Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
III. Ун пайчалари иштирокига кўра
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Жарангсиз ундошлар
- 2.Жарангли ундошлар
- IV. Овоз ва шовқин муносабатларига кўра
- 1. Сонорларда овоз шовқинга нисбатан устун бўлади
III. Ун пайчалари иштирокига кўра. Таснифнинг бу аспектида ун (овоз) пайчаларининг товуш ҳосил қилишда иштирок этиш-этмаслиги назарда тутилади. Бу белги асосида ундошлар қуйидаги икки турга бўлинади:
1.Жарангсиз ундошлар – k, p, s, t, f, x, ch, sh, q, h. Жарангсиз ундошларнинг талаффузида ҳаво оқими бўғиздаги ун пайчалари орасидан тўсиққа учрамай ўтади, натижада ун пайчалари тебранмайди, овоз ҳосил бўлмайди, товуш ҳалқумда ёки оғиз бўшлиғидаги тўсиқда юзага келган шовқиннинг ўзидангина таркиб топади. 2.Жарангли ундошлар – b, v, g, d, j, j(дж), z, y, l, m, n, ng r, g`. Жарангли ундошларнинг талаффузида бўғиздаги ун пайчалари тортилиб, таранглашади, улар оралиғидаги бўшлиқ йўқолади, натижада Ўпкадан келаётган ҳаво оқими ун пайчаларига урилиб, уни тебратади, тебраниш эса овозни юзага келтиради, овоз ўз навбатида оғиз бўшлиғидаги тўсиқда пайдо бўлган шовқинга қўшилиб, товушнинг жаранглашувига сабаб бўлади. IV. Овоз ва шовқин муносабатларига кўра. Бунда товуш таркибида овоз, шовқин ва қўшимча тон каби физик-акустик омилларнинг иштирок этиш даражаси назарда тутилади. Бу белгига кўра ундошлар сонорлар ва шовқинлиларга бўлинади. 1. Сонорларда овоз шовқинга нисбатан устун бўлади (шовқин жуда кам миқдорда қатнашади). Ҳозирги ўзбек адабий тилида m, n, ng, l, r, y ундошлари сонор товушлар (сонантлар) ҳисобланади. Сонорлар резонатор тон манбаи нуқтаи назаридан икки гуруҳга бўлинади: а) бурун сонантлари – m, n, ng; б) оғиз сонантлари – r, l, y. Булардан 1) “m” ни талаффуз қилишда бўғиздан келаётган ун (овоз) икки лаб орасидаги тўсиққа урилиб, орқага қайтади, шу тарзда яна ҳалқум орқали бурун бўшлиғига йўл олади. Бу жараёнда бўғиз, ҳалқум, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғи резонатор тон манбаига айланади: шуларда қўшимча тонлар пайдо бўлиб, овознинг шовқинга нисбатан устун бўлиши таъминланади; 2) “n” ни талаффуз қилишда бўғиздан келаётган ун (овоз) тилнинг учки қисми билан юқори милк орасидаги тўсиққа урилиб, орқага (ҳалқумга) қайтади, сўнг бурун бўшлиғига отади (бунда бурун йўлидаги тўсиқ очилган бўлади). Натижада оғиз, ҳалқум, бўғиз, бурун бўшлиқлари резонатор тон манбаи вазифасини бажаради. Aммо оғиз бўшлиғининг резонаторлик имконияти “m” даги ҳолатдан камроқ бўлади (чунки ҳажм ва шакл ўзгаради); 3) “ng” ни талаффуз қилишда келаётган ун (овоз) тилнинг орқа қисми билан юмшоқ танглайнинг бошланиш қисми орасидаги тўсиқдан орқага қайтиб, яна ҳалқум ва бўғизга боради, ҳалқум орқали бурун бўшлиғига отади (бунда ҳам бурун йўлидаги тўсиқ очилган бўлади), натижада оғиз, бўғиз, ҳалқум ва бурун бўшлиқларида қўшимча тонлар пайдо бўлиб, овознинг устунлиги таъминланади. Бунда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, “нг” нинг артикуляциясида оғизнинг резонаторлик имкониятлари м ва н сонорларидаги ҳолатдан анча чекланган бўлади, чунки бўғиздан келаётган ун тилнинг орқа қисмидаги тўсиқданоқ орқага қайтганлиги туфайли, оғиз бўшлиғининг резонаторлик майдони жуда қисқаради; 4) “l” ни талаффуз қилишда тўсиқ (фокус) тилнинг учки қисми билан устки тиш (милк) орасида юзага келади, аммо тилнинг икки ёни очиқ бўлади. Ундан сирғалиб ўтган ун лунж деворига тегиб, қўшимча тонлар ҳосил қилади, бундай қўшимча тонлар ҳалқум ва ҳиқилдоқда (бўғизда) ҳам юзага келади, аммо бурун бўшлиғи резонатор манбаи сифатида иштирок етмайди, чунки юмшоқ танглай охиридаги кичик тил бурунга ўтадиган йўлни тўсиб қўяди. Шунинг учун “l” оғиз сонанти ҳисобланади; 5) “r” ни тлаффуз қилишда тилнинг учи қаттиқ танглайнинг олд қисми томон кўтарилади, бўғиздан келаётган ҳаво оқими тилнинг учига урилиб, уни бир-икки силкитади, натижада ҳаво тебраниши юзага келади. Лунжнинг бир қадар кенгайиши резонатор тоннинг ҳосил бўлишига имкон яратади; “r” нинг артикуляциясида ҳам бурун бўшлиғи иштирок этмайди, чунки ҳаво оқимининг бурунга ўтадиган орни кичик тил томонидан тўсилган бўлади; 6) “y” ни талаффуз қилишда тилнинг ўрта қисми қаттиқ танглай томон кўтарилади, тилнинг ўзи олдинга силжийди, унинг икки чети ён тишларга, учи эса пастки тишлар милкига тегади. Бу сонорнинг ҳосил бўлишида ҳам оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва бўғиз резонатор тони манбаи бўлиб хизмат қилади, аммо бурун бўшлиғи бу жараёнда иштирок этмайди (кичик тил ҳаво йўлини тўсиб туради). Aйрим изоҳлар: Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling