Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Табиатга ва боғга 
Саломинг етказмоққа. 
(“Осмоннинг фанори”, 18-б.) 
Лекин бу жавоб эмас ёки Ниначи жавоб бермай кетиб қолган. 
Аслида, бу ўринда жараён бузилган. Лирик қаҳрамон тилидан 
табиатга ва боққа салом ҳам йўлланмаган. Ахир, табиатга ва боққа 
салом етказиши сабаб унинг исми Ниначи бўлишида мантиқ йўқ. 
“Қалдирғоч” номли шеърга келсак, муаллиф қалдирғочни қош-
кўзлари тим-қора, қалби оқ дея таърифлаб, зидлантириш 
воситасидан фойдаланмоқчи бўлади. Лекин тасвир шеърга тўлиқ 
сингдирилмаган. 
“Дуторнинг жазоси” шеъри кичик китобхонда енгил кулги 
уйғотади. Унда дутор рамзий характерга эга бўлиб, “қулоқсиз” – гап 
уқмас болалар рамзи. Яъни Жўра чалмоқчи бўлиб, дуторни қўлга 
олар экан, овозлари тиринглаб дутор ҳеч гап уқмайди. Шунда 
Жўранинг жаҳли чиқиб, гуноҳкорнинг қулоғини боплаб бурайди. 
Муаллиф рамз топишда адашмаган, бу биринчи ютуқ сифатида 
баҳоланиши керак. Яъни созланиши учун, албатта, чолғу 
асбобларининг “қулоғи буралади” ва қулоқсиз болалар ҳам 
“созланиши” учун қулоқлари тортиб қўйилиши керакки, болалар бу 
шеърдан гуноҳкор барибир жазо олишини тушунишади. Шу маънода 
шеърда кулги воситасида болаларга тарбия беришга ҳаракатни 
кўриш мумкин. 
“Туя” номли шеър ҳажвий эмас, унда болаларга туя ҳақида 
шеърий тарзда маълумот берилади десак ҳам бўлади. Муаллиф туяни 
сифатлар экан, унинг ўркачини икки адирга ўхшатади, бардош унга 
йўлдош эканлигини айтади: 
Бардош эрур йўлдошинг, 
Сен билан доим бирга. 
(“Осмоннинг фанори”, 21-б.) 
Йўлдош сўзида “доим биргалик” тушунчаси мавжуд ва буни 
икки марта айтиш шарт эмас.


~ 166 ~ 
“Янтоқ керак бўлганда,
Бўйларингни чўзасан”, – деб якунланган шеър фольклор билан 
боғланиб кетади. 
“Хархаша” номли шеър болалар учун ёзилган “Дада, сиз олиб 
берган Қўзичоқ ҳеч юрмайди” деб бошланувчиқўшиқни эслатиб 
юборади. Чунки унда Мубина опасига хархаша қилиб, у олиб берган 
қўғирчоқ музқаймоқ емаётганини айтади ва унинг тишини 
шифокорга кўрсатиш керак дейди. Шеър шу билан якунланади. 
Қиш ҳам охирлаб қолди 
Ўлкадан меҳмон каби. 
(“Осмоннинг фанори”, 22-б.) 
“Қишнинг сўнгги кунлари” шеърининг илк мисралари шундай. 
Меҳмон каби охирлаш хато. Ўхшатишда ўхшатиш ва ўхшатилмиш 
орасида маълум бир ўхшашлик бўлиши керак. Ўлкадан меҳмон каби 
қишнинг охирлаши мантиққа тўғри келмайди.
Бобомнинг соқолидай, 
Осилган сумалаклар. 
Кутишиб олишмоқда 
Баҳоройни қарсаклаб. 
(“Осмоннинг фанори”, 23-б.) 
Мана шу мисраларда жараён бор. Баҳорни кексаларнинг 
соқолидай осилган сумалаклар кунлар исигани учун қарс-қарс этиб 
ерга тушиб, қарсаклаб кутиб олишмоқда экан. Фақат учинчи ва 
тўртинчи қаторлардаги оҳанг бузилишларига бироз диққат қилиш 
керак. Бундан ташқари, ўхшатишлар шеърнинг эстетик қимматини 
тушириб қўймаслиги, аксинча, уни баландроқ кўтаришга хизмат 
қилиши лозим.
“Узунсоч мажнунтол” шеърида жонлантириш санъатидан 
унумли фойдаланилган. Муаллиф унда мажнунтол узун сочларини 
ёйиб олиб, сувнинг тўлқинларида тарашини айтади: 
– 
Болажоним, асли у 
Ёйиб олиб барини. 
Сувнинг тўлқинларида 
Тарайди сочларини. 
(“Осмоннинг фанори”, 25-б.) 
“Ёнғоқ” шеърида “мағзи – ҳазил” сингари шаклий изланишлар – 
тирик қофиялар китобхонни хурсанд қилса, “Варрак” шеъридаги 
якун чиройли. У болаларни юксак орзулар қилишга ўргатади: 


~ 167 ~ 
Қанотларига илиб, 
Орзуларим дуридан. 
Олиб чиқади кўкка 
Камалакнинг нурида. 
(“Осмоннинг фанори”, 26-б.) 
“Шошқалоқ майса” шеъри болаларни шошилмай иш кўришга 
чорлайди. Унда шошқалоқ майсанинг саргузашти баён қилинади. 
Изғирин келиб, майсанинг ҳолига вой бўлгани айтилади.
“Бузоқча” номли шеърда бузоқчанинг майсалар билан қиқирлаб 
юриши мантиқсиз. Тўпламга киритилган сўнгги шеър “Ёмғирвой” 
деб номланади. Шеърда жонлантириш, интоқ, сифатлаш каби бадиий 
тасвир воситаларидан зарур даражада фойдаланилган. 
Зулфира Нўмонова ижодида ҳажвий шеърлар кам. Муаллиф 
кўпроқ болалар хаёлоти билан ишлайди. Кўп ўйноқилик қилмайди, 
кичкинтойларга ниманидир ўргатишга ҳаракат қилади. Табиат 
тасвири билан болалар тасаввури сарҳадларини кенгайтиришга 
уринади. 
Болалар адабиёти мазмун янгиланишига муҳтож. Бунга 
Зулфиранинг ижоди ҳам мисол бўла олади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling