Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet68/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§. Орфография тамойиллари


Орфография принциплари — орфография қоидаларининг тузилишига асос бўлган принциплар. Уларнинг қуйидаги турлари бор:
1. Фонетик принцип. Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра сўз ёки сўз шакллари талаффуздаги кўринишига мос равишда ёзилади. Масалан, тожик тилидаги танур сўзининг ўзбек тилида тандир деб, русча щетка сўзининг эса чўтка деб ёзилиши шу сўзларнинг ўзбек тилидаги талаффуз меъёрларига (фонетик принципга) асосланади. Шунингдек, эк+ган, эк+гунча каби сўз шакллари ҳам ўзбек ёзуви имло қоидаларига кўра эккан, эккунча деб (талаффузига мос тарзда) ёзилади.
Қуйидаги ҳолатларда ҳам фонетик принципга амал қилинади:
а) айрим отларга эгалик аффикси қўшилганда: бурун > бурни, кўнгил > кўнглим, оғиз > оғзинг, ўғил > ўғлим каби;
б) айрим сифатлардан феъл ясалганда: улуғ > улғаймоқ, сариқ > сарғаймоқ каби;
д) қотмоқ, ачимоқ, исимоқ феълларидан сифат ясалганда: қот(моқ) > қаттиқ, ачи(моқ) > аччиқ, иси(моқ) > иссиқ каби;
е) сон, от, ёш, онг сўзларидан феъл ясалганда: сон > сана, от > атамоқ, ёш > яшамоқ, онг > англамоқ каби;
ф) икки, етти сонларига «-ов» аффикси қўшилганда: икки > икков, йетти > еттов каби;
г) «-а» ёки «-я» билан тугаган феълларга «-в» ёки «-қ» қўшилиб от ясалганда: танла > танлов, сана > санов, сўра > сўроқ, бўя > бўёқ, сайла > сайлов каби.
Орфографиянинг фонетик принципи ёзув билан талаффузни бир-бирига яқинлаштиради ва имло қоидаларининг ўзлаштирилишини ҳам осонлаштиради.
Фонетик ёзув – бу ёзув қоидасига кўра сўз ўзак-негизида бирорта фонетик ҳодиса кузатилади. Нутқ жараёнида талаффуз қулайлигига эришиш ҳаракати туфайли кетма-кет келаётган товушларнинг ўзаро таъсири натижасида ўзгаришларга учраши фонетик ҳодисалар дейилади. Фонетик ҳодисалар унлиларга ҳам, ундошларга ҳам тааллуқлидир.
Фонетик ҳодисаларга асосга қўшимча қўшилиши билан юз берадиган товуш тушиши, товуш алмашиши, товуш орттирилиши ҳодисалари киради.
Товуш тушиши бунга кўра асосга қўшимча қўшилиши натижасида асосда унли ёки ундош товуш тушиб қолади. Масалан:

  • паст, суст асосларига -ай феъл ясовчи қўшимчаси қўшилса товуш тушади: пасай, сусай.

  • Қизил, сариқ каби икки бўғинли сўзлардан -ар, -ай ясовчи воситалари ёрдамида янги сўз ясалганда, ясашга асос қисм бўлган қизилнинг «ил» қисми ва сариқ нинг иккинчи бўғиндаги «и» унлиси тушиб қолади. Масалан, қизил+ар — қизар, сариқ+ай сарғай каби.

  • Ўйин, қийин каби икки бўғинли сўзларга ясовчи қўшимчаси қўшилганда, ясашга асос қисмнинг иккинчи бўғинидаги «и» унлиси тушиб қолади. Масалан, ўйин+а ўйна, қийин+а — қийна каби.

  • икки, олти, етти каби сонларга жамловчи сон қўшимчаси қўшилса (-ов, -ала, -овлон) асосдаги и унлиси тушиб қолади: икков, етталаси, олтовлон.

  • мен, сен каби олмошларга қаратқич ва тушум келишиклари қўшимчаси (-ни,-нинг) қўшилса битта н товуши тушиб қолади: мени, сени, менинг, сенинг.

  • бағир, кўнгил, шаҳар каби сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса иккинчи бўғиндаги а, и, у каби унлилар тушиб қолади: шаҳри, кўнгли, бағрим, бурни каби.

Товуш орттирилиши бунда асосга қўшимча қўшилиши билан асос таркибида ундош товушлар орттирилади:

  • ачи, иси, саси сўзларига сўз ясовчи қўшимчаси қўшилса товуш орттирилади: аччиқ, иссиқ, сассиқ.

  • у, бу, шу кўрсатиш олмошларига жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари (-га, -да, -дан) ҳамда -дай, -ча қўшимчалари қўшилса товуши орттирилади: унга, бунга, шунга, унда, бундан, шундан, шунча, бундай.

Товуш алмашиши (ўзгариши) бунда асосга қўшимча қўшилганда бир товуш бошқа товушга алмашади:

  • бўя, тара, сана, сайла, танла каби асосларга -қ ёки -в қўшимчалари қўшилса, асосдаги -а товуши -о товушига алмашади: бўёқ, саноқ, тароқ, сайлов, танлов.

  • ёш, сон, от каби сўзларга –а қўшимчаси қўшилса: сон+а = сана, от+а = ата.

  • -га, -гани, -гунча каби -г товуши билан бошланувчи қўшимчалар охири -к, қ товушлари билан тугаган сўзларга қўшилса, асос ёки қўшимча таркибида товуш алмашади: теккунча, теракка,чиққани, булоққа, оққунча.

Охири -к,-қ товушлари билан тугайдиган сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда асос таркибидаги жарангсиз товуш жарангли товушга алмашади: булоқ+и-булоғи, юрак+и-юраги, тилак+и-тилаги, билак+и-билаги. Лекин идрок, ҳуқуқ, машқ, парк, каби сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса товуш алмашиши юз бермайди: идроки, машқи, ҳуқуқи, парки каби. Шу кўрсатилган ўзгаришларнинг ўзиёқ ўзбек тилида баъзи ҳолларда фузия (флекция) элементлари ҳам мавжуд эканлигини кўрсатади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling