Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


ЭММ частотаси бўйича қуйидагича бўлинади


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

ЭММ частотаси бўйича қуйидагича бўлинади:
1. Саноат частотасидаги ЭММ (50-1000 Гц) манбалари юқори кучланишдаги 
электр 
узатиш 
йўллари, 
очиқ электр тақсимловчи мосламалар, 
трансформаторлар;
2. Радиочастотадаги электромагнит майдонлари – (РЭММ) улар ўз ўринлари 
қуйидагича бўлинади:
- 3*107 Гц тебранишлар;
- 3*109 Гц;
- 3*1011 Гц.
Юқорида ҳар бир тўлқин узунлигига қараб қуйидагича диапазонларга 
бўлинади (жадвал). ЮЧ ва ЎЮЧ электромагнит майдонлари радиоалоқада, 


122 
радиоэшиттиришда, телевиденияда, тиббиѐтда, диоэлектрларни иситишда 
(полимер материалларни пайвандлаш, ѐғоч қуритиш, пластмассаларни 
иситиш ва бошқалар). УЮЧ ва ЎЮЧ радиолокацияда, радиобошқаришда кўп 
каналлик 
радиоалоқада, 
радиоастрономияда, 
радиоспетроскопияда, 
геодезияда, дефектоскопияда, физиотерапияда ваҳоказо.
Ишлаб чиқариш жойларида ЭММ манбалари бўлиб, генераторлар
фидер йўллари ва ишлари ҳисобланади. ЭММ радиотехника мосламаларида 
қўлланишда асосий манба бўлиб антенна системалари радиомосламаларида 
мавжуд экранлардаги тирқишлар ҳисобланади. Физиотерапияда эса 
ишлаѐтган 
аппаратлар 
электродлари 
манба 
ҳисобланади. 
ЭММ 
кучланганлигини ўлчаш усуллари ва олинган натижага гигиеник баҳо бериш 
тартиби. Саноат частотасидаги ЭММ кучланганлиги ўлчаш учун ПЗ-1, ПЗ-
1м, НФМ-1 асбоблардан фойдаланилади (улар билан ишлаш тартиби Саноат 
2-иловада берилган). Саноат частотасидаги ЭММ меъѐрлари электр майдон 
кучланганлиги (кВ/м) ҳамда таъсир вақти кўзда тутилган ҳолда белгиланади.
Электр майдон кучланганлиги, кВ/м
Таъсир вақти
6 дан кам Чегараланмаган
5-10 180 дан кўп эмас – 3 соат
10-15 90 дан кўп эмас – 1,5 соат
15-20 10 дан кўп эмас – 10 мин.
20-25 5 дан кам эмас
Сутканинг вақти қолган ичида одам кВ/м дан кўп бўлмаган 
кучланишдаги электр майдони таъсирида бўлмаслиги керак. Юқори ва 
Ультра частоталик ЭММ кучланганлигини ўлчаш мақсадида ИЭМП-Т, 
ИЭМП-30, НФМ-1 (Германия) асбоблардан фойдаланилади(улар ишлаш 
тартиби 2-иловада берилган). 60 кГц – 30 кГц диапазонида электр (Э) ва 
магнит (Н) майдонларининг кучланганлиги меъѐрлари ишчилар ва иш 
жойлардаги йўл қўйиб бўладиган энергия оғирлиги ва таъсир вақтига қараб 
қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади.


123 
ЭоЭЯ ЭОЖ 
Эж = ---------- Нж = --------- .
T T
Бунда Еж ва Нэж электр (В/м) ва магнит (А/м) майдонларининг энг кўп йўл 
қўйиб бўладиган кучланганлик кўрсаткичлари; Т – таъсир вақти (соат); ЭОН 
ва ЭО нек – иш куни энг йўл қўйиб бўладиган энергетик оғирлик миқдори 
(В/м2 соат), (А/м2соат).
Оғирликдаги энг кўп миқдор
3 дан 30 гача 30 дан 300 гача
Еек В/м 500 300 80
Нек А/м 50 - -
Эек В/м3 соат 20000 7000 800
Енек А/м3 соат 200 - -
Еек; Нек; ЭОН максимал миқдорлари қуйидаги жадвалда берилган. Магнит 
ва электр майдонларнинг бир вақтда биргаликдаги таъсири (0,06-3 мГц да 
юқори частоталик) қуйидаги шартга жавоб берган ҳолда йўл қўйилиши 
мумкин деб
ҳисобланади.
Eoye Эon
-------------------- = 1
ЭЖ ЭДНЖ
Бунда Эое, Эон энергетик оғирлик бўлиб, магнит ва электр 
майдонларнинг кучланганликларининг квадратларини таъсир вақтига 
кўпайтмаси шаклида ифодаланади.
ЭДе = ЕГТ; Эон = НГТ
Ўта юқори частотали ЭММ кучланганлигини ўлчаш ўта юқори 
частоталик ЎЮЧ ЭММ энергияси. Энергия оқими зичлигини (ЭОЗ) 
кўрсаткичини ўлчаш учун ПО-1, ―Медик‖ ПЗ-19, ПЗ-13 асбобларидан 
фойдаланилади. 300 Гц оралиғидаги ЭММ энергияси оқими зичлигининг 
(ЭОЗ) энг кўп йўл қўйиб бўладиган миқдори йўл қўйиб бўладиган энергия 
оралиғи ва таъсир вақти бўйича қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади.


124 
ЭO эoЗ
ЭОЗ = ------------
T
Бу ерда ЭО эоз эк – энергия оралиғининг энг кўп йўл қўйиб бўладиган 
миқдори, 2 Вт/соат м2, (200 мк В/м соат, см2); к – биологик самарадорликни 
сусайиш коэффициенти айланувчи ва маълум бурчак ичида ҳаракатланувчи 
антенналардан ташқари ҳамма таъсир ҳоллари учун 1 га тенг. Айланувчи ва 
маълум бурчак ичида ҳаракатланувчи антенналардан улар тебраниш 1 Гц дан 
ортмаган ҳолда, бу коэффициент 10 га тенг; Т – иш сменаси мобайнида 
майдон таъсирида бўлиш вақти (соат), умуман ҳамма ҳолларда ЭОЗ эк 10 
Вт/м3 (1000 мкВт/м дан ошмаслиги керак). Агар бир вақтнинг ўзида бир неча 
манба таъсири бўлса ҳар бир манбада олинган кўрсаткичлар жамланишига 
йўл қўйилади; бу берилган антенна ҳолларига тадбиқ қилинмайди, яъни улар 
ҳар бири алоҳида баҳоланади. ЭММ организмга таъсири. Организмдан 
ўтаѐтган электромагнит энергияси маълум қисми тўқималарда ютилади. 
Тўқималарда ютиладиганэлектромагнит энергияси 
миқдори тўлқин 
узунлигига (тебраниш частотаси) интенсивлиги ва таъсир тартибига 
(узлуксиз, узлукли, импульсли) таъсир вақтига (доимий, тўхтаб, 
интермитрланган), соат катта-кичиклигига аъзонинг анатомик ва физиологик 
ҳолатига боғлиқдир. Электромагнит майдонлари таъсири сувнинг дипол 
молекуласининг ва ионларининг тебранишлари иссиқлик энергиясини 
вужудга келтиради. Ҳосил бўлган иссиқлик тўқимага, тана ҳароратини 
ошишига олиб келади. Бу ҳол кўпроқ қон билан таъминланиши керак , ѐки 
кам бўлмаган аъзо ва тўқималарда (кўз гавҳари, мия қоринчалари, кўз 
суюқлиги, уруғдон ва бошқалар) намоѐн бўлади. Термик самара бўсағасида 
5-10 Вт/см2 тенг. Юқорида келтирилган термик таъсиридан ташқари махсус 
специфик таъсир ҳам қайд этилади. Меъѐрдан ортиқ ЭММ таъсирида ўзига 
хос ―радиотўлқин касаллиги‖ вужудга келади. Бу касаллик кўзда катаракта 
(мугуз қавати эпидермисининг зарарланиши), марказий асаб ва юрак қон-
томир тизимларидаги ўзгаришлар (астеновегетатив сидром, ангиодистоник 
ва диэнцифал сидромлари, энцефалитлар, брадикарция, юрак учида систолик 


125 
шовқин), шунингдек модда алмашинувидаги ва бир қатор иммунобиологик 
ўзгаришлар билан ҳам ифодаланади. Бу омил таъсирида адаптация вужудга 
келмайди. ЭММ таъсири организмда тўпланади (кумуляция). ЭММ 
таъсирида энг кучли ўзгаришлар УЮЧ таъсирида қайд этилади. Бу ҳол ЭММ 
нинг импульсли ҳамда узлукли турларида кузатилади.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling