Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Болалар ҳажвий шеърияти – ғоявий-маърифий ва этик-


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Болалар ҳажвий шеърияти – ғоявий-маърифий ва этик-
эстетик тарбия қуроли 
 
Адабиёт сўзининг келиб чиқишини одоб сўзи билан боғлашлари 
бежиз эмас. Маъно – маънавият сўзлари сингари, адабиёт сўзининг 
ўзагида ҳам одоб сўзи ётиши рад этиб бўлмас ҳақиқат. У қай йўл 
билан бўлмасин, (баъзан одобсизликни тасвирлаш билан) инсонни 
тарбиялайди. Унинг ҳаёт йўлларини ёритади. Болалар шеърияти ҳам 
айнан шундай хусусиятга эга. Тарбиялаш вазифаси. Дидни 
шакллантириш бурчи адабиёт олдига қадим замонлардан қўйилган. 
Адабиёт кучли қурол эканини биз тошга ўйиб ёзилган битиклардаги 
даъватларда ҳам кўришимиз мумкин. Фақат бу қуролдан тўғри йўлда 
фойдаланиш керак бўлади. Болалар ҳажвий шеъриятида ҳам 
болаларга тутилаётган маънавий озуқага маълум маънода ижтимоий, 
тарбиявий юк бериш лозим. Шу ўринда ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг 
бундан бир неча ўн йиллар аввал айтган қуйидаги гаплари ҳамон 
долзарблигича қолмоқда: “Чиройли лоф-қофдан хунук ҳақиқат 
яхши: анча ўсган, ютуқларга эга бўлган болалар адабиётининг 
даражаси, савияси унинг олдида турган талаблар, вазифалар 


~ 168 ~ 
даражасидан хийлагина паст. Адабиётимизнинг ҳозирги даражасини 
кўзда тутганда бу нарса жуда билинади. Бунга энг биринчи сабаб 
шуки, болалар адабиёти шу кунгача ҳам адабиёт жамоатчилигининг 
диққат марказидан четда бўлиб келди”
111

Болалар ҳажвий шеърияти ғоявий-маърифий ва этик-эстетик 
тарбия қуроли сифатида бугун ўз вазифаларини қай даражада 
уддаламоқда, деган савол Абдулла Қаҳҳор жон койитган пайтда 
қанчалик муҳим бўлган бўлса, бугун ҳам шунчалик долзарб. Диққат 
марказидан четда бўлган болалар адабиётида, айнан болалар 
шеъриятида бугун яратилаётган асарлар абадиятга дахлдорлиги 
жиҳатдан ғоявий-маърифий ва этик-эстетик вазифасини бажариши 
шарт. Бу тушунчаларнинг барчаси тарбияга бориб тақалади. Болани 
тарбия қилишда унинг ёши, психик хусусиятларидан келиб чиқиш 
шарт бўлганидек, адабиёт воситасида тарбиялашда ҳам юқоридаги 
хусусиятларни инобатга олиш долзарб ҳисобланади. Шу сабабдан 
ҳам болалар адабиётида ижод қилувчи адиблар, шоиру ёзувчилар 
сўзга икки карра масъулдирлар. Тарихга назар ташласак, дидактик 
адабиёт намуналарининг шеърий усуллар билан ёзилган гўзал 
намуналари кўп учрайди. Шеър ўзида насрга нисбатан хосликни 
жамлагани учун ҳам дидактика билан бирлашиб катта кучга 
айланган. 
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да тарбия сўзига “1. Таълим, 
ахлоқ-одоб ва шу кабиларни ўргатиб, сингдириб, инсонни вояга 
етказиш, улғайтириш, ўстириш. 2. Инсонда иш-ҳунар, одоб-ахлоқ ва 
шу кабиларни шакллантириш, ривожлантиришга, унинг жамиятда 
яшаши учун керак бўлган хислатларга эга бўлишини таъминлашга 
қаратилган иш-амаллар мажмуи ва шу йўл билан сингдирилган одоб-
ахлоқ, хислат, фазилат кабиларнинг ўзи
112
” тарзида таъриф 
берилиши унинг маърифий-ғоявий эканлиги билан ҳам изоҳланади.
Педагогик тадқиқотларга кўра, инсонни тарбиялаш бир умрлик 
ва масъулиятли жараён. Бу жараёндаги илк босқич болалик даврига 
бориб тақалади. Болалар адабиётининг аҳамияти ҳам айнан шунда. 
Илк босқич – пойдевор демак. Унинг бир умр қандай давом этиши 
пойдевор қандай шаклланганига бориб тақалади. Зеро, Мирзо 
Абдулқодир Бедил таъкидлаганидек: 
Биринчи ғиштни мўрт қўяркан меъмор, 
Юлдузга етса ҳам қийшиқдир девор. 
111
Aбдулла Қаҳҳор. Ёшлар билан суҳбат. – Toшкент: нашриёти, нашр йили. – ...-б.
112
O‘zbek tilining izohli lug‘ati. – Toshkent: O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi, 2006. – 678-b. 


~ 169 ~ 
Болалар тарбиясининг меъморлари қураётган бинолар 
пойдевори шу жиҳатдан мустаҳкам бўлиши керак. Уларни тинимсиз 
таҳлилга тортиб, лозим бўлса, болалар учун ижод қилувчи шоир-
ёзувчиларга болалар адабиётининг вазифаларни эслатиш керак.
Бугунги кунда болалар адабиётининг энг яхши намуналари дея 
эътироф этилаётган ёш ижодкорлар тўпламларидан бири Азамат 
Худойберганов ва Дилноза Тиллабоеванинг “Уялчанг чувалчанг” 
номли шеърий тўпламидир. Тўпламга Азамат Худойбергановнинг 
шеъри номи танлаб олинган. Ижодкор бир неча йиллар болаларнинг 
адабий-бадиий безакли “Ғунча” журналида фаолият олиб борган
баракали ижод қилиб келаётган шоир ҳисобланади. Унинг ёзганлари 
анча ўқишли, қалами тинган. Ёзганларида болаларга хос ҳажв 
унсурларидан унумли фойдаланади. Шеърларида бадиий тасвир 
воситалари турлича, шунингдек, мавзу кўлами ҳам анча кенг. Турли 
мавзулар ва турли йўналишларда шеърий тажрибалар олиб боради. 
Мисралар қатига бир қанча ғояларни яширишга интилади ва ундан 
юзага чиқадиган мазмун анча теран. Нафақат болалар, балки катта 
ёшли инсонлар ҳам ўқиб, ўзларига маълум хулосалар олиши мумкин. 
Азаматнинг шеърларида ҳажв бош унсур. У ҳажвдан турли 
мақсадларда фойдаланади. 
“Тулкивойнинг ҳасрати” шеърида шоир сўз ўйини қилади ва бу 
орқали китобхонда енгил кулги уйғотади. Муаллиф шеърларида 
ҳажв даражаланиб боради. Дастлабки босқичда у шунчаки ўзининг 
сўз танлаш маҳорати-ю тилдаги сўзларнинг жилваси, шаклдош 
сўзлар, турли ибораларни қўллаб, кулги яратади. Мазкур шеър шоир 
ижодидаги ҳажвнинг биринчи даражасига мисол бўла олади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling