Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Просодемографемалар (просодемограммалар)


Download 0.98 Mb.
bet62/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Просодемографемалар (просодемограммалар). Графемаларнинг бу гуруҳи товуш тилининг ритмик-интонацион воситаларини (урғу, оҳанг, мелодика, пауза кабиларни) ёзувда ифодалаш учун хизмат қилади. Хусусан, урғу белгиси сўзнинг урғули бўғинини ёзувда кўрсатиш зарур бўлган пайтларда ишлатилади; у урғули бўғиндаги унли товушни ифодалаган ҳарф устига қия чизиқ тарзида қўйилади: атлас («матонинг бир тури»), атлас («географик атлас») каби. Тиниш белгилари эса гап ва нутқнинг мазмун мундарижасини шакллантиришда муҳим рол ўйнайдиган фонетик-фонологик воситаларни (кўтарилувчи оҳанг, пасаювчи оҳанг, тўлқинли оҳанг, санаш оҳанги, пауза каби суперсегмент бирликларни) ёзувда ифодалаш учун қўлланади. Бундай белгилар қуйидаги вазифаларни бажариш учун ишлатилади:
а) ижтимоий алоқани (фикр алмашуви жараёнини) ёзувда тўғри ифодалаш учун;
б) мақсад, мазмун ёки маънони, уларнинг ўзига хос «ранг» ва «тус»ларини ёзувда аниқ ифодалаш учун;
д) гапнинг таркибини ҳамда шу таркиб элементлари (компонентлари) ўртасидаги грамматик-семантик муносабатларни ифодалаш учун;
е) ёзма нутқнинг ихчам ва равонлигини таъминлаш учун;
ф) ёзма нутқдаги мураккаб фикрий муносабатларни ифодалаш учун.
Ўзбек тилшунослигида тиниш белгиларининг қуйидаги 10 та тури графиканинг марказий системасига киритилади:



Нуқта

(.)

Сўроқ белгиси

(?)

Ундов белгиси

(!)

Нуқтали вергул

(;)

Кўп нуқта (уч нуқта)

(...)

Вергул (қўш вергул)

(, ёки,,)

Икки нуқта (баён белгиси).

(:)

Тире (қўш тире)

(— ёки - -)

Қавс (қўш қавс)

(), []

Тирноқ (қўш тирноқ)

(« », “”)



Изоҳ: тиниш белгиларининг юқорида шарҳланган хусусиятлари ва шу асосда яратилган классификациялар уларнинг график белги (просодемографема) сифатидаги характеристикаси ҳисобланади, аммо тиниш белгиларининг қўлланишини меъёрлайдиган қоидалар тизими эса графикада махсус кўрилмайди, чунки «қоидалар» «Графика»нинг эмас, «Пунктуация»нинг предмети саналади.
Юқорида санаб кўрсатилган тиниш белгиларининг мисра баландлигига нисбатан жойлаштири 1 иши ҳам бир хил эмас: нуқта (.), вергул (,), кўп нуқта (...) мисранинг пастки чизиғи бўйича қўйиб борилади; қолган белгилар, масалан, қавс (), нуқтали вергул (;), ундов белгиси (!), сўроқ белгиси (?), икки нуқта (:), қўш тирноқ (« ») мисранинг устки чизиғидан остки чизиғигача бўлган масофа ҳажмида ёзилади. Қўш тирноқнинг асосан қўл ёзмада қўлланадиган тури („ “) сўз ёки гап бошида мисранинг остки чизиғи бўйлаб, шу сўз ёки гап охирида эса мисранинг устки чизиғи бўйлаб жойлаштирилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling