Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet18/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Қиёсий фонетика. Фонетиканинг бу тури қардош тилларнинг (масалан, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқа туркий тилларнинг) ёхуд бир қанча диалект ва шеваларнинг фонетик тизимидаги умумий ва хусусий жиҳатларни қиёсий аспектда текширади.
Қиёсий фонетика қариндош тилларнинг товуш системаси муносабатларини ўрганади. Масалан, туркий тилларнинг қиёсий фонетикаси, славян тилларининг қиёсий фонетикаси каби. Бунда бир қанча қариндош тилларнинг ёки бир қанча диалект ва шеваларнинг материаллари – унли ва ундошлар, фонетик ўзгаришлар ва шу кабилар бирбирига қиёслаш асосида ўрганилади. Масалан, сингармонизм қонуни ҳозирги ўзбек адабий тилида бузилган, лекин бошқа туркий тилларда, шунингдек, айрим ўзбек диалектларида тўла сақланган. Бу материални қиёсий ўрганиш асосида аввал ўзбек адабий тилида ҳам сингармонизм ҳодисасининг тўла равишда бўлганлиги тўғрисидаги хулосага келиш мумкин.
Қиёсий фонетика бир томондан, бир оилага мансуб икки тилнинг қиёсий фонетикасини (масалан, рус ва немис тиллари қиёсий фонетикаси), иккинчи томондан, икки оилага мансуб икки тилнинг қиёсий фонетикасини (масалан, ўзбек ва рус тиллари қиёсий фонетикаси) ўрганиши мумкин.
Қиёсий фонетика бир томондан, умумий ва тавсифий фонетика материалларига, иккинчи томондан, тарихий фонетика материалларига асосланади. Қиёсий фонетика ёзув ёдгорликлари ва шева материалларидан ҳам унумли фойдаланади.
Тавсифий фонетика. Бунда айрим олинган бир тилнинг фонетик тизими, ундаги фонетик ҳодисалар ва фактлар статик ҳолатда (шу тилнинг олдинги тарихий тараққиёти билан боғланмай) ўрганилади. Хусусан, "Ҳозирги ўзбек адабий тили фонетикаси" ҳам аслида тавсифий фонетикадир, чунки унда ўзбек тилининг фонетик тизими, бу тизимда мавжуд бўлган фонетик фактлар (унли ва ундош товушларнинг миқдор ва сифат белгилари, таснифи, урғу, бўғин ва ҳоказолар) ҳозирги ўзбек тилида қандай бўлса, шундайлигича (тарихий жараён ва фактларга боғланмай) ўрганилади.
Тавсифий фонетика ёки фонология маълум бир тил тараққиётининг маълум бир даври оралиғидаги товуш системасини ўрганиш билан шуғулланади. Илмий-тавсифий фонетика товушлар динамикаси билан ҳам шуғулланади, у тилнинг фонетик системасини ҳосил қилишда тил тарихини четлаб ўтмайди.
Тавсифий фонетика товушларни қуйидаги аспектларда ўрганади:

  • физиологик (нутқ товушларининг нутқ органлари ёрдамида ҳосил бўлиши – товушлар физиолгияси);

  • акустик (ўз сифатлари билан эшитиш таассуротларига таъсир етиш – нутқ товушларининг акустикаси);

  • лингвистик (сўзларнинг семантик дифференциациясида товушларнинг ўрни).

Aлоқа воситаси сифатида учинчи аспект асосий ҳисобланиб, фонетикани лингвистика таркибига қўшади.
Товушларнинг комбинатор, позицион вариантлари ва уларнинг ўзгаришлари ҳам шу соҳанинг асосий ўрганиш объектларидандир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling