Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet90/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3-§. Ундош товушлар орфоэпияси

Ундош товушлар орфоэпияси кўпроқ комбинатор ва позицион омиллар таъсирида юз берадиган фонетик ҳодисаларга боғлиқ бўлади. Хусусан:


1) б, д жарангли ундошлари сўз охирида жарангсиз п, т тарзида талаффуз этилади, бу ҳол ўзбек адабий талаффузи учун меъёр ҳисобланади: китоб > китоп, бориб > борип, ёзиб > ёзип, савод > савот, обод > обот каби;
2) б, д ундошлари жарангсиз ундошлар билан ёнма-ён қўлланганда ассимилацияга учраб, п, т ҳолида талаффуз этилади, бу ҳои ҳам адабий талаффуз меъёри ҳисобланади: ибтидоий > иптидоий, кетди > кетти;
3) ж, з ундошларининг жарангсиз ундошлар таъсирида ш, с деб талаффуз етилиши ҳам адабий тил учун меъёрдир: ижтимоий > иштимоий, мазкур > маскур каби;
4) б, қ ундошларининг интервокал ҳолатда (икки унли орасида) сирғалувчи в, ғ ундошларига ўтиши ҳам адабий талаффуз меъёрига хилоф эмас: бора ҳер > боравер, кета бер > кетавер каби.


4-§. Сўз қисмлари талаффузи

1. Қ, К билан тугаган отларнинг эгалик аффикслари билан турланган шакллари қуйидагича талаффуз этилади: а) кўп бўғинли сўзларда қишлоқ> қишлоғимиз, қишлоғингиз, қишлоғи; телпак > телпагим, телпагинг, телпаги каби. Бир бўғинли сўзларда бундай ўзгариш болмайди: ўқ > ўқит; ток > токи каби (ёқ, йўқ сўзлари бундан мустасно).


2. Қ, К, Г, Ғ билан тугаган отларнинг жўналиш келишигидаги шакллари қуйидагича талаффуз қилинади: қишлоқ+га > қишлоққа, челак+га > челакка, тоғ+га > тоққа, педагог+га > педагокка каби. Бошқа барча ҳолатларда:
а) жарангсиз ундошлардан сўнг -ка, жарангли ундошдан: отка, ошка, қопка, аммо унлидан сўнг -га талаффуз этилади: уйга, овга, толга, томга, болага каби.
3. Феълларда:
а) онг+ла > англа, сон +а > санаф ёш+а > яша каби;
б) эк+ган > эккан, кет+ган > кеткан, оқ+ган > оққан, туш+ган > тушкан каби.
4. Олмошларда: у+н+да > унда, бу+н+да > бунда, шу+н+да > шунда (бир«н» орттирилади), мен+нинг > менинг, сен+нинг > сенинг (бир «н» тушириб қолдирилади).
5. бир сўзидан дона сон ясалганда, ўзакдаги «г» ундоши «т»га ўтади: бир+та > битта каби.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling