Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Назорат учун савол ва топшириқлар
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-мавзу. ОРФОЭПИЯ Режа
- Таянч тушунчалар
- 1-§. Орфоэпия ҳақида маълумот
Назорат учун савол ва топшириқлар
«Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари»га асосан қайси ҳарфлар билан боғлиқ ўзгаришлар киритилган? «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари»да эгалик қўшимчаси билан боғлиқ имло қайси қоидаларда акс этган? Рус графикаси асосида ўзбек имло қоидаларига кўра минг боши, ўн боши, сўз боши қандай ёзилади? Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек имлосига кўра шер юрак, муз ёрар, иш ёқмас қандай ёзилади? 15-мавзу. ОРФОЭПИЯ Режа: Орфоэпия ҳақида маълумот Унлилар орфоэпияси Ундошлар орфоэпияси Сўз қисмлари талаффузи Орфоэпиянинг адабий тил фаолиятида тутган ўрни Таянч тушунчалар: орфоэпик норма, товуш мослашиши, унли товушлар орфоэпияси, ундош товушлар орфоэпияси, сўз қисмлари талаффузи, талаффуз меъёрлари, жонли тил 1-§. Орфоэпия ҳақида маълумот Орфоэпия сўзларни, уларнинг таркибидаги товушларни, шунингдек, ўзак ва қўшимчалардан иборат сўз формаларини тўғри талаффуз қилиш меъёрлари тизимидир. Тилшуносликнинг бу тизим ҳақидаги бўлими ҳам орфоэпия дейилади. Орфоэпик меъёрлар аслида халқ жонли тили фактлари асосида яратилади — жонли тилдаги турлича талаффуз кўринишларидан адабий тил анъаналарига, тараққиёт традицияларига мос келадиганлари танланади Масалан, ўзбек шеваларида бир сўз турлича талаффуз қилинади: йўқ-жўқ, кўз-гўз, ота-ата, ака-ока, анор-онар каби. Ҳозирги замон давом феъли қўшимчаси шеваларда -яп(ти) -оп(ти) -утти -вот(ти) шаклларида қўлланади: боряпти, боропти, борутти, борвотти каби. Aдабий тилда шулардан йўқ, кўз, ота, ака, анор боряпти вариантлари адабий талаффуз меъёри (орфоэпик норма) сифатида сараланган. Тўғри талаффуз нутқ маданиятининг муҳим белгиларидан бири саналади. Aдабий тилда тўғри ёзиш қанчалик муҳим бўлса, тўғри талаффуз ҳам шунчалик аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам ўқувчи ва талабаларда тўғри талаффуз кўникмаларининг шакллари таълимнинг барча босқичларида жиддий эътибор берилади. Адабий тилнинг оғзаки шаклини, адабий талаффуз меъёрларини ўрганувчи бўлимдир. Орфоэпияда сўзлар, улар таркибидаги товушлар, сўзнинг асос ва қўшимчаларини тўғри талаффуз қилиш қоидалари ўрганилади. Тилшуносликнинг бу бўлими айрим унлилар орфоэпияси, айрим ундошлар орфоэпияси, айрим грамматик формалар (қўшимчалар) орфоэпияси қисмларига бўлинади. Ундош товушлар орфоэпияси кўпроқ ён товушлар таъсирида юз берадиган фонетик ҳодисаларга боғлиқ бўлади. Айрим ундошлар талаффузида адабий тил меъёрларига мос равишда товуш мослашиши кузатилади. кейинги товуш олдинги товушни ўзига мослаштиради: шанба = шамба, тўнка = тўнгка, йигитча = йигичча, ижтимоий = иштимоий каби. Ушбу мисолларнинг учтасида ҳосил бўлиш ўрнига кўра мослашув, биттасида эса овоз ва шовқин иштирокига кўра мослашув юз берган. олдинги товуш кейинги товушни ўзига мослаштиради: кетди = кетти, ишга = ишка. баъзан сўз охирида жарангли товушлар жарангсиз товуш тарзида талаффуз қилинади (б, д, г, в каби товушлар): барг = барк, гирдоб = гирдоп, обод = обот. баъзан бир товуш бошқа ноўхшаш товушга алмашади: зарур = зарил, коридор = калидор. баъзан талаффузда товушлар ўрни алмашади: тупроқ = турпоқ, ёмғир = ёғмир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling