Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Графемаларнинг ифода ва мазмун жиҳатларига кўра турлари


Download 0.98 Mb.
bet61/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§. Графемаларнинг ифода ва мазмун жиҳатларига кўра турлари

Графемалар ўзларининг тилдаги муқобилига (кодлаштирилган референтига) ва ёзувдаги вазифаларига кўра фонографема, просодемографема, логографема, морфографема каби типларга бўлинади.


Фонографемалар. Фонографема товуш тилидаги фонемаларни ифодалайди: а фонографемаси «а» фонемасини, з фонографемаси «з» фонемасини ифодалагани каби. Фонографеманинг ифода плани (оптик-график тасвири) битта ҳарфга тенг бўлиши (масалан, к) ёки икки ҳарф қўшилмасидан таркиб топиши (масалан, нг) мумкин. Бундай пайтда улар монографи (бир ҳарфли фонографема) ва полиграф (кўп ҳарфли фонографема) номлари билан фарқланади. Полиграфлар ўз навбатида икки ҳарфли (диграфлар), уч ҳарфли (триграфлар) ва ҳатто тўрт ҳарфли шаклларда бўлиши мумкин. Ҳозирги лотин ўзбек ёзувида ng, sh, ch полиграфлари мавжуд. Полиграфлар тилшуносликда аналитик графемалар деб ҳам аталади.
Фонографеманинг мазмун планида битта ёки бир неча фонема кодлаштирилган бўлиши мумкин. Чунончи, ўзбек ёзувидаги ў фонографемасининг мазмун планида битта «ў» фонемаси (ўзбек тилининг лабланган, ўрта кенг унлиси), қ фонографемасининг мазмун планида битта «қ» фонемаси (ўзбек тилининг чуқур тил орқа «қ» ундоши) кодлаштирилган. Булар графемикада монофонемали графемалар деб номланади; ўзбек ёзувидаги о ва ж фонографемаларида эса бошқачароқ ҳолат кузатилади: о фонографемасининг мазмун планида иккита фонема — ўзбек тилининг қуйи кенг «о» унлиси (ота сўзи бошидаги фонема) ва рус тилининг ўрта кенг, лабланган «о» унлиси (тонна сўзининг урғули бўғинидаги «о» фонемаси) кодлаштирилган; ж фонографемасининг мазмун планида ҳам иккита фонема — сирғалувчи ж (журнал сўзи бошидаги ундош) ва қоришиқ «ж» (дж) (жуда сўзи бошидаги ундош) кодлаштирилган. Бундай фонографемалар графемикада бифонемали графемалар деб юритилади.
Фонографемаларнинг монограф, полиграф, монофонемали ва полифонемали характерда бўлиши уларнинг парадигматик тавсифига хосдир. Синтагматик тавсифда (ёзма нутқ оқимида) эса графемаларнинг яна бир қатор хусусиятлари борлиги кўзга ташланади. Хусусан, онг, минг сўзларидаги н ва г ҳарфлари бир товушни (саёз тил орқа «ղ» ни), менга, сенга сўз шаклларида эса шу икки ҳарф бир «ղ» ни эмас, икки товушни («н» ва «г»ни) ифодаламоқда. Шунга кўра, онг, минг сўзларидаги нг диграфи синтагматик планда аналитик графема (ёзма нутқ оқимида икки ҳарф бир товушни ифодалагани учун), менга, сенга сўз шаклларидаги н ва г ҳарфлари эса оддий графемалар (ёзма нутқ оқимида иккита бошқа-бошқа товушни ифодалагани учун) ҳисобланади; кирилл ўзбек ёзувидаги е монографида эса бошқачароқ ҳолат (график қоида) кузатилади: у сўз ёки бўғин бошида бир йўла икки фонемани — «й+э» ни ифодалайди, демак, синтетик характердаги графема саналади (мас., елкан сўзида), боши ёпиқ ёки тўла ёпиқ бўғин таркибида эса е монографи битта «е» унлисининг ўзини ифодалайди, демак, оддий графема характерида (бир товушга бир ҳарф муносабатида) бўлади (мас., мен сўзида). Бу ҳол турли фонетик-график позицияда қўлланган э ва е графемалари ўртасида синонимик муносабатни ҳам шакллантиради. Қиёс қилинг: экин (э-«е») — текин (э-«е»). Бу икки сўзда ифода плани (шакли) ҳар хил бўлган э ва е графемалари битта «э» унлисини ифодалаган. Бундай ҳолни парад ва наряд (а ва я = «а»), суд ва салют (у ва ю = «у»), флот ва слёт (о ва ё = «о») сўзлари таркибидаги графемалар синонимиясида ҳам кўрамиз. Булар рус графикасига асосланган ўзбек ёзуви фонографемаларининг структуравий ва функсионал, парадигматик ва синтагматик хусусиятлари анча мураккаблигидан далолат беради.
Юқоридаги маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкин:
1. Янги (лотинча) ўзбек ёзувида ҳам, кирилл ўзбек ёзувида бўлганидек, монографлар кўпчиликни ташкил қилади, уларнинг аксарияти ёзма нутқ оқимида оддий графема сифатида қатнашиб, ҳарф ва товуш алоқасида симметрияни – «бир товушга бир ҳарф» муносабатини таъминлайди. Қиёс қилинг: мактаб (фонемалар – 6 та, графемалар – 6 та, ҳарфлар – 6 та) – мактаб (фонемалар — 6 та, графемалар — 6 та, ҳарфлар — 6 та) каби. Бу ҳол ҳар иккала тизим воситасида ёзиш ва ўқиш кўникмаларининг шакллантирилишини осонлаштиради, шунга кўра ёзув амалиётининг педагогик аспектида ижобий баҳоланиши мумкин.
2. ш, ч, нг, ц каби диграфларнинг (аналитик графемаларнинг) мавжудлиги ёзма нутқ оқимида фонетик-график асимметриянинг юзага келишига сабаб бўлади. Қиёс қилинг: xushchaqchaq (фонемалар — 9 та, графемалар — 9 та, ҳарфлар — 12 та), shoshilinch (фонемалар — 8 та, графемалар — 8 та, ҳарфлар — 11 та) каби. Бундай асимметрия ёзиш ва ўқиш кўникмаларининг шакллантирилишини бироз қийинлаштиради, шунга кўра ёзув амалиётининг педагогик аспектида салбий ҳолат тарзида баҳоланиши мумкин.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling