Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Назорат учун савол ва топшириқлар
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-мавзу. ФОНОЛОГИЯ Режа
- Таянч тушунчалар
- 1-§. Фонема, унинг дифференциал ва интеграл белгилари
Назорат учун савол ва топшириқлар
Товушлар қандай товушларга бўлинади? Нутқ товушларининг қандай уч томони бор? Қандай компонентлар физик-аккустик омиллар саналади? Товуш баландлиги қандай ўлчов бирлиги билан ўлчанади? Товуш кучи қандай ўлчов бирлиги билан ўлчанади? Товуш чўзиқлиги неча хил бўлади? Нутқ товушларининг биологик асосини қандай турларга бўлиш умкин? Нутқ аъзолари аппаратини санаб беринг. Оғиз бўшлиғидаги аъзоларнинг қайси бири товуш учун фаол аъзолар ҳисобланади? 4-мавзу. ФОНОЛОГИЯ Режа: Фонема, унинг дифференциал ва интеграл белгилари Фонологик оппозициялар (зидланишлар) ва корреляция Таянч тушунчалар: Фонема, фонемаларнинг дифференсиал белгилари, фонемаларнинг интеграл белгилари, бир ўлчовли оппозиция, кўп ўлчовли оппозиция, пропорционал оппозициялар, «приватив» оппозиция, градуал (поғонали) оппозиция 1-§. Фонема, унинг дифференциал ва интеграл белгилари Фонема сўзлар, морфемалар ва грамматик шаклларнинг товуш қобиғини фарқлаш орқали уларнинг маъноларини тафовутлаш вазифасини бажарадиган энг кичик сегмент бирлиқдир. Масалан, ор сўзи таркибида иккита сегмент бирлик («о» ва «р» фонемалари) бор, зор, озор, бозор сўзлари таркибида эса уларнинг сони кўпроқ: 3 та («зор»да), 4 та («озор»да) ва 5 та («бозор»да) каби. Бу ҳолат юқоридаги сўзларнинг товуш қобиғини (фонетик қиёфасини) ва маъносини фарқлаш имконини бермоқда. Бундай ҳолни «-ман» ва «-сан» морфемаларида, бораман ва борасан каби грамматик шаклларда ҳам кўрамиз: уларда фонемалар миқдори ортмаса-да, фонема турлари ўзгармоқда («-ман»да «м» фонемаси, «-сан»да эса «с» фонемаси қўлланган), натижада морфема ва сўз шаклларининг товуш қобиғи ва маънолари фарқланмоқда. Фонемаларнинг дифференциал белгилари уларни бир-биридан фарқлаш учун хизмат қиладиган аломатларидир. Масалан, «к» ундоши ўзининг жарангсизлиги билан жарангли «г» дан ажралиб туради, демак, «к»нинг жарангсизлиги, «г»нинг эса жаранглилиги бу икки фонеманинг дифференсиал (фарқланадиган) белгилари саналади. Дифференциал белгилар фонемаларнинг фонологик хусусиятини белгилайди – сўзнинг фонетик қобиғи ва шу орқали унинг маъносини фарқлаш учун хизмат қилади: кул ва гул сўзларининг маънолари айни шу икки фонеманинг дифференциал белгилари (бирининг жарангсиз, иккинчисининг эса жарангли эканлиги) туфайли фарқланмоқда. Дифференциал белгилар фақат жаранглилик ва жарангсизлик жиҳатидангина эмас, балки фонемалар артикуляциясига боғлиқ ҳолда таркиб топиши ҳам мумкин: «б» - лаб-лаб ундоши, «д» - тил олди (дентал) ундоши. Aртикуляция ўрнидаги бу тафовутлар бор ва дор сўзларининг фонетик қиёфасини ва маъноларини фарқламоқда; «қ» - портловчи, «х» - сирғалувчи. Aртикуляция усулидаги бу тафовутлар қол ва хол сўзларининг товуш таркиби ва маъноларини фарқлаш учун хизмат қилмоқда. Фонемаларнинг интеграл белгилари уларнинг ўзаро фарқланмайдиган аломатларидир. Масалан, «к» ва «г» ундошларининг ҳар иккаласи портловчи, ҳар иккаласи саёз тил орқа фонемалардир. Демак, бу икки фонема артикуляция усули ва артикуляция ўрнига кўра фарқланмайди. Фонемаларнинг интеграл (фарқланмайдиган) белгилари фонологик аҳамиятга эга эмас, аммо фонологик корреляция турларини белгилашда бу белгиларнинг ўзига хос ўрни бор. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling