Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шифокор хулосаси
120-84 36 29 Нормада максимал кон босимининг ортишига жавобан пульс кутарилиши кузатилади. Минимал босим-бироз пасаяди ѐки узгармайди. Пульс босими ортади. Реакциянинг сифат курсаткичи 0.5дан 1 гача булса ижобий хисобланади. Шифокор хулосаси: барча функционал синамаларни текшириб бўлингандан сўнг талабалар тиббий хулоса чиқарадилар, бу ерда жисмоний ривожланишни бахолаш, саломатлик холати, шуғулланганлик даражаси, тиббий гурухни аниклаш, мусобакаларга катнашиш учун тавсиялар, карши курсатмалар, кушимча текширувларга йулланмалар ва кайта текширув тавсиялари курсатилган булади. Саломатлик холатини аниклаб текширилувчининг соғломлиги ѐки аникланган касаллик белгиланади. саломатлик холати, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайѐрланганлигига караб физкультура билан шугулланувчилар куйидаги тиббий гурухларга бўлинадилар. а) асосий, б) тайѐрлов, в) махсус. Асосий гурухга кирувчи, хеч кандай шикоят килмаган соглом шахслар бир йилда 1-2 марта текшириладилар. Тайѐрлов ва махсус тиббий гурухдагиларда эса текширув бир йилда икки мартадан кам булмаслиги керак. ИШЛОВЧИЛАР ОРГАНИЗМИДА ФУНКСИОНАЛ ХОЛАТНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ (АСАБ ТИЗИМИ ВА ТАЯНЧ ХАРАКАТ ТИЗИМИ) ВА ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР БЎЙИЧА ХУЛОСА БЕРИШ Вегетатив нерв системасини функционал холатини аниклаш синамалари. Ортостатик синама. Текширилувчи 5 дакика мобайнида горизонтал холатдан тургандан сунг, 15 сония давомида пульси ва кон босими аникланади. Сунг текширилувчи охиста туради ва ундан кейин яна пульси ва кон босими текширилади. А) тургандан сунг б) бир дакикадан сунг. Вегетатив нерв системаси симпатик кисмини тонус ва таъсирланиш даражасини аниклаш учун уларнинг сонлар микдори таккосланади. 30 Бахолаш: симпатик кисми нормал таъсирланган юрак уриш частотаси аввалги натижадан 18-27% кутарилиши кузатилади. Ундан юкори булган курсаткичлар гипертиреоз, юрак кон-томир етишмовчилиги, реконвалесцентларда, спортчиларда (машкдан сунгги 1-соатларда), куп машк килувчиларда кузатилади. Соғлом ва яхши шуғулланган кишиларда вегетатив нерв системаси тонуси мустахкам булади томир уриши , аввалги холатдан 10% гача тезлашади). Кон босими эса горизонтал холатдан тургандан сунг булган фарки унчалик катта булмайди. (систолик босим±10мм сим.уст. га тенг, Ораликда диастолик босим ± 5 мм сим.уст). Канчалик жисмоний юклама юкори булса, шунчалик горизонтал холатда вертикал холатга утиш вактидаги пульсли босим камайиб борар экан. Шунинг учун урта статик синамани жисмоний юкламаларни организмга таъсирини урганишда фойдаланиш мумкин. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling