Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet52/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§. Бўғин маркази ва типлари

Сўзнинг қандай товуш билан тугашига кўра бўғинларнинг очиқ бўғин ва ёпиқ бўғин турлари фарқланади.


Очиқ бўғин – бир унлидан иборат ёки унли билан тугаган бўғиндир: а-ра-ва, му-о-ма-ла, ма-на, Бу-хо-ро.
Ёпиқ бўғин – ундош билан тугаган бўғиндир: ач-чиқ, ис-сиқ, мак-таб.
Сўзларнинг қандай товуш билан бошланишига кўра беркитилган ва беркитилмаган бўғин турлари фарқланади.
Беркитилган бўғин – ундош билан бошланган бўғиндир: пи-чоқ.
Беркитилмаган бўғин – унли билан бошланувчи бўғиндир: Эъ-зо-за, ма-о-риф.
Таснифнинг бу турида о-та, о-на сўзларидаги бир унлидан иборат бўғин, шунингдек, тартиб, мактаб сўзларидаги «ундош+унли+ундош» (CVC) типидаги бўғинлар назардан четда қолган. Шунинг учун мавжуд адабиётларда бўғин типлари таснифининг бошқа кўринишлари ҳам учрайди. Масалан, М.М. Миртожиев бўғин типларини шундай тасниф қилади:
1) очиқ бошланувчи очиқ бoғин: а+на, о+на, и+лиқ каби сўзларнинг биринчи бўғини:
2) очиқ бошланувчи ёпиқ бўғин: ол+тин, ил+гак, ас+лий, арс+лон каби сўзларнинг биринчи бўғини;
3) ёпиқ бошланувчи ёпиқ бўгин: бор+моқ, қий+шиқ, нон+вой, рас+сом каби сўзларнинг барча бўғинлари;
4) ёпиқ бошланувчи очиқ бўғин: да+ла, қо+ра, са+ра каби сўзларнинг барча бўғинлари.
М.М. Миртожиев унли ва ундошлардаги овоз ва шовқин миқдори ҳар хил бўлишини назарда тутиб, бўғиннинг акустик таснифни ҳам беради. У шундай дейди: “Унли ва ундош товушлар таркибида, бизга маълумки, ун ва шовқин миқдори турличадир. Aгар уларни балл тизимига асосланган шкала бўйича ҳисобласак, унлилар 4 балл, сонорлар 3 балл, жаранглилар 2 балл, жарангсизлар эса 1 балл деб қаралиши мумкин. Шунга кўра бўғин товушларини тавсифласак, бўғинлар ҳар хил турларга бўлинади. Aлбатта, бунда бўғиннинг боши ва охири назарда тутилади:
1) силлиқ бўғин (бўғин боши ва охири йўқ, кесилган ҳолатда). Масалан, а+э+ро+план сўзининг биринчи ва иккинчи бўғинлари шундай;
2) кучаювчи бўғин (ёпиқ бошланувчи очиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, та, де, шу, бу сўзларини таркиб топтирган бўғин шундай;
3) пасаювчи бўғин (очиқ бошланувчи ёпиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, от, ол, ит, эт каби;
4) кучаювчи-пасаювчи бўғин (тўла, яъни ёпиқ бошланувчи ёпиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, кўз, нон, бир, тур каби.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бри+га+дир сўзининг биринчи бўғини ҳам кучаювчи бўғин деб қаралади. Aммо унинг бўғин боши икки ундошдан иборат. Шунга қарамай улар балл шкаласига кўра ҳар хил, яъни 2-3-4 деб олинади. Унда товушлар кучайиб борганлиги кузатилади...”.
Илмий адабиётларда бўғин типлари таснифининг яна бошқа турлари ҳам бор. Хусусан, таниқли фонетист А. Маҳмудов бўғинларни қуйидагича тасниф қилади:
1) тўла очиқ бўғин. У фақат унлидан иборат бўлади: а+на, а+ка, о+па сўзларининг биринчи бўғини;
2) тўла ёпиқ бўғин. Бундай бўғин ундош билан бошланиб, ундош билан тугайди: тар-тиб, тар-вуз сўзларидаги барча бўғинлар;
3) боши ёпиқ бўғин. Бундай бўғин ундош билан бошланиб, унли билан тугайди: бо+ла, та+на сўзларидаги барча бўғинлар;
4) охири ёпиқ бўғин. Бундай бўғин унли билан бошланиб, ундош билан тугайди: ор+тиқ, ўр+та сўзларининг биринчи бўғинлари.
Муаллиф тўла ёпиқ бўғин структураси 7 хил бўлишини таъкидлайди:
1) CVC — бет, куч;
2) CCVC — Қрим, план;
3) CVCC — қирқ, ҳинд;
4) CCVCC – Днепр, спорт;
5) CVCCС – текст, пункт;
6) CCCVC — штраф, сквер;
7) CCVCCC – Днестр, Брацк.
Боши ёпиқ бўғин учга бўлинади:
1) CV – бу;
2) CCV — драма, смена сўзларининг биринчи бўғини:
3) CCCV – Барно каби.
Охири ёпиқ бўғиннинг тўрт хил бўлиши аниқланади:
1) VC — ўқ, эл,уй;
2) VCC — айт, илм, арк;
3) VCCC – Омск;
4) VCCCC — Ернст.
Шундай қилиб, муаллиф ўзбек тилидаги бўғинлар ўн беш структурада ифодаланаётганлигини кўрсатади. Бунда ўзбек тилининг ўз ва ўзлашган қатлам сўзлари бирга қаралган.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling