Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Ҳозирги замон тарих фанида формациявий ёндашув методологиясига


Download 3.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/77
Sana21.11.2023
Hajmi3.04 Mb.
#1792415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Jahon sivilizatsiyalari tarixi

Ҳозирги замон тарих фанида формациявий ёндашув методологиясига 
муайян тарзда цивилизациявий ёндашув методологияси қарши қўйилмоқда
Тарихий жараённи цивилизациявий ёндашув асосида ёритиш XVIII асрдан 
бошлаб шакллана бошлади. Бироқ унинг тўлақонли ривожи XIX асрнинг охири 
– ХХ асрга тўғри келди. Ҳорижий тарихшуносликда бу методологиянинг ёрқин 
тарафдорлари бўлиб М.Вебер, А.Тойнби, О.Шпенглер ва қатор замонавий 
тарихчилар 
чиқдилар. 
Россия 
тарихи 
фанида 
Н.Я.Данилевский, 
П.А.Сорокинларни кўрсатиш мумкин.
Бундай ёндашув нуқтаи-назарида тарихий жараённинг асосий таркибий 
бирлиги цивилизация ҳисобланади. “Цивилизация” – “тамаддун” атамаси 
лотинча “civil” - шаҳарли, фуқаровий, давлат сўзидан келиб чиққан. Дастлаб бу 
атама остида ёввойилик, ваҳшийлик давридан кейин кириб келадиган 
цивилизациявий тараққиётнинг муайян даражасини англатган.
Изоҳ бўйича ушбу цивилизациянинг фарқ қилувчи белгилари этиб 
шаҳарлар, ёзув, жамиятнинг қатламларга ажралиши, давлатчиликнинг 
пайдо бўлиши олинган.
Кенг маънода цивилизация остида жамият маданий тараққиётининг юқори 
даражаси тушунилган. Европада Маърифатпарварлик даврида цивилизация 
аҳлоқ, қонунлар, санъат, фан, фалсафанинг такомиллашуви билан муштарак 
бўлган.
Цивилизациявий ёндашувга қатор кучли томонлар хос: 
1) 
Унинг тамойиллари алоҳида олинган мамлакат ёки мамлакатлар 
гуруҳига қўлланиши мумкин. Бундай ёндашув фаолият тарихини 
мамлакат ва минтақаларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга 
олган ҳолда билишни тақозо этади. Бундан мазкур методологиянинг 
ҳар томонламалиги (универсальность) келиб чиқади; 
2) 
Хусусиятларни ҳисобга олган йўналиши, ўз навбатида, тарихнинг 
кўп чизиқли, кўп вариантли жараён эканлиги ҳақида тушунчани 
кўзда тутади; 
3) 
Цивилизациявий ёндашув кишилик тарихининг (умумийлиги) 
бирлигини, яхлитлигини инкор этмайди, балки айнан назарда 
тутади. Цивилизациялар яхлит тизимлар сифатида бир-бирлари 
билан таққосланиши мумкин. Бу қиёсий-тарихий методини кенг 
ишлатишга имкон беради. Шундай ёндашув натижасида мамлакат, 
халқ, минтақа тарихи ўз ҳолича эмас, балки бошқа мамлакатлар, 
халқлар, минтақалар, цивилизациялар билан қиёсланиб ёритилади; 
4) 
Тамаддун тараққиётининг муайян мезонлари асосида тарихчиларга 
у ёки бу мамлакатлар, халқлар ва минтақаларнинг ютуқлари 
даражасини, уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини 
аниқлаш имкониятини беради; 


11 
5) 
Цивилизациявий ёндашув тарихий жараёнда инсоний маънавий-
аҳлоқий ва ақлий (интеллектуал) омилларнинг муносиб ролини 
кўрсатиб беради. Бу ўринда дин, маданият ва менталитет 
тавсифлари муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур ёндашувга объектив эътирозлар ҳам мавжуд. Ҳар икки 
формациявий ва тамаддуний ёндашувлар, тарихий жараённи турли нуқтаи 
назарлардан қарашга имконият беради. Ҳар иккисининг ҳам кучли, ҳам заиф 
томонлари мавжуд, улардан яхши томонининг олинишидан эса тарих ютади
холос.
Ҳозирги вақтда инсоният тарихини цивилизациявий жараёнлар, уларнинг 
турли кўринишлари ва босқичлари сифатида қараш илмда етакчи ўринни 
эгалламоқда.

Download 3.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling