Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


ЭММ зарарли таъсирини олдини олиш чоралари


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
ЭММ зарарли таъсирини олдини олиш чоралари. 
 
Улар уч гуруҳга бўлинади:
ашкилий;
-техникавий;
Ташкилий чоралар. Объектларда лойиҳалаш босқичида ва чораларни 
қўллаш даврида одамларни бевосита ЭММ таъсир зонасига туширмаслик 
чораларини кўриш (антенналар билан атрофни ўраш, санитар ҳимоя 
минтақа). Махсус ҳисоб-китоб йўли билан вужудга келиши мумкин бўлган 
ЭММ энергия оқимининг зичлигини ҳисоблаш.
Муҳандис-техникавий чоралар. Махсус яхлит металли (қўрғошиндан 
ташқари) экранлар воситасида, манбадан узатиш йўллари, алоҳидалаш 
(тарқалиш йўлларини тўсиш), иш жойларини масофа ѐрдамида ҳимоялаш 
(манба билан иш жойлари орасида хавфсиз масофа белгилаш) киради.
Тиббий профилактик чоралар. Буларга мақсадга мувофиқ иш кунини 
ташкил этиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш (ҳимоя киймлари 
махсус металл ип аралаштириб тўқилган матодан тикилади, кўзойнаклар 
ойнаси нозик кумуш қатлами билан қопланган бўлади ѐки металлдан ясалган 
бўлади) киради. Агар иш жараѐнида ишчининг фақат айрим қисмлари ЭММ 
таъсирига учраган бўлса, у ҳолда юқорида таърифланган матодан тикилган 
фартук, халатлар, қўлқоп, бош киймлар қўлланиши мумкин. ЭММ таъсири 
бор ишларга қабул қилинувчилар Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни 
Сақлаш Вазирлигининг №300 буйруғига асосан тиббий кўриклардан 
ўтказилади. Иш жойларида ЭММ кучланганлиги устидан назорат бошқа 
омиллар қатори амалга оширилади.


126 
Электромагнит шароитига қараб объектларда санитария гигиена 
назорати ўтказилишнинг тавсия этиладиган даврий муддатлари.
Гуруҳ Санитария шароити тавсифи Муддат 1 ЭММ меъѐрдан ошмайди 3 
йилда 1 марта 2 ЭММ меъѐрдан ошиши ҳоллари, операторларнинг доимий 
бўлмаган иш жойларида, ишчилар бу шароитда касб билан боғлиқ бўлмаган 
ҳолларда бўладилар.2 йилда 1 марта 3 ЮЧ ва ЎЮЧ доимий магнит 
майдонлари оралиғида ЭММ меъѐридан ошиш ҳоллари, операторлар қўли 
билан ишчилар қўлларини зонага тушмаслигини таъминлаш керак бўлганда. 
Ҳар йили 4 ЎЮЧ, Ультрабинафша оралиғидаги ЭММ меъѐрдан ошиш 
ҳоллари, иш вақтини камайтириш каби чора-тадбирларни қўлланиши керак 
бўлганда.Ҳар йили 5 Иш жойларида ЭММ меъѐрдан ортиқ бўлган ҳолларда 
(ҳимоя чораларини амалга оширилгунча йил чорагида 1 марта), ҳимоя 
чораларини кўриш муддати 6 ойдан ошмаслиги керак. Йил чорагида 1 марта 
6 Корхонада санитария лабораторияси мавжуд бўлиб, ЭММ устидан назорат 
олиб борилади. 1 йилда 1 марта (ѐки 25% манбаларни ҳар йили текшириш)
Яқин ток кучланганлигини ўлчаш М-1 асбоби махсус зоналарда 
воситасида электр ва магнит майдонларнинг кучланганлигини ўлчаш Зонд-1 
(Е) электр таркибий қисмини 60 кГц дан 350 мГц гача оралиқда ўлчашга 
мўлжалланган (100 кГц-30мГц ЮЧ УЮЧ-30-300 Гц саноат частотаси). Зонд-
2 (Н) магнит таркибий қисмини 100 кГц дан, 10 мГц гача ўлчашга 
мўлжалланган.
Ўлчаш кўрсаткичлари оралиғи: Зонд-1 2-1500 В/м 2-40 кА/м (саноат 
частотасидаги майдон) Зонд-2 1-10 А/м.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling