Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Фонетик ҳодисанинг турлари ва сабаблари


Download 0.98 Mb.
bet45/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§. Фонетик ҳодисанинг турлари ва сабаблари

Фонетик ҳодисанинг турлари қуйидагилардан иборат:


I. Комбинатор омиллар таъсирида содир бўладиган ҳодисалар:
1. Aссимиляция бир хил категориядаги товушларнинг (масалан, ундош билан ундошнинг) ўзаро мослашувидир. Бундай мослашувнинг қуйидаги турлари бор:
а) прогрессив ассимиляция – олдинги товушнинг кейинги товушни ўзига мослаштириши: кетди > кетти (тд > тт), экган > эккан (кг > кк), қишлоқга > қишлоққа (қг > ққ) каби;
б) регрессив ассимилация. Кейинги товушнинг олдинги товушни ўзига мослаштириши: тузсиз > туссиз (зс > сс), бирта > битта (рт > тт) каби;
д) тўлиқ ассимилация. Бунда кучли ва кучсиз позициядаги товушлар бир-бирига айнан мослашади (улар ўртасида нейтраллашув содир бўлади): нонвой > новвой (нв > вв), теракга > теракка (кг > кк) каби;
е) тўлиқсиз ассимилация. Бунда кучли ва кучсиз позициядаги товушлар бир-бирига қисман мослашади: танбур> тамбур (нб > мб), шанба > шамба (нб > мб) каби. Бу сўзларда «п» (тил-тиш ундоши) лаб-лаб «б»га фақат артикулация ўрни жиҳатдан мослашган (лаб-лаб «м»га ўтган), аммо бошқа белгилари мослашмаган. Қиёс қилинг: «м» — сонор, «б» — шовқинли; «м» - юмуқ фокусли бурун товуши (назал товуши), «б» — соф портловчи каби;
ф) контакт ассимилация — кетма-кет жойлашган товушларнинг ўзаро мослашуви (қ.: юқоридаги мисоллар);
г) дистант ассимилация — сўз таркибида бир-биридан узоқроқда жойлашган товушларнинг ўзаро мослашуви: сичқон > чичқон, соч > чоч каби.
Ўзбек тилида ўзак билан аффиксдаги унлилар ассимилациваси ҳам учрайди. Aссимилациянинг бу тури сингармонизм (унлилар уйғунлашуви) деб ҳам номланади. Бунда унлиларнинг уйғунлашуви лаб гармонияси ва тил гармонияси (лингвал гармония) шаклида намоён бўлади. Масалан: келди — «е» (олд қатор), «и» (олд қатор). Бунда ўзак ва аффикслар таркибидаги ҳар иккала унли олд қатордир (тил гармонияси); қолди — «о» (орқа қатор), «и» (орқа қатор). Бунда аффиксдаги олд қатор «и» ўзакдаги орқа қатор «о»га мослашган «и» нинг орқа қатор оттенкаси юзага келган (бу ҳам тил гармонияси ҳисобланади); лаб гармонияси кўпроқ шеваларда учрайди: ўғлим (адабий тилда) – улум (қипчоқ лаҳжаси шеваларида), кўзим (адабий тилда) – кўзум (кѳзγм: қипчоқ лаҳжасида). Бунда ўзак ва қўшимчалардаги унлиларнинг лабланиш жиҳатдан мослашуви содир бўлади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ассимилациянинг бу тури деярли учрамайди.
Aссиниилацияда фонеманинг комбинатор оттенкаси юзага келади (ўзгариш товушларнинг бир-бирига таъсири натижасида бўлганлиги учун).

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling