Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet44/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

II. Ҳосил бўлиш усулига кўра:
а) портловчилар: b, p, d, t, g, k, j, q, m, n, ng;
б) сирғалувчилар: v, f, z, s, y, r, 1, sh, gʼ, x, h;
д) қоришиқлар: ch.
III. Овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра:
1. Жарангли ундошлар: b, v, g, d, z, j, y, gʼ, 1, m, n, ng, r.
2. Жарангсиз ундошлар: p, f, k, t, s, ch, sh, q, x, h.
Шунингдек, улар таркибига кўра соф ва қоришиқ, овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра сонорлар ва шовқинлилар деб ҳам таснифланади. Қоришиқ ундошлар битта: ch. Сонорлар эса бешта: l, m, n, ng, r. Буларнинг ичидан “l” ён товуш, “r” титроқ товуш саналади.


Назорат учун савол ва топшириқлар



  1. Нима учун ундош товушларда фокус бўлиши шарт?

  2. Артикуляция ўрнига кўра ундош товушлар қандай ундошларга бўлинади?

  3. Унли фонемалар қандай белгиларига кўра ундош фонемалардан фарқланади?

  4. Лабиал ундошларнинг қандай турлари бор?

  5. Тил ундошларининг қандай турлари бор?

  6. Бўғиз ундоши ҳақида гапиринг.

  7. Артикуляцион усулига кўра ундошларнинг қандай турлари бор?

  8. Жарангли ва жарангсиз ундошлар ниманинг иштирокига кўра фарқланади?

  9. Овоз ва шовқин муносабатига кўра ундошлар ҳақида нималарни биласиз?



8-мавзу. ФОНЕТИК ҲОДИСАЛАР


Режа:



  1. Фонетик ҳодисалар ҳақида

  2. Фонетик ҳодисаларнинг турлари ва сабаблари



Таянч тушунчалар: товуш тушиши, прокопа, анкопа, синкопа, апокопа, товуш ортиши, товуш алмашиши, ассимиляция, aккомодация, диссимилация, назализация, редукция, протеза, эпентеза, эпитеза (аустеза), элизия, сандхи ҳодисаси, aферезис, гаплология, метатеза, геминация, синерезис, спирантизация


1-§. Фонетик ҳодисалар ҳақида

Фонеманинг нутқ оқимида турли оттенкаларда намоён бўлиши, бундай оттенкаларнинг юзага келишида комбинатор, позицион ёки аралаш (комбинатор-позицион) ва бошқа омилларнинг иштироки бор. Фонетик ҳодисалар ҳам аслида ана шу омиллар маҳсули сифатида содир бўлади.


Фонетик ҳодисалар унлиларга ҳам, ундошларга ҳам тааллуқлидир.
Бу мавзуни янги ўзлаштираётганлар сўзларни асос ва қўшимчаларга ажратишни яхши ўзлаштириб олишлари керак, чунки фонетик ҳодиса фақат морфемалар қўшилиши натижасида содир бўлади.
Фонетик ҳодисалар 3 хил бўлади.
1. Товуш тушиши
Aсосга қўшимча қўшилиши натижасида сўзда айрим унли ва ундош товушлар тушиб қолади. Aсосан, унлилардан а, и, е, у ундошлардан т, н қўш ундошли сўзларда эса с, л, м каби товушлар тушиши кузатилади.
2 . Товуш ортиши
Aйрим сўзларга қўшимча қўшганимизда товуш ортади. Бу ҳодиса ёзма нутқда унлилар билан содир бўлмайди, фақат ундош товушлар (н, й) иштирокида кузатилади.
Мисоллар:
де + ил + ди = дейилди;
мавзу + им = мавзуйим;
шу + га = шунга.
Шунингдек, ч, с, б каби ундошларнинг айрим сўзлар таркибида иккилантирилиши ҳам товуш ортиши ҳисобланаверади.
Мисоллар:
иси + қ = иссиқ, ҳис + ий = ҳиссий,
тиб + ий = тиббий, ачи + қ = аччиқ.
Онаси, укаси каби сўзлардаги с ундоши орттирилган ҳисобланмайди, чунки III шахс эгалик қўшимчаси -и ва -си шаклларига эга.
3. Товуш алмашиши
Сўзларга қўшимчалар қўшилиши натижасида бир унли ё ундошнинг бошқа унли ё ундош товушга алмашиб қолиши шундай аталади.
М уҳим: ҳисоблагич, тутқич, чизғич, кўрсаткич каби сўзларда товуш алмашиши рўй бермаган, чунки
-гич қўшимчаси фақат қ ва к ундошлари билан якунланган сўзларга қўшилсагина товуш алмашиши рўй берган ҳисобланади. Бу қоида г билан бошланадиган барча қўшимчаларга тегишли.
Ёққич, эккач, боққани, буккан, чиққунча каби сўзларда товуш алмашиши бор.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling