ўрганувчи бўлимдир. Товуш фонетикада, ҳарф графикада ўрганилади.
Ёзма нутқ ҳарфлар кетма-кетлигидан ташкил топади. Фонеманинг ёзувдаги ифодасига ҳарф дейилади. Ҳарфлар фонемаларнинг ёзувдаги акси, тасвиридир.
Товушлар талаффуз қилинади, ҳарфлар ёзув воситаси саналади. Ҳарф товушнинг ёзувдаги ифодасидир. Лекин ҳар доим ҳам товуш ва ҳарф бир-бирига мувофиқ келавермайди. Масалан: тингла, онг, сингмоқ, аччиқ, шуъла каби сўзларда товуш ва ҳарфлар сони бир хил эмас. Ёзув воситаларига ҳарфлар ва тиниш белгилари киради. Ҳарфларни хотирада яхши сақлаш ва луғат тузишда маълум изчилликка амал қилиш мақсадида ҳарфлар муайян тартибда жойлаштирилади. Муайян тартибда жойлаштирилган ҳарфлар тизимига алифбо дейилади. Янги ўзбек ёзуви алифбосида 29 та ҳарф бор:
Aa
|
Bb
|
Dd
|
Ee
|
Ff
|
Gg
|
Hh
|
Ii
|
Jj
|
Kk
|
Ll
|
Mm
|
Nn
|
Oo
|
Pp
|
Qq
|
Rr
|
Ss
|
Tt
|
Uu
|
Vv
|
Xx
|
Yy
|
Zz
|
O`o`
|
G`g`
|
Sh sh
|
Ch ch
|
Ng
|
‘
|
Янги алифбода ундошлар 20 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси билан ифодаланади.
Ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Bb, Dd, Ff, Gg, Hh, Jj, Kk, Ll, Mm, Nn, Pp, Qq, Rr, Ss, Tt, Vv, Xx, Yy, Zz, G`g` ҳарфлари учун халқаро андозадаги белгилар олинган.
Sh sh, Ch ch, ŋ товушлари учун қуйидаги ҳарфлар бирикмаси олинган: Sh sh, Ch ch, ng.
Русча-байналмилал сўзлардаги ц ҳарфини ифодалаш учун Ss ҳарфи ишлатилади: Sirk, Sezor, sikl.
Бундай сўзларда ц унлидан кейин келганда битта t орттирилади: litsey, militsiya каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |