Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet16/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

1.Сегмент бирликлар – тил товушлари. Улар нутқ оқимида (сўз ёки морфема таркибида) бирин-кетин уланиб келади. Масалан, с + и + н + ф > синф, с + и+н +ф +д + о + ш > синф+“-дош” каби. Бундай бирликларни нутқ оқимидан ажратиб олиш мумкин: катта сўзи к, а, т, т, а товушларига, кичик сўзи эса к, и, ч, и, к товушларига ажралгани каби. Булардаги ҳар бир товуш (ажратилган қисм) микросегмент саналади (юнонча: mikros - “кичик” + лотинча: segmentum - “кесик”, “бўлак”). Аслида нутқ оқимининг талаффуздаги бўлинишлари катта бўлакдан (макросегментдан) кичик бўлакларга (микросегментларга) қараб тақсимланиб боради: фраза (макросегмент), такт, фонетик сўз, бўғин ва товуш (микросегментлар) каби. Демак, нутқ товуши ана шу бўлинишнинг энг сўнггиси (бошқа бўлакларга ажралмайдигани) дир.
2.Устсегмент (суперсегмент) бирликларурғу ва оҳанг (интонация). Устсегмент бирликларнинг сегмент бирликлардан (товушлардан) фарқи шундаки, улар тил бирликларининг (лексема, морфема, гапнинг) моддий қобиғидан ажралган ҳолда мавжуд эмас, балки шу бирликка устама ҳодиса сифатида боғланган бўлади: сўз урғуси лексемага, тинч оҳанг дарак гапга, сўроқ оҳанги эса сўроқ гапга яхлит алоқадор бўлгани каби. Уларни сўз ёки гапдан ажратиб, алоҳида талаффуз этиб бўлмайди (товушни эса сўздан ёки бўғиндан ажратиб олиш ва алоҳида талаффуз қилиш мумкин).


3-§. Фонетиканинг тадқиқот мақсадига кўра турлари.

Тил тараққиёти ва ривожи маълум қонуниятлар асосида юзага келади. Тил мураккаб ва кўп қиррали ижтимоий ҳодиса бўлиб, ундаги бирликлар барча жиҳатдан узвий боғланган. Ушбу бирликларга алоқадор қонуниятлар ҳам ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Тилдаги тарихий фонетик ўзгаришлар маълум тарихий фонетик қонуниятлар асосида рўй беради. Фонетик – фонологик ўзгаришлар тилнинг ички қонуниятлари билан боғлиқ ҳодисадир. Тилдаги тарихий-фонетик ўзгаришларни ўрганувчи қиёсий-тарихий тилшунослик соҳаси қиёсий-тарихий фонетикадир. Қардош тиллардаги (славян, герман, роман тиллари, туркий тиллар) тарихий фонетик ўзгаришлар натижасида сўзлардаги этимологик ва генеологик, яъни келиб чиқиш жиҳатдан ўхшашлик ва фарқли томонларини қиёсий фонетика аниқлаб беради. Қардош ва қардош бўлмаган тиллардаги тарихий-фонетик ўзгаришларни таҳлил қилиш натижасида типологик, қиёсий-типологик фонетика, фонология соҳалари шаклланди.


Тил тараққиётидаги фонетик ўзгаришларни таҳлил этувчи фонетик-фонологик қонуниятлар қуйидагилар. Фонетика, аввало, умумий, хусусий ва қиёсий фонетикага ажралади:
Умумий фонетика. Фонетиканинг бу тури барча тилларнинг товуш томони учун умумий бўлган қонуниятлар ва ҳодисалар билан таништиради. Масалан, барча тилларда фонетик бирликларнинг физик-акустик табиати, анатомик-физиологик (биологик) асоси ва лингвистик-функционал жиҳатлари бор; барча тилларда нутқ товушлари фонемаларга бирлашади, барча тилларда фонемалар фонологик оппозициялар (зидланишлар) ва корреляцияларни юзага келтиради, шулар орқали фонологик системалар шаклланади. Тилнинг структуравий ва системавий хусусиятига хос бўлган бундай назарий масалаларни кўриш умумий фонетика предмети саналади.
Умумий фонетика турли типдаги тилларнинг нутқ товушларининг хилма-хиллигини ўрганувчи бўлим. У турли системалар тилларида инсон нутқ аппаратининг товуш ҳосил қилиш имкониятларини, нутқ органлари ёрдамида товушларни ҳосил қилиш усуллари ва улардан нутқда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш каби масалалар билан шуғулланади. У алоҳида ва қариндош тилларнинг фонетик системасини батафсил ва чуқур ўрганиш ҳамда натижаларни умумлаштириш асосида ҳосил қилинади. Демак, тилларнинг фонетик хусусиятлари қанчалик чуқур ва изчил ўрганилса, умумий фонетика учун манба шунчалик бой бўлади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling