Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet84/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Таянч тушунчалар: параграф, рус графикаси, лотин графикаси, ўзбек ёзуви, қоида


1-§. Aмалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларининг имло қоидаларидаги тафовутлар

Aмалдаги «...қоидалар»нинг айрим параграфлари янги «...қоидалар» га киритилмаган. Масалан: 2-параграф (3-моддаси); 6-параграф (2 ва 3-мод- далари); 8-параграф (1-моддаси): 9-параграф («ё» ҳарфи), 10-параграф («ю» ҳарфи), 11-параграф («я» ҳарфи), 12-параграф (2-моддаси), 13-параграф (в > 6 каби ҳолатлар), 21-параграф, 22-параграф (2-моддаси), 26-параграф (1- моддаси), 27-параграф, 28-параграф, 31-параграф, 40-параграф,



  1. 41-параграф, 48-параграф, 49-параграф, 50-параграф (2-моддасидаги «у/ю» га алоқадор қисм), 52-параграф, 58-параграф ва бошқалар. Юқорида берилган қоидаларнинг янги қоидалар тўпламига киритилмаганлиги бир қатор омилларга асосланади: «е» ҳарфининг янги ёзувда фақат «е» унлисини ифодалаши («й»+«е»ни эмас), ё, ю, я ҳарфларининг янги алифбода йўқлиги, айрим қоидаларнинг ўзини оқламаганлиги каби сабаблар шулар жумласидандир. Қуйида кирилл алифбосидан Қўшма сўзларнинг имлоси, Чизиқча билан ёзиш қоидалари, Ажратиб ёзиш қоидалари, Бош ҳарфлар имлосига оид намуналардан келтирамиз.



2-§. Қўшма сўзларнинг имлоси

Қуйидаги таркибдаги қўшма сўзлар қўшиб ёзилади:


1. Таркибида хона, нома, поя, боп, хуш, ҳам, бахт, кам, умум, аро, ранг, мижоз, сифат, талаб каби сўзлардан бири қатнашган қўшма от ва қўшма сифатлар: ишхона, қабулхона, маълумотнома, табрикнома, шолипоя, ғўзапоя, оммабоп, хушхабар, ҳамдўст, ҳамсуҳбат, оромбахш, камгап, умумхалқ, совуқмижоз, девсифат, иззатталаб каби.
2. Иккинчи қисми -ар (инкор шакли -мас) қўшимчаси билан тугайдиган қўшма от ва қўшма сифатлар: отбоқар, ўринбосар, молбоқар, бешиктерватар, тезоқар, эртапишар, тинчликсевар, ишёқмас, қушқўнмас каби.
3. Ўхшаш, қиёслаш асосида юзага келувчи қўшма отлар ва қўшма сифатлар: карнайгул, қўзиқорин, отқулоқ, ойболта, бодомқовоқ, девчечак каби.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling