Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Лазер техник мосламаси 3 асосий таркибий кисмдан тузилган


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Лазер техник мосламаси 3 асосий таркибий кисмдан тузилган: 
- актив мухит, бу максадларда соф кристаллардан (ѐкут, олмос, биллур ва 


115 
бошкалар) инерт газлар ярим утказгичлардан фойдаланилади;
- дам берувчи кисм, бу максадларда кучли ѐругликдан, инфра ва ультра 
рентген
нурланишлари манбаларидан фойдаланилади;
- резонатор, текис параллел кузгулар.
Лазер нурланишларини вужудга келтирилиши мураккаб техник 
жараѐнлардан иборат. Бу жараѐнни куйидагича ифодалаш мумкин: дам 
берувчи кисмдан кучайтирилган нурланиш актив мухит атомларида 
кузгалиш пайдо булади, харакат натижасида катта таркок энергия акс этади. 
Бу таркок энергияни резонатор тартибга солиб энергия дастасини хосил 
килади. Хосил булган энергия дастаси лазер нурланиши деб аталади. Халк 
хужалигида лазер
нурланишларини турли сохаларда ва турли максадларда ишлатилиши 
муносабати билан уларни турли хиллари мавжуд.
Гигиеник нуктаи назардан лазер мосламалари хавфлилиги даражаси 
буйича куйидагисинфларга булинади: 
1 синф - кам хавфли мосламалар, бу мосламалрда ишлаш жараѐнида лазер
нурланишлари куз ва тери учун хавф тугдирмайди;
2 синф - урта хавфли лазер нурланишларини куз учун тугридан тугри ѐки 
сатхдан акс таъсири хавфи бор;
3 синф - хавфли нурланишни куз ва терига тугридан тугри ва таркок хамда 10 
см масофадан таркок таъсир хавфи бор;
 4 синф - ута хавфли, лазер нурланишнинг таркок акс этдирувчи сатхдан 10 
см масофадан акс этувчи нурнинг таъсир этиши хавфи бор;
Лазер мосламаларида турли ишларни амалга оширилганда хосил булувчи 
омиллар шартли равишда икки гурухга булинади:
- хусусий омил, бу монохроматик электромагнит нурланишларидир;
- йул йулакай хосил булувчи омиллар.
Хусусий омиллар бу лазер нурланишлари хисобланиб, унинг иш 
жойларидаги курсаткичлари мослама кувватига химоя воситаларини 


116 
самарадорлигига, техналогик жараѐннинг узига хослигига боглик. Йул 
йулакай хосил булувчи омиллар турли гурухларга мансуб булиши мумкин 
(физикавий, кимѐвий, биологик, рухий физиологик). Уларни иш жойлардаги 
микдори, даражаси бевосита технологик жараѐнда бажарилаѐтган ишга, 
кулланилаѐтган материалларга боглик холда булади. Лазер нурланишлари 
мосламалаи халк хужалигининг турли сохаларида термик ишлов бериш 
ишларида, алокада, тиббиѐтда, улчаш асбобларида полиграфияда ва бошка 
сохаларда кенг кулланилади. Шу сабабларда хозирги кунда мехнат 
гигиенаси врачи бу омил билан куп холларда шугулланади. Лазер 
нурланишларнинг салбий таъсирига бевосита дучор булувчи органлар бу куз 
ва терининг очик кисмларидир, бу таъсир асосан махаллий узгаришлар 
шаклида намоѐн булади. Таъсир окибатлари манба кувватига, нурланиш 
тулкин узунлигига, таъсир этувчи тукиманинг анотомик ва функционал 
холатига боглик. Лазер нурланишлари таъсирини йул йулакай хосил булувчи 
омиллар хам узгартириши мумкин (кучайтириши ѐки сусайтириши). Лазер 
нури утаѐтган мухит хусусиятини узгартириши мумкин. Таъсир окибатида 
термик окибат вужудга келади, бу эса эриш, бугланиш хароратини ошишига 
олиб келади. Импульс тартибида ишловчи лазер мосламаларидан чикувчи 
нур таьсирида узига хос самара кузатилади. Тукималарни тез кизиши, бир 
лахзада суюкликларни кайнаши тукима ичидаги босимни тез кутарилишига 
олиб келиб,уларни механик шикастланишини юзага келтиради. Лазер 
нурланишларининг 
ноиссик 
таьсири 
тукималарнинг 
электромагнит 
энергиясини узига хос ютилиш хусусияти билан боглик. Махаллий таьсир 
хам катор шарт ва шароитларга богликдир. Тажрибалар шуни курсатадики 
хайвон терисига тушган нурнинг 35-40% акс этар экан.1мм калинликдаги 
терида ютилиши 25-30%, утказиш 30-35% ташкил этади. Махаллий таьсир: 
ишлаѐтган лазер мосламасида дам берувчи кисмида кайси нурланишдан 
фойдаланганлигига хам боглик. Агар ѐругликдан фойдаланса терини куйиши, 
куз шиллик каватларини куйиши кузатилади, ультрабинафша нурланишдан 
фойдаланилса фотокимѐвий самара, кузнинг рангдор ва тур пардалариниг 


117 
жарохати кузатилади. Инфракизил нурланишлар катаракта хосил килиши 
мумкин. Лазер нурланишлари мосламаларида ишловчилар саломатлиги 
устидан тиббий назорат утказилиши иш жойларида йул-йулакай хосил 
булувчи омиллар таьсирига хам алохида эьтибор бериши керак, чунки айрим 
холларда бу омилларнинг таьсири лазер нурланишининг таьсиридан 
кучлирок булиши хам мумкин.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling