Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Янги тўпламда янгича талқинда ёхуд жиддий ўзгаришлар билан берилган қоидалар


Download 0.98 Mb.
bet87/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

6-§. Янги тўпламда янгича талқинда ёхуд жиддий ўзгаришлар билан берилган қоидалар

1. Рус графикаси асосидаги ўзбек орфографиясида «-уқ» («-ук,»), «-иқ» («-ик») қўшимчасининг имлоси қоидалаштирилмаган, лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви орфографиясида эса бу қўшимчанинг имлосига оид махсус эслатма бор, унда шундай дейилади: «Ундош билан тугаб, таркибида у унлиси бор феълга -уқ қўшилади: уз-узуқ, ют-ютуқ каби. Лекин уюшиқ, бурушиқ, учириқ (шунингдек, булдуриқ) каби сўзларнинг учинчи бўғинида «и» айтилади ва шундай ёзилади. (қ. 33-қоиданинг эслатма қисми).


2. Маълумки, отларга эгалик қўшимчаларининг қўшилишида ҳар хил ҳолатлар учраб туради. Масалан, бобо ва авзо сўзларига эгалик қўшимчаси икки хил тарзда — бобо сўзига «-м» ва «-нг» шаклларида (бобом, бобонг каби), авзо сўзига эса «у+им», «у+инг» шаклларида («о» дан сўнг бир «у» орттирилиб) қўшилади: авзо+й+им, авзо+й+инг каби. Бундай ҳолатни «и» билан тугаган айрим сўзларда ҳам учратамиз: уйқу+м, уйқу+нг, аммо мавзу+й+им, мавзу+й+инг каби. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзувининг имлосида бундай ҳолатларни меъёрлаштирувчи қоидалар йўқ эди. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзувининг имло тизимида эса юқоридаги каби ҳолатлар ҳисобга олинган. Унда, хусусан, шундай қоида берилган: «о, ў, и, е» унлилари билан тугайдиган сўзларга эгалик қўшимчалари қуйидагича қўшилади:
а) кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчалари -м, -нг, -си; -миз, -нгиз (ёки -лари) шаклида товуш орттирмай қўшилади: бобом, бобонг, бобоси; бобомиз, бобонгиз, бобоси (ёки боболари); орзум, орзунг, орзуси; орзумиз орзунгиз, орзуси каби;
б) парво, обрў, мавқе, мавзу, авзо сўзларига И, ИИ шахс эгалик қўшимчалари қўшилганда бир «у» товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: парвойим, парвойинг; парвойимиз, парвойингиз; обрўйим, обрўйинг; обрўйимиз, обрўйингиз каби; III шахс эгалик қўшимчаси парво, авзо, обрў, мавқе сўзларига -йи шаклида, худо, мавзу сўзларига эса -си шаклида қўшилади: авзойи, мавзуси каби (доҳий каби «у» ундоши билан тугаган сўзга ҳам III шахсда «-си» қўшилади: доҳийси каби) (қ: 35- қоиданинг 3-банди).
3. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра шовул (шовулъ), овул (овул), кувур (қувур) сўзларида «в» дан сўнг «у», шовилламоқ, (шовилламоқ), ловилламоқ (ловилламоқ), гувшмамок, (гувилламоқ) феълларида эса «в» дан сўнг «и» ёзилади. (қ. 2- ва 50-параграф қоидалари). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзувида юқоридаги от ва феъллар учун битта умумий қоида берилган, бу қоидага кўра тақлидий сўзлардан ясалган феълларда ҳам «в» дан сўнг «и» эмас, «и» ёзилади: шовулламоқ, ловулламоқ, гурулламоқ каби. (қ: 37-қоиданинг 1-банди).
4. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида («...қоида» нинг 42-параграфида) феълларнинг орттирма даража ясовчи «-дир» қўшимчаси жарангли ундош билан тугаган кўп бўғинли сўзларга «-тир» шаклида қўшилиши айтилган, аслида эса жарангли «з» дан сўнг «-тир» емас, «-дир» қўшилади. Қиёс қилинг: чўмилтирмоқ, севинтирмоқ, арримо томиздирмоқ, оқиздирмоқ каби. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосида бу камчиликка барҳам берилган. Унда шундай қоида бор: «нисбат шаклини ясовчи -дир қўшимчаси жарангли ундош билан тугаган бир бўғинли сўзларга (келсўзидан бошқа), шунингдек з ундоши билан тугаган орттирма нисбат ясовчидан кейин қўшилади: қувдир, егдир, кулдир, ёндир, о ътказдир, томиздир каби». (қ. 37-қоиданинг 2-банди).
5. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида (қоидаларнинг 34- параграфида) «ф» ёки «г» билан тугаган сўзларга «г» билан бошланган қўшимчалар қўшилганда, сўз охири ва қўшимча бошидаги ундошлар, айтилишига мос ҳолда ёзилиши қоидалаштирилган: bog` — boqqa (боғ — боққа), tog` — toqqa (тоғ — тоққа), teg — tekkan (тег — теккан) каби. Лотин графикасига асосланган янги ўзбек ёзуви имлосига кўра эса бундай сўзлар талаффузига (фонетик принципга) кўра емас, морфемаламинг асл ҳолига мос равишда (морфологик принсип асосида) ёзилади: bogʼga, togʼga, sogʼga, ogʼgan, sigʼguncha, bargga, teggan каби (қаранг: 37- қоиданинг «д» банди).
6. 1956 йил «қоидалари»нинг 43-параграфига кўра «-гин» («-гин»), «-гир» («-гир»), «-гиз» («-гиз»), «-газ»(«-газ») қўшимчалари жарангсиз ундош билан тугаган сўзларга қўшилганда айтилишига мувофиқ «-кин» («-кин»), «-қин» («-қин»), «-кир» («-кир»), «-қир» («-қир»), «-киз» («-киз»), «-киз» («-қиз»), «-каз» («-каз»), «-қаз» («-қаз») шаклларида ёзилади: торткин, топкин, тушкин, тортқиз, ўтказ, уткир, чопқир каби. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра «-гин» қўшимчаси «-к» ёки «-қ» билан тугаган сўзлардан бошқа сўзларга қўшилганда, сўз қандай товуш билан тугашидан ва қўшимчаламинг бош товуши к ёки г айтилишидан қатъий назар, ««г» билан ёзилиши айтилган. Қиёс қилинг: торткин (1956 йил қоидасига кўра), тортгин (1995 йил қоидасига кўра), топкин (1956 йил қоидасига кўра), топгин (1995 йил қоидасига кўра). Бироқ, «-гир», «-гиз», «-газ» қўшимчалари бу қоида доирасига киритилмаган.
7. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзувининг «...асосий қоидалари» да икки отдан тузилган қўшма сифатларнинг ажратиб ёзилиши айтилган: иймоп буйин (от + от = қўшма сифат), ҳаво ранг (от + от = қўшма сифат), бодом қовок, (от + от = қўшма сифат), қўй кўз (от + от = қўшма сифат), кўза пўчок (от + от = қўшма сифат) каби (58-параграф, 3-қоида). Қўшма сифатлар имлосига оид бу қоида амалда ўзини оқлагани йўқ: оромбахш, бугдойранг, илҳомбахш сўзлари «от + от = қўшма сифат» қолипида тузилган бўлишига қарамай, деярли барча имло луғатларида қўшиб ёзилган, девсифат, одамсифат сўзлари эса (улар ҳам «от + от = қўшма сифат» қолипида шаклланган) луғатларда ҳар хил берилмоқда. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви «қоидалари» да бу типдаги қўшма сифатларнинг имлоси бир қадар тартибга солинган: «қоидалар»нинг 38-бандида хона, нома, бахш, ранг, мижоз, сифат каби сўзлар ёрдамида ясалган қўшма от ва қўшма сифатларнинг қўшиб ёзилиши қайд этилган: қабулхона, табрикнома, оромбахш, камқувват, буғдойранг, совуқмижоз, девсифат, сувталаб каби. (қ. 38-қоида). Шу қоида талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳаво ранг, жигар ранг, бодом қовоқ, қўй кўз каби қўшма сифатларнинг компонентлари ҳам лотинча ўзбек ёзувида қўшиб ёзилиши керак: ҳаворанг, бодомқовоқ, қўйкўз жигарранг каби.
8. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имло қоидаларига кўра минг боши (минг боши), ўн боши (ўн боши), сўз боши (сўз боши) кабилар «бирикмалик хусусиятини сақлаган сўзлар сифатида ажратиб ёзилади (қ. 58- параграф, 12-қоида). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра эса «қаратувчили бирикманинг бир сўзга айланиши билан юзага келган қўшма отлар қўшилиб ёзилади: мингбоши, сўзбоши, олмақоқи» (қ. 46- қоида).
9. 1956 йил «қоидалари»да иккинчи компоненти «ё» лашган товуш билан бошланган шер юрак, муз ёрар, иш ёқмас, қўл ёзма типидаги сўзларнинг ажратиб ёзилиши айтилган (қ. 58-параграф, 14-қоида). Лотин графикасидаги янги ёзувда бундай сўзлар қўшилиб ёзилади: шерюрак, музёрар, ишёқмас каби (қ. 39-қоида).
10. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра еру осмон (йеру осмон), ору номус (ору номус), туну кун (иуну кун), кечаю кундуз (кечаю кундуз), ёшу қари (ёшу қари), кўю қўзи (қўйу қўзи) каби жуфт сўзларда дефис (чизиқча) қўйилмайди (57-параграф, эслатма). Лотин графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра ҳам бундай сўзлар ажратиб ёзилади, аммо уларнинг қисмлари орасида -у (-ю) боғловчиси келса, шу элементлардан олдин чизиқча қўйилади: дўст-у душман, кеча-ю кундуз каби (51-қоидадаги эслатманинг 2-банди).
11. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра йил ва ойларни (числоларни) кўрсатувчи арабча рақамдан сўнг чизиқча (дефис) ёзилмайди: 1956 йил 22 сентябрь каби (47-параграф қоидаси). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра бундай ўринларда чизиқча қўйилади: 1991 йилнинг 1 сентабри, 60 йиллар каби (56-қоида).
12. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра алла (алла), қай (қай) элементлари сўзга қўшиб ёзилади: аллаким (аллаким), аллақандай (аллақандай), қайбир (қайбир), қайвак;т (қайвақт) каби (58-қоида, 13-банди). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра қай сўзи ўзидан кейинги ёки олдинги сўздан ажратиб ёзилади: қай куни. Aгар қай сўзи ёқ, ер сўзлари билан ишлатилганда, бир «й» товуши тушса, бу сўзлар қўшилиб ёзилади: қаёққа, қайерга каби (60-қоида).
Изоҳ: лотин графикаси асосидаги янги ўзбек имлосида алла (алла) компонентли сўзларга қоида берилмаган, уларга муносабат ҳам билдирилмаган.
13. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосига кўра бир оз (бир оз) равиши компонентлари ажратиб ёзилади. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра бироз сўзининг компонентлари қўшиб ёзилади (60-қоида).
14. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида йилдан-йилга (йилдан-йилга), кўпдан-куп (кўпдан-кўп) типидаги бирликлар жуфт сўзлар доирасида қаралган, шу боис уларнинг компонентлари орасида чизиқчанинг (дефиснинг) ёзилиши қоидалаштирилган (57-параграф, 1-қоида). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосига кўра биринчи қисми чиқиш келишигида, иккинчи қисми жўналиш келишигида бўлган бирикмаламинг компонентлари, шунингдек, белгининг ортиқ даражасини билдирувчи кўпдан кўп, текиндан текин, янгидан янги, очиқдан очиқ, қизигандан қизиган кабилар ажратиб (чизиқчасиз) ёзилади (64-қоида).
15. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида изофали сўзларнинг — нуқтаи назар (нуқтаи назар), ойнаи жаҳон (ойнаи жаҳон), дарди бедаво (дарди бедаво) кабиларнинг ажратиб ёзилиши назарда тутилган (58- параграф, 7- қоида). Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосида бу қоидага битта ўзгариш киритилган: ендиликда (янги ёзувда) изофа ундош билан тугаган сўзларга «и» шаклида (масалан, дарди бедаво каби), унли билан тугаган сўзларга эса «йи» шаклида (масалан, нуқтайи назар каби) қўшилади (65-қоида).
16. Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви «қоидалари»нинг 69- ва 71- параграфлари бир хил ҳодисанинг бирикмали номларини икки хил ёзишга йўл очади: бирикма муҳим йиғилиш номи бўлганда, ундаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан, бирикма муҳим тарихий воқеа номи бўлганда эса ундаги биринчи сўз бош ҳарф билан, қолганлари кичик ҳарфъбилан бошланади, Крим Конференциям (69-параграф қоидасига мос) — Крим конференциям (71-параграф қоидасига мос).
Изоҳ: биринчи мисолда Қрим Конференсиясининг муҳим йиғилиш номи еканлиги, иккинчи мисолда эса шу бирикманинг муҳим тарихий воқеа номи ҳисобланиши назарда тутилган.
Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосида шу икки қоидадан фақат биттаси сақланган, унга кўра «Муҳим тарихий сана ва байрамламинг номлари таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Мустақиллик куни, Хотира куни, Рамазон ҳайити, Наврўз байрами каби» (70-қоида). Демак, лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосида юқоридаги икки қоиданинг параллел яшашига чек қўйилган, шу билан мазкур қоиданинг изчил бўлиши таъминланган.
17. Лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзуви имлосининг «Кўчириш қоидалари»да рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида берилмаган қуйидаги қоидалар бор:
77-қоида: ўзлашма сўзларнинг бўғинлари чегарасида келган икки ёки ундан ортиқ ундош қуйидагича кўчирилади:
1) икки ундош келса, улар кейинги сатрга биргаликда кўчирилади: диа-грамма, моно-графия каби;
2) уч ундош келса, биринчи ундош олдинги сатрда қолдирилиб, қолган икки ундош кейинги сатрга кўчирилади: силин-дрик каби.
79-қоида: ...бўғинга тенг қисм ва бош ҳарфлардан иборат қисқартмалар сатрдан сатрга бўлиб кўчирилмайди: ТошДУкаби.
Изоҳ: 79-қоиданинг бош ҳарфлардан тузилган қисқартмаларга (AҚШ, ЯЛ/ркабиларга), шунингдек, кўп хонали рақамларга (16, 245, 1994, ХIХ кабиларга) алоқадор қисми рус графикаси асосидаги ўзбек ёзуви имлосида ҳам бор.
80-қоида: Ҳарфлардан иборат шартли белги ўзи тегишли рақамдан ажратиб кўчирилмайди: 5-«A» синф, В «В» гуруҳ, 110 кг, 15 га, 105 м, 25 см, 90 мм каби.
81-қоида: Aтоқли от таркибига кирадиган рақам номдан ажратилган ҳолда кейинги сатрга кўчирилмайди: «Наврўз-92» (фестивал), «Оқитувчи-91» (кўрик танлов), «Aндижон-9», «Термиз-16» (ғўза навлари), «Боинг-767» (самолёт), «Фотон-774» (телевизор) каби.
82-қоида: A.Ж. Жабборов, A.Д. Aбдувалиев кабиларда исмнинг ва ота исмининг биринчи ҳарфига тенг қисқартмалар фамилиядан ажратиб кўчирилмайди. Шунингдек, в.б. (ва бошқалар), ш.к. (шу кабилар) сингари ҳарфий қисқартмалар ҳам олдинги сўздан ажратиб кўчирилмайди.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling