Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 



2 - боб. 
ФИЗИОЛОГИК ТЕКШИРУВЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА 
ЎТКАЗИШНИ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ. 
Мехнат хаммадан аввал ижтимоий категориядир. Мехнат бу-
истеъмол қийматларини вужудга келтириш учун қилинадиган фаолиятдир. 
Физиологик томондан бу киши организмининг функцияси ва бундай 
функциянинг хар бири унинг мазмуни ва формаси қандай бўлишидан қатъий 
назар, аслида киши миясининг, нервларнинг, мускулларининг, сезги 
органларининг ва шу кабиларининг сарф қилинишидир. Мехнат жараѐнида 
организм хаѐт функцияларнинг ўзгаришини мехнат физиологияси ўрганади. 
Мехнат физиологиясининг вазифаси-мехнат фаолияти вақтида юз берадиган 
процессларни ўрганиш асосида, одамнинг иш қобилиятини оширадиган ва 
соғлигини чиниқтирадиган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан 
иборат. И.П Павлов одамнинг хаѐти физиологиянинг рўлига катта бахо 
берган ва Физиологлар олдига мехнатни юқори унумли бўлиши учун ва 
мехнаткашларнинг хаѐтий кучини сақлаб қолиш учун зарур шароитларни 
вужудга келтириш масалаларини қуйган. "... табиат бойликларидан рохат 
олиш учун, - деган эди у, - одам соглом, кучли, ақлли бўлиши керак... 
Физиология бизни тўғри, самарали хамда хавас билан ишлашга, дам олишга, 
овқатланиш ва бошқаларга борган сари тўлароқ ва мукаммалроқ равишда 
ўргатиб боради".
И.П.Павлов кашф қилган олий нерв фаолияти қонунларини ижодий 
қўлланиш, мехнат унумини ошишига ва мехнатнинг илғор янги шаклларини 
ўзлаштиришга ердамлашадиган соғломлаштириш чораларини ахамиятли 
ишлаб чиқиш имкониятини беради. Мехнат вақтида одам ва табиат ўртасида 
ўзаро муносабат тегишли шартли рефлекслар ишлаб чиқиш йўли билан олий 
нерв фаолияти томонидан идрок этилиб туради.
Шартли рефлекслар пайдо бўлишида қуйидаги ходисалар юз беради: 
1.Ташқи дунѐ омилининг таъсири
2.Таъсирга жавобан рефлектор реакция



Хайвонлар устида тажриба қилинганда шартли рефлекслар реакцияси 
хайвонга овқат бериш еки оғзига бемаза моддаларни қуйиш билан олиб 
борилади. Биринчи Навбатда шартли рефлекс шартсиз овкатланиш рефлекси 
асосида пайдо бўлади. Одамнинг иш фаолиятидаги рефлексларнинг пайдо 
бўлиши эса бутунлай бошқачадир. Биринчидан, бунда шартли индеферент 
(фарқсиз) сигнал рўлини, бошқа ходисалар билан бирга, сўз, шунингдек 
одамга тушунарли бўлган мехнат мақсади, демак, иккинчи сигнал 
системасининг таъсирлари ўйнайди: иккинчидан бундай жавоб реакцияси 
маълум иш харакати сифатида ифодаланади: учинчидан, шартли рефлекс 
эмас, балки бутун жамият учун ахамиятли бўлган фойдали натижага эришиш 
мустахкамловчи омил бўлади. Бош мия пустлоғини идора килувчи роли 
шундан иборатки, пустлоқ ташқи мухит сигналларини анализ қилади, актуал 
шартли рефлексларни одам тушунадиган, мехнат мақсадини қўлга 
киргизишга қаратилган умум бир рефлектор фаолиятга бирлаштиради.
Мехнат процессида организмнинг хамма функциялари яъни мушак 
фаолияти, оксидланиш-қайтарилиш процесслар ва бошқалар кескин равишда 
ўзгаради. Иш бошланишидан илгари, факат иш жойига келиш биланок одам 
функциялари тегишли равишда ўзгаради. Одатда пульс тезлашади ва бир 
минутда сарф килинган миқдори ошади. Функцияларнинг бу шартли 
рефлектор ўзгаришида олий нерв фаолиятининг "ишга солиш механизмлари" 
харакатга келади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг ишга солиш таъсирлари 
организмнинг тинч холатидан, фаолиятли холатга келтиради ѐки шу 
пайтгача ички таъсиротлар остида ўтаѐтган фаолиятни кескин равишда 
кучайтиради. Лекин катта ярим шарлар пўстлоғи ишга солган органларга хам 
таъсир килишни давом этади. Мия пўстлоғидан келган импульслар 
ишлаѐтган органларга таъсир қилган чоғда, пўстлок уйғунлаштириш 
таъсирини кўрсатади. Катта ярим шарлар пустлоғидаги ишга солиш ва 
уйгунлаштириш механизмларнинг оксидлаш процессларига қандай таъсир 
қилишини кўриб чиқамиз. Тинч холда корбанат ангидрид ажралиши хам 
кислород ютилиши одамга 1 соатда 1кг оғирликда 1 катта калорияга яқин 



миқдорда иссиқлик энергияси пайдо бўлишга тўғри келади минутига 200-250 
см
3
га якин кислороднинг истеъмол килиниши). Иш бошланишидан илгари 
цех шароитларида нафас билан чиққан хавони текшириб кислород истеъмол 
қилинишининг ва карбонат ангидрид ажралиб чиқишининг шартли 
рефлектор йўсинда ошганлигига ишониш мумкин. Масалан: хали иш 
бошламаган 
пайтда 
ўтказилган бир текширишда цех биносида 
текшириладиган одамларда 1 мин. куб сантиметрлар хисобида кислород 
истеъмол қилиниши керак. Ташқи мухитдан келаѐтган шартли таъсиротларга 
қараб хар хил бўлишини кўрсатадиган қуйидаги қиѐсий миқдорлар олинади. 
Иш бошлангунча кислород истеъмол қилиш даражасининг бу 
ўзгаришларида Катта ярим шарлар пустлоғини ишга солиш, регуляция 
қилиш таъсири намоѐн бўлади. Иш бошланиши билан модда алмашиниши 
процессларининг ўз-ўзидан регуляция қиладиган шартсиз рефлектор 
механизми ишга тушади, жумладан, кислород истеъмол қилиниши янада 
кўпрок даражада ошади. Жадал иш натижасида пайдо бўладиган модда 
алмашиниш махсулотлари қон оқимига кириб, қон билан бирга нерв 
системасига ўтади, бу ерда нафас марказига таъсир қилади. Қон таркиби 
ўзгариши ва нафас маркази таъсирланиши натижасида упка вентиляцияси ва 
кислород ютилиши ошади.
Текшириш ўтказиш вақти 
Текширилган кишиларда О
2
фарқи цехда олдинги сменанинг "ет" 
бригадасида ишлаган вақтда иш куни бошлангунча олдинги бригада кетиб, 
цехда иш бўлмаган вактда, сменалар ўртасидаги танффусда ўз бригадаси иш 
ўрнини тайѐрлаетганда, иш куни бошланишдаги даврда бригадир ишни тез 
тугатишни талаб килган ва ишнинг энг кизгин даврида
Иш вақтида организмдаги биохимик жараенлар катта ярим шарлар 
пустлоғининг назорати остида бўлаверади. Масалан: бошланган ишни 
одатдаги вақтдан илгари тухташи ѐки, аксинча, ишни узайтириш йўли билан 
буни текшириш мумкин. Одатда ишни тухтатгандан кейин, тикланиш 
жараени туфайли, кислород истеъмол қилиниши секин-аста ва қонуний 


10 
равишда камаяди. Агар иш олдинрок тамом бўлса, биринчи минутда 
кислород истеъмол қилиш даражаси иш вақтида ишлатилган даражага яқин 
туради. Агар иш одатдагидан узоқрок чўзилса, иш чузилиб кетган биринчи 
минутда истеъмол қилинган кислород миқдорига яқин бўлади. Бу 
ўзгаришлар катта яримшарлар пўстлогининг кортикал уйгунлантирувчи 
таъсирининг стереотипи юзага чиқади.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling