Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet71/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

5. Тарихий-анъанавий принцип. Бу принципга асосланган имло қоидалари сўзларнинг ёки сўз шаклларининг қадимдан одат бўлиб қолган формада ёки анъанага мос шаклда ёзилишини ҳозирги имло учун меъёр тарзида белгилайди. Чунончи, ҳуррият сўзи таркибида иккита «р»нинг мавжудлиги ҳозирги ўзбек тили учун меъёр саналади, аммо шу сўз иштирокида ясалган жумҳурият сўзида эса бир «г» ёзилади, чунки бу сўзни бир «г» билан ёзиш қадимдан одат бўлиб қолган.
Тарихий-анъанавий принцип сўзнинг ёки сўз шаклларининг ҳақиқий таркиби (фонема ёки морфемалари) етарли аниқланмаган ҳолатларга нисбатан ҳам қўлланади. Масалан, тақозо сўзининг охирги бўғинидаги унли баъзан «о», баъзан «а» ҳолида (тақозо-тақоза каби) талаффуз қилинади, шулардан қайси бири тўғри эканлиги ҳозирча аниқ емас. Бироқ, шу нарса маълумки, ёзувда тақозо шакли қўлланиб келган, бу омил ҳозирги ўзбек ёзуви имлосига ҳам асос бўлган.
Тарихий-анъанавий принципга амал қилиш ҳолатлари ҳозирги пайтда яратилаётган айрим бадиий асарлар тилида ҳам учраб туради: классик адабиёт тилига тақлид тарзида сўзларнинг эски ўзбек тилига хос шакллари ишлатилади. Масалан:
Гул фасли санам
Сайр ила гулшанда бўлибдур.
Ғунча кўз очиб
Гул вузида ханда бўлибдур.
Гуллар ичида
Шоҳи ўзим дер эди лола,
Мағрурлигидан
Ул ўзи шарманда бўлибдур (Е.В.)
(Эски ўзбек тилига хос бирликлар — ила, ул, «-дур».)
6. Дифференсиация принципи (символик принцип). Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра, шакли бир хил бўлган сўзлар (омонимлар) ёзувда сигнализаторлар (ишора белгилари), диакритик белгилар воситасида ёки бир ҳарф ўрнида бошқа ҳарф ишлатиш орқали фарқланади: атлас (мато) – атлас (географик атлас), янги (сифат) – янги (равиш), тана (гавда) — таъна (миннат), банда (қул) — банда (шайка), уриш (урмоқ) – уруш («жанг») каби. Келтирилган сўзларда урғу (') ва тутуқ (‘) белгилари орфографиянинг дифференсиация принципи талабига кўра қўлланган; уриш ва уруш сўзларида эса «и» ва «у» ҳарфларининг ишлатилиши ҳам шу принципга асосланган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling