Саломов таржима назарияси асослари


Download 358.5 Kb.
bet1/21
Sana01.01.2023
Hajmi358.5 Kb.
#1074225
TuriУчебное пособие
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
таржима назарияси асослари китобининг варианти




Ғ. САЛОМОВ
ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ АСОСЛАРИ
Университетларнинг филология йўналишдаги
гуманитар факультетлари ва юқори курс
студентлари учун ўқув қўлланмаси
ЎзССР Олий ва махсус ўрта таълим министрлиги тасдиқлаган


ТОШКЕНТ — .ЎҚИТУВЧИ —1983
Филология фанлари доктори, профессор С, Мамажонов, Филология фанлари доктори, профессор У. Норматов
Филология фанлари кандидати, доцент Н. Комилов жамоатчилик асосида таҳрир қилинган
Ушбу қўлланмада таржима тарихи илмий ва адабий юксалиши, ғарб ва шарқ адабий ҳамкорлиги жараёнлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Асосий таҳлил методикаси факт ва далилларни қиёсий-типологик ва услубий текишришдан иборат. Муаллиф адекват таржима яратишининг восита, талаб ва принципларини кенг аспектда услубий-миллий хослнк, жанр сгтецификаси, шеърнй таржимада вазнни ифодалаш, давр колорити, шакл билан мазмун бирлигини сақлаш сингари махсус масалалар бағридан қидириб топишга интилади. Китоб университетлар ва педагогика институтларининг адабий-лингвистик йўналншидаги гуманитар факультетларнинг студентлари ва таржима санъати проблематикаси билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
На узбекском язике


САЛОМОВ ГАЙБУЛЛА ТАДЖИДДИНОВИЧ
ОСНОВЫ ТЕОРИИ ПЕРЕВОДА


Учебное пособие для студентов старших курсов гуманитарньц факультетов университетов
Ташкент.— „Ўқитувчи" — /983
Редактор С. Муқова рассоми П. А. Фёдоров Теян. Релактср Г. И. Грешнихоеа
Главний редактор . А, Вродска И Корректор Г.Цорабоева
ИБ 2579
Теримга берилди 23, 12. 1882 Гг. Босишга рухсат этилди !$.<№■ 1ЙВЗ й. Формат бОХВО1/^. Тни. қоғози № I. „Литературная гарн”. Кенглиги 10,8 шлонсиз. Юцори босма усулида босилди. Шартлн 6, я. 14,5, Нашр. л, 13,», Тирг1жи ^1000. Зак. 762. Баҳоси 0 т.
Ўкитувчи” нашриёти. Тошкеит, Навои кўчаси, 30. Шартнома 13—291—82.
ССР на(1]ри€тларн полиграфия ва китоб савдоси исилар^ давлат номьтёти т
.Мзтбуот" полиграфия* ишлаб чиқариш бнрлашмасига қарашли 1-босмахона, Тошкент, Ҳаизн кўчаси, 21. 1Ш й,Типйграфня № 1 ТППО .Мэтбуст' Гссулар(1Еенн(!г(' коиьтЕта УзССР по делан издательств, полиграфии и книжной торговли. Ташкент, ул. Хаизн, 21.


«Уқитувчи» нашриёти, 1983.


4602000000—201
С 353(04)-83
КИРИШ


«Таржима назарияси асослари» қўлланмаси университетларнинг филология йўналишдаги гуманитар факультетларининг таржимачилик ихтисоси юзасидан дастлабки тайёргарлик даврини ўтган юқори курс студентларига мўлжалланган. Чунки бу қўлланмада «Таржима назариясига кириш» таҳсилида олинган асосий билимлар янада чуқурлаштирилади, таржиманинг услуб, миллий хослик, жанр спецификаси билан боғлиқ мураккаб, махсус масалаларини ойдинлаштиришга ҳаракат қилинади. Бинобарин, мазкур «Асослар» таржима таҳсилидаги иккинчи, юқори босқич ҳисобланадики, ҳар иккала қўлланма билан танишган, уни ўзлаштирган киши бу соҳада тугал бир циклни ниҳоясига етказган бўлади.
Ушбу китобда таржимага комплекс тадқиқот объекти ва таҳсил предмети деб қаралади. Унда таржима шунчаки текстлар чоғиштирмасидан иборат лексик-грамматик тавсиф эмас, балки қиёсий-услубий ва типологик аспектда таҳлил этилиб, қайта яратишдан иборат мураккаб жараённинг бирдан-бир асосий воситаси деб талқин этилади.
Таржима санъати билан яқиндан таниш бўлган кишида: ҳар бир таржима таржимоннинг таржимани қандай тушуниши маҳсулидан иборат, деган таассурот туғилади. Ҳақиқатан ҳам, айни бир адиб асарининг бир нечта таржимон қаламига мансуб таржималари бир-биридан жиддий тарзда фарқланади. Бошқача айтганда, муайян бир объектнинг бир нечта таржимаси ҳеч қачон бир-бирига мутлақ тенг бўлиши мумкин эмас. Ҳатто айни бир шахс маълум бйр асарни ўз ҳаётининг турли даврларида (мавсумларида) таржима қилганида ҳам, унинг таржималари бир-биридан тафовут қилиши мумкин. (Бу ҳодиса ушбу сатрлар муаллифининг «Таржима назариясига кириш» китобида ленинча инъикос назарияси билан боғлаб тушунтирилган эди.) Шундай экан, таржимада, хусусан, бадиий таржимада субъектив омил жуда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бундай субъективлик таржима қоришмасини «назарий» оқлаш, оригинални (асл нусха) хоҳлаганча талқин қилишга асос бўла олмайди. Таржимадаги субъективлик санъат ва ижодий яратувчиликка хос субъективликдир.
Юқорида айтилганлардан таржима жараёнининг объектив қонуниятлари, таржима принциплари, унинг назарий талаблари, қоидалари, шарт-шароитлари йўқ, деган хулоса келиб чиқади-ми? Асло. Чунончи, бунда маълум бир давр адабий ҳаракати, адабий оқимлар ва майллар, муайян бир адиб ва унинг бирон асари доирасида - ва шулар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қатъий бир талаб, концепция, принциплар ишлаб чиқилиши муқаррар. Айтайлик, классицизм, романтизм, реализм талаблари асосида яратилган адабиётлар таржимасининг талаб ва принциплари мазкур адабий ҳодисаларнинг табиатидан келиб чиқади. Турли даврлар, адабий тур, жинс ва жанрларга мансуб асарлар таржимасининг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Ниҳоят, услубий ва миллий хослик, шеърий вазнлар тақозоси билан туғиладиган қонуниятлар ҳам мавжуд. Қўлингиздаги «Таржима назарияси асослари» китоби адекват таржима яратиш жараёнининг ана шу назарий жиҳатларини қиёсий-услубий ва типологик аспектда ойдинлаштиришга бағишланган. Эҳтимол, ўзининг ана шу жиҳатлари билан ушбу дарслик ҳозиргача яратилган шундай типдаги бошқа ишлардан фарқланса керак.
ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР
ҚОС — Қмргнзча-орусча создук. М., 1965.
НАЛ — Навоий асарлари луғати. Тошкент, 1972.
РУЛ — Русча-ўзбекча луғат.
ТНК — Таржима назариясига кириш. Тошкент, 1978.
УРЛ — Узбекча-русча луғат, М., 1959.
УТИЛ — Узбек тилининг изоҳли луғати. М., 1981.



Download 358.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling