Суперсегмент бирликлар
|
– урғу, оҳанг, мелодика, пауза каби устама ҳодисалар, улар сўзга, фразага, гапга ёки нутққа яхлит ҳолда алоқадор бўлиши билан сегмент бирликлардан фарқ қилади.
|
Тавсифий фонетика
|
– хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тилнинг фонетик тизимини статика ҳолатида (тил тараққиётининг олдинги босқичларида юз берган ҳодисалар билан боғламай) ўрганади.
|
Танитувчи вазифа
|
– фонетик бирликларнинг сўз қиёфасини "таниб олиш" ва шу орқали сўзнинг маъносини "эслаб қолиш" учун хизмат қилиши.
|
Тарихий фонетика
|
– хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тил товуш тизимини диахрон планда ва динамик ҳолатда (тарихий тараққиётда) ўрганади.
|
Тил олди-танглай ундошлари
|
– тил олди қисмининг қаттиқ танглай томон кўтарилишидан ҳосил бўлган тўсиқда юзага келадиган ундошлар.
|
Тил ўрта ундоши
|
– тилнинг ўрта қисми билан танглай орасидаги тўсиқда ҳосил бўлган "й" ундоши.
|
Тилнинг вертикал (тик) ҳаракати
|
– тилнинг уч даражали кўтарилишида юзага келадиган белгилар.
|
Тилнинг горизонтал (ётиқ) ҳаракати
|
– фонемалар артикулатсиясида тилнинг пастки тишлар томон чўзилиши ёки орқага тортилиши.
|
Тил-тиш ундошлари (дорсал ва алвеоляр ундошлар)
|
– тилнинг учки қисми билан пастки ёки юқори тишларнинг милки орасидаги тўсиқда ҳосил бўладиган ундошлар.
|
Умумий фонетика
|
– фонетиканинг барча тилларга хос умумназарий масалалари ҳақида маълумот берувчи тури.
|
Фокус
|
– талаффузда фаол ва нофаол нутқ аъзолари орасида ҳосил қилинган тўсиқ. Ўпкадан келаётган ҳаво оқимининг портлаб ёки сирғалиб ўтишидан шовқиннинг юзага келиши ана шу фокусда содир бўлади.
|
Фокус
|
– талаффузда фаол ва нофаол нутқ аъзолари орасида ҳосил қилинган тўсиқ.
|
Фонетик сўз
|
– нутқ товушларининг маълум тартибда жойлашувидан таркиб топган сўзнинг фонетик қиёфаси, лексеманинг ифода плани(номемаси).
|
Фонетика
|
– тилшуносликнинг фонетик бирликлар, уларнинг физик-акустик ва ҳ.к. хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи бўлими.
|
|