Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Назорат учун савол ва топшириқлар
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-мавзу. ИМЛО ҚОИДАЛАРИ Режа
- Таянч тушунчалар
- 1-§. Имло қоидалари ҳақида
Назорат учун савол ва топшириқлар
Орфография нима? Орфография принциплари деганда нимани тушунасиз? Қандай ҳолатларда фонетик принципга амал қилинади? Фонетик принципга фонетик ҳодисаларнинг қайсилари киради? Фонематик принцип ҳақида гапиринг. Морфологик принцип деганда нимани тушунасиз? График принцпни адабиётларда яна қандай аташ ҳоллари учрайди? Тарихий-анъанавий принцип деб нимага айтилади? Символик принцип қандай фарқланади? Шаклий-анъанавий ёзув принципига кўра сўзлар қандай ёзилади? Семантик-услубий принцип ҳақида гапириб беринг. 13-мавзу. ИМЛО ҚОИДАЛАРИ Режа: Имло қоидалари ҳақида Унлилар имлоси Ундошлар имлоси Асос ва қўшимчалар имлоси Қўшиб ёзиш Чизиқча билан ёзиш қоидалари Ажратиб ёзиш қоидалари Бош ҳарфлар имлоси Кўчириш қоидалари Таянч тушунчалар: кириллча, лотинча, имло қоидалари, «Бирлашган ўзбек алфавити ва орфографияси», «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари», «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари», қўшма сўзлар имлоси, бўғин кўчириш имлоси, бош ҳарфлар имлоси. 1-§. Имло қоидалари ҳақида Ҳозир Ўзбекистонда амалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларидан фойдаланилмоқда. Демак, шу икки ёзувнинг имло қоидаларидан хабардор бўлиш замон талабидир. 1. Кириллча ўзбек ёзувининг имло қоидалари дастлаб 1940 йилнинг 4 июлида янги алифбе ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган ва шу йилнинг ўзида «Бирлашган ўзбек алфавити ва орфографияси» номли тўпламда эълон қилинган. Кейинчалик бу қоидалар яна бир неча марта қайта ишланди, шулар асосида 1952, 1953, 1955 йилларда «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари» лойиҳа тарзида беш марта қайта нашр қилинди, ниҳоят, унинг 5-нашри 1956 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Олий Совети Президиуми томонидан тасдиқланди. Ҳозирги (кириллча) ўзбек ёзувининг имлоси ана шу «... қоидалар»га асосланган. У қуйидаги 5 бўлимни ўз ичига олади: Aйрим ҳарфларнинг имлоси (1-30-§ қоидалари). Ўзак-негиз ва қўшимчалар имлоси (31-55-§ қоидалари). Қўшма сўз ва сўз бирикмалари имлоси (56-58-§ қоидалари). Бўғин кўчирилиши (59-62-§ қоидалари). Бош ҳарфларнинг ёзилиши (63-72-§ қоидалари). 2. Янги (лотинча) ўзбек ёзувининг имло қоидалари 1995 йилнинг 24 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 339-сонли қарори билан тасдиқланган ва шу йилнинг ўзида «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» номи билан китобча шаклида нашр қилинган. У қуйидаги 7 бўлимни ўз ичига олади: Ҳарфлар имлоси: Унлилар имлоси (1-7-қоидалар). Ундошлар имлоси (8-32-қоидалар). Aсос ва қўшимчалар имлоси (33-37-қоидалар). Қўшиб ёзиш (38-50-қоидалар). Чизиқча билан ёзиш (51-56-қоидалар). Aжратиб ёзиш (57-65-қоидалар). Бош ҳарфлар имлоси (66-74-қоидалар). Кўчириш қоидалари (75-82-қоидалар). Қўйида янги қабул қилинган лотин алифбосидаги қоидалар билан танишамиз. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling