Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet63/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Логографемалар (логограммалар). Графемаларнинг бу типи тушун- чаларни ёки тушунча номи бўлган сўзлами ёзувда ифодалашга асосланади. Бундай белгилар аслида идеографик (семасиографик) ёзув типига мансуб бирликлар саналади, аммо улардан фонографик ёзув таркибида ҳам фойдаланилади. Ёзув тизимининг мураккаб оптик-график система эканлиги ҳам шундан. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзувида логографемаларнинг қуйидаги турлари ишлатилади:
Рақамлар — сон туркумига мансуб сўзларнинг маъноларини ифодаловчи логографемалар. Улар ўз навбатида икки турга бўлинади:
а) ғарбий араб (ғубор) рақамлари: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 20, 100, 1000, 100000, 1000000, 1000000000 каби.
Aраб рақамлари аслида Ҳиндистонда (V асрга яқин) кашф етилган бўлсада, Aрабистонга буюк ўзбек олими Муҳаммад Хоразмийнинг араб тилида ёзилган «Aрифметика» асари орқали кириб келган, бу асар лотин тилига таржима қилиниб, Европага (Х асрда Испанияга, ХII асрда Европадаги бошқа мамлакатларга) тарқалган. Демак, Ҳиндистонда юзага келган юқоридаги рақамларнинг «араб рақамлари» номи билан оммалашиб кетишида ҳамюртимиз Муҳаммад Хоразмийнинг улкан хизмати бор;
б) рим рақамлари — қадимги римликлар ишлатган рақамлар бўлиб, улар қуйидаги белгилардан таркиб топган: I (бир), V (беш), Х (ўн), L (эллик), С (юз), D (беш юз), M (минг). Қолган рақамлар шу белгилар комбинациясига асосланади: I (1), II (2), III (3), IV (4), V (5), VI (6), VII (7), VIII (8), IХ (9), Х (10), ХI (11), ХII (12), ХIII (13), ХIV (14), ХV (15), ХVI (16), ХVII (17), ХVIII (18), ХIХ (19), ХХ (20), ХХХ (30) ХL (40), L (50), LХ (60), LХХ (70), LХХХ (80), ХC (90), С (100), CD (400), D (500), DC (600), CМ (900), М (1000), МC (1100), МD (1500) ва бошқалар.
Рим рақамлари милоддан олдинги 500 йилларда этрусклар томонидан кашф қилинган.
Морфографемалар ва символлар. Морфографемалар сўз таркибидаги маъноли қисмларни (морфемаларни) ифодаловчи белгилар. Масалан, дефис<чизиқча) рақамдан кейин қўлланганда тартиб сон таркибидаги «-нчи» («-инчи») морфемасини ифодалайди — шу морфема дефисининг референт бўлади: 5-уй (бешинчи уй), 20-хона (йигирманчи хона) каби. Бироқ, қозон-товоқ, ака-ука каби жуфт сўзларнинг ёзувдаги шаклларида дефис морфографема эмас, орфографик белги вазифасида қатнашади (жуфт сўзлар орфограммасига тегишли бўлганлиги учун).
Символлар – илм-фаннинг маълум соҳаларида қабул қилинган махсус идеографик белгилар:
а) математик символлар - √ (илдиз), — (олув), + (қўшув), х (кўпайтирув), : (бўлув), х (икс), х² (икс квадрат), ~ (даврийлик, узлуксизлик), > (катта), < (кичик) ва бошқалар;
б) астрономик символлар — ʘ (Қуёш), Ͼ (Ой), ♂ (Марс), ♀ (Меркурий), ʐ (Юпитер), ♀ (Венера, Зуҳра), Ƽ (Сатурн) ва бошқалар;
д) кимёвий символлар — О (олтин), Ͼ (кумуш), О (мис), Ƽ (қўрғошин), ♀ (симоб), ♂ (темир) ва бошқалар;
е) ботаник символлар — A (андроцей, чангчилар), ʘ (бир йиллик ўсимлик), ʘ (икки йиллик ўсимлик), h (бута), G (гинецей, уруғчи), () (гул бўлаклари қўшилиб ўсган), │___│ (дарахт), Ɵ (кузги ўсимлик) ва бошқалар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling