Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Гаплология
- 6. Товушларнинг ўрин алмашинуви (метатеза).
- 7. Геминация
- 8. Синерезис
3. Сандхи ҳодисаси — аналитик шаклларнинг ихчамлашуви натижасида содир бўладиган фонетик ўзгаришлар. Масалан: ишлар эди > ишларди, борган эмиш > борганмиш каби. Бу ҳодиса ўз табиатига кўра элизияга жуда яқин туради.
4. Aферезис – олдинги сўзнинг сўнгги товуши (ёки товушлари) таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг (ёки товушларнинг) тушиши: не учун > нечун, мулла ака > муллака каби. Бу ҳодиса сандхининг бир кўриниши, холос. 5. Гаплология – ясама сўз таркибида бирин-кетин келган иккита бир хил бўғиндан бирининг тушириб қолдирилиши. Бу ҳодиса ҳам кўпроқ ихчамлаштириш, енергияни тежаш асосида содир бўлади. Масалан, трагикомедия < трагикокомедия. Бу сўзнинг таркибида иккита бир хил бўғин («ко» - учинчи бўғин ва «ко» - тўртинчи бўғин) бирин-кетин келганлигидан талаффузда улардан бири тушириб қолдирилган ва сўзнинг ана шу ихчамлаштирилган шакли адабий тил учун меъёр бўлиб қолган. Бундай ҳодиса минералогия < минералология, морфонология < морфофонология сўзларида ҳам кузатилади. 6. Товушларнинг ўрин алмашинуви (метатеза). Бу ҳодиса кўпроқ жонли сўзлашувга, айниқса, шеваларга хос бўлиб, адабий тилда кам учрайди: тупроқ > турпоқ (Тошкент шевасида), дарё > дайро (қипчоқ лаҳжаси шеваларида), тўғрамоқ > тўрғамоқ (айрим шеваларда) каби. Ўрин алмашинувига учраган товушлар сўз таркибида бир-бирига яқин ёки узоқ жойлашган бўлиши мумкин, шунга кўра метатезанинг икки тури фарқланади: а) контакт метатеза — ёнма-ён жойлашган товушларнинг ўрин алмашинуви: тупроқ > турпоқ (пр > рп), аҳвол > авҳол (ҳв > вҳ) каби; б) дистант метатеза — бир-биридан узоқроқда жойлашган товушларнинг ўрин алмашинуви: айланайин > айналайин (бунда иккинчи бўғин бошидаги «л» билан учинчи бўғин бошидаги «п» товушлари орасида «а» унлиси бор). Таркибида метатеза ҳодисаси юз берган айрим сўзлар ҳозирги адабий тилда меъёр даражасига кўтарилган: ёғмир (этимологик шакли) > ёмғир (ҳозирги адабий тилдаги шакли) каби. 7. Геминация – иккита бир хил ундошнинг сўз таркибида қаватланиши: муддат, иззат каби. Бундай қаватланиш маълум услубий мақсадларда юзага келтирилиши ҳам мумкин: Масалан, маза (битта «з», бунда услубий бўёқ йўқ) – мазза (иккита «з». Сўзнинг бу шаклида маъно кучайтирилган). Яна қиёс қилинг: яшамагур > яшшамагур, учаласи > уччаласи, роса > росса, жуда > жудда каби. Геминация ҳодисаси сўз ясалишида ҳам учрайди: ачимоқ (феъл) — аччиқ (сифат), исимоқ (феъл) — иссиқ (сифат), қотмоқ (феъл) — қаттиқ (сифат) каби. Сифатларнинг кучайтирув (интенсив) формаларида ҳам геминация ҳодисаси учрайди: оқ > оппоқ, соғ > соппа-соғ каби. Дегеминация — сўз таркибидаги геминациянинг йўқолиши: мен+нинг > менинг, сизни > сиззи > сизи; қаййер > қайер каби. 8. Синерезис — сўз таркибида ёндош қўлланган икки унлининг дифтонглашуви — бир чўзиқ унли ҳолига келиши: мутолаа > мутола: матбаа > матба: саодат> со:дат каби. Бу ҳодиса икки унли орасидаги ундошнинг тушиб қолиши ҳисобига юз бериши ҳам мумкин: заҳар > за:р, шаҳар > ша:р каби. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling