Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Белгининг ортиқ даражасини билдирувчи ko‘pdan ko‘p, tekindan tekin, yangidan yangi, ochiqdan ochiq, qizigandan qizidi кабилар ажратиб ёзилади. 65
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-§. Бош ҳарфлар имлоси 66
64. Белгининг ортиқ даражасини билдирувчи ko‘pdan ko‘p, tekindan tekin, yangidan yangi, ochiqdan ochiq, qizigandan qizidi кабилар ажратиб ёзилади.
65. Изофали бирикмалар ажратиб ёзилади. Бунда изофа ундош билан тугаган сўзларга i шаклида, унли билан тугаган сўзларга yi шаклида қўшилади: dardi bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби. Лекин изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар қўшиб ёзилади: gulbeor (guli beor), dardisar каби. 8-§. Бош ҳарфлар имлоси 66. Кишининг исми, ота исми, фамилияси, тахаллуси, рамзий атоқли оти бош ҳарф билан бошланади: Dilbar, O‘rinova, Muhabbat Majidovna, Azamat Shuhrat o‘g‘li, Hamza Hakimzoda, Muhammadsharif So‘fizoda, Mannon Otaboy, Navoiy, Furqat; Yelpig‘ichxon, Salomjon Alikov каби. 67. Жой номлари бош ҳарф билан бошланади: Andijon, Yangiyo‘l (шаҳарлар), Naymancha, Buloqboshi (қишлоқлар), Bodomzor, Chig‘atoy (маҳаллалар), Zavraq (дара), Yarqoq (яйлов), Qoratog‘, Pomir (тоғлар), Oqtepa, Uchtepa (тепалар), Zarafshon, Sirdaryo (дарёлар), Yoyilma (канал); Turkiya, Hindiston (мамлакатлар) каби. Бундай атоқли от таркибидаги сифатловчи ҳам бош ҳарф билан ёзилади: Shimoliy Kavkaz, Markaziy Qizilqum каби. 68. Юлдуз ва сайёралар, бошқа хил осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан бошланади: Hulkar, Qavs, Mirrix (юлдуз ва сайёралар номи), Tinchlik dengizi (Ойдаги рельеф номи) каби. Yer, quyosh, oy турдош отлари сайёра номи бўлиб келгандагина бош ҳарф билан ёзилади: Yer Quyosh atrofida, Oy Yer atrofida aylanadi. 69. Маданий-маиший ва савдо корхоналарига, адабиёт ва санъат асарларига, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, транспорт воситалари, спорт иншоотларига қўйилган номлар бош ҳарф билан бошланади: «Tong» (меҳмонхона), «Saodat» (фирма), «Navro‘z» (хайрия жамғармаси), «Kamalak» (матбаа бирлашмаси), «G‘uncha» (боғча), «Botanika» (санаторий), «Paxtakor» (стадион), «Qutlug‘ qon» (роман), «Dilorom» (опера), «Tanovar» (куй), «Ozodlik» (ҳайкал), «Jasorat» (ёдгорлик), «Sino» (совутгич) каби. 70. Муҳим тарихий сана ва байрамларнинг номлари таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Mustaqillik kuni, Xotira kuni, Ramazon hayiti, Navro‘z bayrami каби. 71. Давлатларнинг, давлат олий ташкилотлари ва мансабларининг, халқаро ташкилотларнинг номидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади: O‘zbekiston Respublikasi, Rossiya Federatsiyasi, Misr Arab Respublikasi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Raisi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudining Raisi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti, Jahon Tinchlik Kengashi каби. Бошқа таркибли номларда олий мансабни билдирувчи биринчи сўзгина бош ҳарф билан бошланади: Bosh vazirning o‘rinbosari, Mudofaa vaziri, Yozuvchilar uyushmasi, O‘zbekiston Milliy tiklanish demokratik partiyasi каби. Вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар номи таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Sog‘liqni saqlash vazirligi, Fan va texnika davlat qo‘mitasi, Fanlar akademiyasi, Tilshunoslik instituti каби. 72. Давлатнинг олий даражали мукофоти номи таркибидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади: «O‘zbekiston Qahramoni» (унвон), «Oltin Yulduz» (медаль). Бошқа мукофотлар, фахрий унвонлар, нишонлар номидаги биринчи сўзгина бош ҳарф билан бошланади: «Sog‘lom avlod uchun» (орден), «O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi» (фахрий унвон), «Matbaa a’lochisi» (нишон) каби. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling