Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- طابير
4. График принцип. Бу принцип, аслида, орфография қоидаларини эмас, графика қоидаларини белгилайди — графемаларнинг графикада кодлаштирилган фонемаларини ифодалашга асосланади, шунга кўра у, баъзан, фонемографик принцип деб ҳам номланади". Чунончи, сирғалувчи «ж» билан қоришиқ «ж» (дж) нинг ёзувда битта ж графемаси орқали ифодаланиши, «ŋ» фонемасининг эса нг диграфи билан ифодаланиши графикада кодлаштирилган. Ёзувда бу меъёрга амал қилинади, холос: жемпер (сирғалувчи «ж»), Жанг ("қоришиқ «ж» ва саёз тил орқа «η») каби. Орфографиянинг бундай кодлаштиришга бевосита алоқаси йўқ, бу графемаларнинг ёзувда қўлланишини графиканинг ўзи бошқаради.
Ўзбек тилшунослигида график принципни этимологик принципга асос бўлган тамойил деб ёки ҳатто бу икки принципни бир ҳодиса сифатида таърифлаш ҳоллари ҳам бор. Хусусан, ўзбек график лингвистикасининг етакчи вакилларидан бири Фахри Камолов уни айни шу маънода шарҳлайди: «Имлода, — дейди у, — график принцип бир халқнинг иккинчи халқ билан бўлган маданий алоқасига ва ёзувнинг қайси график система негизида майдонга келишига боғлиқдир. Aраб алфавити асосидаги эски ўзбек ёзувида этимологик принципнинг тўла равишда амалга оширилиши учун ўша даврнинг график системаси асос бўлган. Шунинг учун ҳам, арабча-форсча сўзлар, маҳаллий тилларда қандай ўқилиши ва қайси хилда талаффуз этилишидан қатъи назар, ўзининг график шаклини тўла равишда сақлаб қолган — араб имлосида қандай бўлса, айнан шу шаклда ёзилган. Бу эса араб алфавитини қабул қилган халқлар ёзувида умумий қонун сифатида асосий принциплардан бири ҳисобланган ...». Дарҳақиқат, график принципнинг юзага келишида бир халқнинг иккинчи халқ билан бўлган маданий алоқаси, унинг ёзув системасига таяниши каби омилларнинг роли бор: араб графикасидаги эски ўзбек ёзувида қисқа унлиларнинг ёзувда ифодаланмаганлиги (بقا – бақо: “абадийлик”, “мангулик”; صفار - сиғор: “ёш болалар”, “гўдаклар” каби), арабча лексик ўзлашмаларнинг ёзма шаклларида ўзбек тили фонологик тизимига хос бўлмаган фонемаларни ифодаловчи ع (айн), ٽ (се), ص (сод), ض (зод), ط (то), ظ (зо) каби ҳарф графемаларнинг қўлланилганлиги (عذم – азм: “қатъий қарор”, “жазм”; ثنا – сано: “мақтов”; طابير – собир: “сабрли”, “бардошли”; ظابيت – зобит: “оқсоқол”; طالع – толе: “бахт”, “тақдир”; ظفر – зафар: “ғалаба” кабилар) шундан далолат беради. Бироқ график принципнинг моҳиятини ўзбек ёзувига асос бўлган бошқа тил ёзувига хос график белгилар ва қоидаларнинг айнан (манба тилнинг ёзуви ва имлосида қандай бўлса, шундайлигича) сақланиши билан боғлашнинг ўзи етарли эмас: бу принцип манба тилдаги ҳарф-товуш муносабатларидан четга чиқиши, бевосита ўзбек тилининг ўзидаги ҳарф-товуш муносабатларини қамраб олиши ҳам мумкин. Масалан, кириллча ўзбек ёзувининг график тизимидаги о графемаси русча лексик ўзлашмалардаги ўрта-кенг лабланган «о» унлисини ифодалайди: опера, тонна сўзларининг ёзилиши о графемасининг шу хусусиятига асосланган, бу хусусият аслида рус тилининг график тизимидаги ҳарф-товуш муносабатларининг (график қоиданинг) ўзбек ёзувига айнан (ўзгаришсиз) кўчирилишига таянади, Фахри Камоловнинг «график принципи»да шу ҳолат назарда тутилган. Бироқ о графемасининг мазмун планида ўзбек тили вокализмининг қуйи-кенг, кучсиз лабланган «о» унлиси (ота, бола сўзларининг биринчи бўғинидаги фонемаси) ҳам кодлаштирилган. Бу ҳолат рус тилининг график тизимига хос эмас, чунки рус тилида қуйи-кенг «о» фонемаси ҳам, уни ёзувда ифодалайдиган графема ҳам йўқ: о графемасининг ўзбекча қуйи-кенг «о» фонемасини ифодалаши ўзбек тилининг график тизимида назарда тутилган, шунга кўра ота, бола сўзларидаги о графемасининг қўлланиши ҳам график принципнинг маҳсули бўлади. Фахри Камоловнинг этимологик ёки график принципга берган таърифи эса кўпроқ тарихий-анъанавий принцип талабларига мосдир. Рус тилшуноси A.Н.Гвоздевнинг уни этимологик ёки тарихий принцип деб номлашида ҳам шу хусусият ҳисобга олинган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling