Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet54/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Маъно (гап) урғуси мантиқий урғу ҳам дейилади. Кеча Самарқанддан Тошкентга самолётда мен келдим – пайт ҳоли – мантиқий урғу олган.
Сўз урғуси сўздаги бўғинлардан бирига тушади. Ўзбек тилида асосан сўз урғуси охирги бўғинда бўлади: қалам – қаламдон – қаламдонда.
Яна бошқа адабиётларда бошқа таснифни кўришимиз мумкин. Унда тилнинг қайси сатҳидаги бирликларга алоқадор бўлишига кўра урғунинг қуйидаги типлари ўзаро фарқланади: 1) сўз урғуси; 2) синтагма урғуси; 3) айирув (таъкидлов) урғуси.
Сўз урғуси. Сўз урғуси бевосита сўзга алоқадор бўлган, сўз таркибидаги бўғинлардан бирига тушадиган урғудир. Фонетик табиатига, тушадиган ўрнига ва ҳаракат қилиш белгисига кўра сўз урғуси ҳар хил бўлади.
1. Фонетик табиатига кўра сўз урғуси динамик, квантитатив, типик оттенкали ва тоник (мусиқий) характерларда бўлиши мумкин:
а) динамик урғу (зарб урғуси). Урғунинг бу тури сўз таркибидаги бўғинлардан бирининг, айниқса, ундаги унли товушнинг кучли зарб билан талаффуз қилинишига асосланади. Кучли зарб ва баланд овоз динамик урғунинг акустик белгиси бўлса, шу овозни юзага келтирувчи нутқ аъзолари мускулларининг кучланиши (тортилиши, таранглашиши) бундай урғунинг физиологик белгиси саналади. Динамик урғули бўғинда кучли зарбнинг бўлиши унинг шу сўз таркибидаги бошқа бўғинлардан ажралиб туришини таъминлайди;
б) квантитатив урғу. Урғунинг бу тури урғули бўғиндаги унли товушнинг чўзиқ (давомли) талаффуз етилиши билан характерланади;
д) типик оттенкали урғу (сифат урғуси). Урғунинг бу тури бўғиндаги унлининг ўзига хос типик оттенкаси (сифат белгиси) сақланган бўлиши билан характерланади, шу белгисига кўра у урғусиз бўғиндаги унлининг нотипик оттенкасидан фарқланади;
е) тоник (мусиқий) урғу. Урғунинг бу турини олган бўғин овоз тонининг ўзгариши билан урғусиз бўғинлардан фарқ қилади. Демак, тоник урғуда ун пайчалари частотаси тезлашади, овоз тони эса баландлашади.
Кўпчилик тилламинг сўз урғусида юқоридаги фонетик (физик-акустик) белгилардан бир нечаси бирга иштирок этади, аммо улардан биттаси, баъзан, иккитаси шу тил учун етакчи белги ҳисобланади. Масалан: рус тилидаги сўз урғусида тоник (мусиқий) урғу белгиси йўқ, қолган белгиламинг барчаси бор: чўзиқлик мавжуд, бўғиндаги унлининг асосий сифат (акустик) белгилари сақланган, зарб ҳам иштирок этади. Қуйидаги мисолларнинг қиёсида буни яққол англаб олиш мумкин:
а) олтин (ўзб.) ва карантин (рус.), овсин (ўзб.) ва апелсин (рус.) сўзларининг барчасида охирги бўғин урғулидир, барча урғули бўғинларда «и» унлиси қатнашган, аммо русча карантин, апелсин сўзларидаги «и» унлиси ўзбекча олтин, овсин сўзларидаги «и» дан чўзиқроқ талаффуз этилмоқда. Бундай тафовутни мавзу (ўзб.) ва медуза (рус.), мангу (ўзб.) ва мангуста (рус.) сўзларининг урғули бўғинларидаги «и» унлиси қиёсида ҳам кўрамиз. Рус тили фонетистларининг таъкидлашича, русча унли фонемаларнинг урғули бўғиндаги чўзиқлик даражаси урғусиз бўғиндан бир ярим баробар ортиқдир; б) город (им. падеж, ед. число) – города (им.падеж, мн. число), вода (им. падеж, ед. число) – воды (им. падеж, мн. число) — воды (род. падеж, ед. число). Келтирилган сўзларнинг барча грамматик шаклларида лаб-лаб, ўрта кенг «о» унлиси қатнашган, аммо у ўзининг ана шу сифат белгиларини (лаб-лаб, ўрта кенг «о» учун типик оттенкаларни) фақат урғули бўғинда сақлаган, урғусиз бўғинларда эса бу белгилар ўзгариб, «о» унлиси қисқа «а» (лабланмаган, қуйи кенг унли) тарзида талаффуз қилинмоқда: гарада, вида, вады каби. Унли фонеманинг асосий (типик) оттенкаси намоён бўлиши учун сўз урғусининг қандай аҳамияти борлигини шу мисоллар таҳлилидан англаб олиш мумкин. Шунинг учун ҳам сўз урғусининг фонетик табиатини баҳолашда рус тилшунослари биринчи ўринга сифат белгиларини (унли фонемадаги асосий оттенкаларнинг сақланиш даражасини), иккинчи ўринга чўзиқлик белгисини ва, ниҳоят, учинчи ўринга зарб белгисини қўядилар.
Ўзбек тилида ҳам мусиқий урғу йўқ, аммо унда чўзиқлик белгиси ва зарб бор. Бу белгилар урғули бўғинни шу сўздаги урғусиз бўғинлардан ажратиш имконини беради. Бунда шуни ҳам таъкидлаш керакки, сўз урғусининг чўзиқлик даражаси рус ва ўзбек тилларида бир хил эмас: рус тилидаги сўз урғусининг чўзиқлик белгиси ўзбек тилидагидан кўпроқ даражада сезилади. Буни юқорида олтин ва карантин, овсин ва апелсин сўзлари қиёсида ҳам кўриб ўтдик. Демак, ўзбек тилидаги сўз урғусида зарб биринчи ўринда туради, шунга кўра уни динамик урғу деб баҳолаш мақсадга мувофиқдир.
Мусиқий (тоник, мелодик) урғу япон, хитой, корейс тилларига хосдир. Урғунинг бу тури бошқа фонетик белгилар, хусусан, зарб урғуси билан аралаш ҳолда швед, норвеж, серб, хорват ва литва тилларида ҳам учрайди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling