4. Кучайтирилган белги шакллари чизиқча билан ёзилади: қоп-қора, ям-яшил, яп-япалоқ, кўм-кўк, дум-думалоқ, куппа-кундузи, ёп-ёруғ каби.
5. Рус тилидан айнан ўзлашган ёки калъка усулида ўзлашган сўзлар аслига мувофиқ чизиқча билан ёзилади: инженер–конструктор, грамм-молекула, киловат-соат, чанглагич-пуркагич, витсе-президент каби.
4-§. Ажратиб ёзиш қоидалари
1. Қўшма феъл, шунингдек, кўмакчи феълли қўшилмалар доимо ажратиб ёзилади: кириб чиқди, олиб келди, ошкор этди, айтиб қўя қолди, ўқиб чиқди каби.
2. Ҳар, кеч, бир, у, шу, ўша, ҳамма каби сўзлар ўзи бирикиб келган сўздан ажратиб ёзилади: ҳар ким, ҳеч нарса, бир зум, бу ерда, ўша жойда, ҳамма вақт каби.
3. Кўмакчилар ўзи боғланган сўздан ажратиб ёзилади: Ватан учун, сиз билан, шаҳар томон.
Эслатма: билан ва учун кўмакчиларининг қисқарган ла ва чун шакли чизиқча билан ёзилади: онам-ла, сен-чун сингари.
4. Сифатнинг орттирма даражасини ясовчи тўқ, оч, тим, танг, жиққа каби сўзлар ажратиб ёзилади: тим қора, оч кўк, тўқ сариқ каби.
5. Қўшма сонлар ажратиб ёзилади: ўн тўққиз, бир юз йигирма беш, икки минг биринчи ва ҳоказо.
6. Йилдан йилга, кундан кунга каби кўринишдаги бирликлар ҳам ажратиб ёзилади.
7. Нуқтайи назар, таржимайи ҳол, дарди бедаво каби изофали бирикмалар ҳам ажратиб ёзилади.
5-§. Бош ҳарфлар имлоси
Орфография қоидаларига кўра бош ҳарфлар қуйидаги ўринларда қўлланади:
1. Абзац, гап, шеърнинг ҳар бир мисраси бош ҳарф билан бошланади.
2. Атоқли отлар бош ҳарф билан бошланади: Алишер Навоий, Ғафур Ғулом, Тошкент, Ўзбекистон каби.
3. Планета ва юлдузларнинг номлари бош ҳарф билан бошланади: Ер, Қуёш, Ой, Марс, Ҳулкар каби. Аммо Ер, Қуёш, Ой сўзлари планета маъносидан бошқа маъноларда келганда кичик ҳарф билан бошланади. Қиёсланг: Ер Қуёш атрофида, Ой Ер атрофида айланади; Ҳамма бир ерга тўпланиб, келаси ойнинг режасини тузиб олдик.
4. Давлатларнинг, давлат олий ташкилотлари ва мансабларнинг, халқаро ташкилотларнинг номларидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади. Ўзбекистон Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси каби.
5. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг номи таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Маданият фазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Тил ва адабиёт институти каби.
6. Маданий-маиший ва савдо корхоналарига, адабиёт ва санъат асарларига, саноат ва озиқ- овқат маҳсулотларига, шунингдек, транспорт воситалари, спорт иншоатларига қўйилган номлар бош ҳарфлар билан бошланади: «Саодат» драммаси, «Наврўз» хайрия жамғармаси, «Тошкент» меҳмонхонси, «Қутлуғ қон» романи, «Пахтакор» стадиони, «Дилором» операси каби.
7. Муҳим тарихий сана ва байрамларнинг номлари таркибидаги биринчи сўз бош ҳар билан бошланади: Мустақиллик куни, Хотира куни, Рамазон ҳайити, Наврўз байрами каби.
8. Давлатнинг олий даражали муккофотлари номи таркибидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади: «Ўзбекистон Қаҳрамони» (унвон), «Олтин Юлдуз» (медал).
Бошқа мукофотлар, фахрий унвонлар, нишонлар номидаги биринчи сўзгина бош ҳарф билан бошланади: «Соғлом авлод учун» ордени, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони, «Матбаа алоқачиси» нишони каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |