Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чуқур тил орқа ундошлари тавсифи 1. «Q» фонемаси
- 2. «G`» фонемаси
- 3. «Х» фонемаси
3. «Ng (ղ)» фонемаси – саёз тил орқа, жарангли, бурун сонанти. Бу фонема сўз бошида қўлланмайди, сўз ўртасида (ko`ngil, singil) ва охирида (ong, ming) ишлатилади. Бу фонема билан ёнма-ён қўлланган унлилар доимо ингичка талаффуз этилади: jang-жаղ, ko`ngil-кѳղьл каби. Бу фонема қаттиқ ўзакли сўзлар ёки сўз шаклларида чуқур тил орқа оттенка билан талаффуз этилиши ҳам мумкин; g`ing (ғынг), ho`ng-ho`ng каби.
Чуқур тил орқа ундошлари тавсифи 1. «Q» фонемаси – чуқур тил орқа, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Бу фонема сўз бошида (qozon, qop), ўртасида (to`qay, soqol) ва охирида (buloq, oziq) кела олади. Кўп бўғинли сўзларга унли билан бошланган аффикс қўшилганда, асос охиридаги “q” ундоши “g`” га ўтади: taroq-tarogʼim, tarogʼing, tarogʼi каби. Бир бўғинли сўзларда (yoq, yo`q сўзларидан бошқаларида), шунингдек, айрим кўп бўғинли ўзлашма сўзларда асос охиридаги “q” “g`” га ўтмаслиги мумкин: haq — haqim, haqing, haqi; ittifoq — ittifoqimiz, ittifoqingiz, ittifoqi каби. Жонли сўзлашувда “q”нинг диссимилацияга (maqtanmoq > maxtanmoq) ёки ассимилацияга (toʼqson > toʼxson) учраш ҳолатлари кузатилади. Кўп бўғинли сўзларнинг охиридаги “q” жонли сўзлашувда сирғалувчи “g`” тарзида талаффуз этилади: baliq > baligʼ, taroq > tarogʼ каби. Қадимги туркий тилда қ-к товушлари битта фонеманинг икки кўриниши бўлган, кейинчалик бу фонема дивергенсияга учраб, иккита фонемага айланган. Демак, “q”ни “k” нинг дивергенти дейиш мумкин. 2. «G`» фонемаси – чуқур тил орқа (увулар), сирғалувчи, жарангли, шовқинли (айрим тилшунослар фикрича – сонор) ундош, “x” нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўз бошида (g`or, g`alvir), ўртасида (tog`ora, sog`inch) ва охирида (togʼ, yogʼ, mablagʼ) кела олади. Қадимги туркий тилда “g” нинг вариацияси бўлган ва сўз бошида қўлланмаган. Демак, тарихан “g”нинг дивергенсияга учраши натижасида «ғ» юзага келган, шунинг учун уни “g”нинг дивергенти дейиш мумкин. Ҳозирги ўзбек адабий тилида “g`” билан тугаган сўзларга “g” билан бошланган аффикслар қўшилганда “g`” ва “g” ларнинг “q” га кўчиш ҳолатлари учрайди: togʼ+ga > toqqa, bogʼ+ga > boqqa, ogʼgan > oqqan, sogʼ+gani > soqqani каби. Шеваларда сўз охирида “g`” ўрнида “v” нинг қўлланиш ҳоллари учрайди: togʼ > tov, toʼgʼri > tuvri, ogʼiz > ovuz каби. Бундай ҳолатлар адабий тил учун меъёр ҳисобланмайди. 3. «Х» фонемаси — чуқур тил орқа, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “g`”нинг жарангсиз жуфти. Бу фонема сўз бошида (xalq, xabar), ўртасида (maxsus, maxfiy) ва охирида (do`zax, mix, tarix) кела олади. Қадимги туркий тилда “x” ундоши бўлмаган. У эски туркий тил даврида пайдо бўлган: xan (xon), xayu (qaysi), yaxsaq (oqsoq) каби. Қипчоқ лаҳжаси шеваларида “x” нинг ўрнида “q” нинг қўлланиш ҳолатлари учрайди: xabar > qabar, xalq > qalq; xalta > qalta каби. “X” ундошидан сонг қўлланган унлилар, одатда, орқа қатор оттенка билан талаффуз этилади (аккомодация ҳодисаси содир бўлади): xulq, xavf, xato каби. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling