Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Нутқ аъзоларининг анатомияси
3-§. Aнатомик-физиологик аспект
Фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг биологик асосини – инсон организмидаги айрим аъзоларнинг нутқ товушларини ҳосил қилишдаги ролини, уларнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганади. Нутқ товушларининг биологик асосини қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1) нутқ аъзоларининг анатомияси; 2) нутқ аъзоларининг физиологияси; 3) нутқ аъзоларининг ижро кечими. 1. Нутқ аъзоларининг анатомияси дейилганда шу аъзоларнинг шакли, тузилиши, орни назарда тутилади. Бундай аъзолар қуйидаги аппаратларга бирлашади: а) нафас аппарати – ўпка, бронхлар, трахея, диафрагма, кўкрак қафаси. Бу аппарат аъзолари товуш ҳосил қилиш учун зарур бўлган ҳаво оқимини бошқа аъзоларга етказиб беради, шу маънода ҳаво манбаи саналади; б) бўғиз бўшлиғи – трахеянинг юқори (кенгайган) қисми. Унда ун пайчалари, узуксимон, қалқонсимон, чўмичсимон, понасимон, шохсимон тоғайлар мавжуд. Бу аппаратдаги энг фаол аъзолар ун пайчаларидир: ун (овоз) пайчалари тинч ҳолатда турганда, уларнинг оралиғи очиқ бўлади, натижада нафас аппаратидан келаётган ҳаво оқими шу оралиқдаги пайчаларни тебратмай ўтади. Бундай вазиятда овоз ҳосил бўлмайди; овоз пайчалари тортилган (таранглашган) да, улар орасидаги очиқ бўшлиқ юмуқ ҳолатга келади, натижада ҳаво оқимининг йўли тўсилади, ҳаво оқими таранглашган ун пайчаларига урилиб, уни тебратади. Бундай тебраниш овозни (асосий тонни) юзага келтиради. Шунинг учун бўғиз бўшлиғи овоз манбаи ҳисобланади. Овоз эса унли товушларни, жарангли ва сонор ундошларни шакллантиришда физик компонент сифатида қатнашади. овоз пайчалари бўшроқ тортилган ҳолатда шу пайчалар орасида торроқ бўшлиқ юзага келади, ҳаво оқими шу бўшлиқдан сирғалиб, ишқаланиб отаъди, аммо ун пайчаларини тебратмайди., натижада шовқин ҳосил бўлади, бу шовқин пичирлаб ёки шивирлаб гапирганда қўлланади; в) ҳалқум – бўғиздан юқорироқда жойлашган бўшлиқ. У уч қисмдан иборат: пастки қисми ҳиқилдоқ(бўғиз)га туташган ўрни; ўрта қисми – ҳалқумнинг оғзи. Бу қисм оғиз бўшлиғи томонга очилган бўлади; юқори қисми – бурун бўшлиғига ва ешитиш пайларига бириккан (туташган) қисми; г) оғиз бўшлиғи – тил, кичик тил, тишлар, лаблар, лунжлар, қаттиқ ва юмшоқ танглай, тил ости мускулидан иборат аппарат. У орқа томонидаги томоқ орқали ҳалқумга туташади; д) бурун бўшлиғи – қўшимча тон манбаи. У юмшоқ танглай охиридаги кичик тилнинг қуйи томон ҳаракат қилиши натижасида резонаторга айланади: ҳаво оқимининг бир қисми бурун бўшлиғидан ўтиб, қўшимча тонларни юзага келтиради. Ўзбек тилининг м, н, нг ундошлари шу аппарат иштирокида юзага келади. Фаол аъзолар: лаблар; тилнинг олд қисми; тилнинг ўрта қисми; тилнинг орқа қисми; тил ўзаги; кичик тил; юмшоқ танглай; ҳалқумнинг орқа қисми. Нофаол аъзолар: олд томондаги юқори тишларнинг учи; олд томондаги юқори тишларнинг орқа қисми; қаттиқ танглайнинг олд қисми; танглайнинг ўрта қисми; юмшоқ танглайнинг олд қисми; юмшоқ танглайнинг орқа қисми. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling