Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети
- боб. Фразеологик турғун бирикмаларнинг структурал ва семантик таҳлили
Download 0.51 Mb.
|
1 варМад Каримова диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Одам номлари билан боғлиқ бўлган (ономастик компонентли)
2- боб. Фразеологик турғун бирикмаларнинг структурал ва семантик таҳлили.
2.1. Фразеологик турғун бирикмаларнинг структурал-семантик гуруҳлари. Фразеологик характердаги турғун бирикмалар тил эгаси бўлган ҳалқнинг маънавий қадриятлари, турмуш тарзи ва маданияти, урф-одати, каби, яшаш шароити, интилиши вокеликка муносабати билан узвий боғлиқдир. Фразеологик турғун бирикмалар образлилик, экспрессивликни вужудга келтирувчи муҳим воситалар бўлиб, улар бадиий, сиёсий ва публицистик матнларнинг ифодавий таъсирчанглагини оширишга хизмат қилади. Улар ихчам, маъно жиҳатидан салмокдор, фикрни асосли, образли ва таъсирчан ифодалашга ёрдам беради. Инглиз тилида фразеологик бирликларнинг бешта асосий структуравий типлари мавжуд: 1. Бир ядроли фразеологик бирликларнинг таркибида бир асосий ва бир ёки ундан ортиқ ёрдамчи элемент мавжуд бўлади. 2. Таркибида тенг боғловчили ёки эргаш боғловчили сўз бирикмали фраземалар бўлади. 3. Қисман предикатив структурали фразеологик бирликлар (яъни, лексема + эргаш гап). 4. Таркибида мажҳул нисбатдаги феъл ёки ноаниқ шаклдаги феъл қатнашган фразеологик бирликлар. 5. Содда гапли ёки қўшма гапли фразеологик бирликлар. Фразеологик бирликларнинг тўртта структуравий семантик гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар фразеологизмларнинг асосий структуравий типлари билан мос келмайди, бунинг сабаби фразеологизмнинг тўлиқ, бир бутун маъноси унинг синтактик таркибини ўзгартириши натижасда маъно ва таркиб (қурилишида) оппозиция вужудга келиши мумкин. 1. Номинатив, яъни предмет ва ҳодисаларни англатувчи фразеологизмлар. Бу синфга тўртинча структуравий типдаги ва қўшма гапли фразеологик бирликлардан ташқари баррча структуравий типлар киради. 2. Ундов ва тақлид сўзлик, ҳис–хаяжонни ифодаловчи ва модал маъноли фразеологик бирликлар. Бу синфга предикативлигини йўқотган гап таркибли фразеологик бирликлар киради. Номинатив–коммуникатив фразеологик бирликлар. Бу синфга факат тўртинчи структуравий тип фразеологизмлари киради. 4. Коммуникатив, яъни содда гап ва қўшма гап таркибли фразеологик бирликлар. Бу синфга мақол ва маталлар киради. Одам номлари билан боғлиқ бўлган (ономастик компонентли) фразеологик бирликлар гуруҳини алоҳида таъкидлашга тўғри келади. Инглиз тилида ономастик компонентли фразеологик бирликлар унчалик кўп эмас. Уларнинг пайдо бўлиш манбалари ҳам турлича. Келиб чиқишига кўра уларни асосий икки гуруҳга ажратиш мумкин. III. Соф инглизча (ономастик компонентли) фразеологик бирликлар IV. Чет тилларидан кириб келган ономастик компонентли фразеологик бирликлар (ОКФБ). 1. Соф инглизча ОКФТБ (инглиз ҳалқи томонидан яратилган). Инглиз тилида соф инглизча оборотлар кўпчиликни ташқил қилади: уларни семантик мотивациялаш жиҳатидан гуруҳларга бўлиш мумкин: 1. Инглиз ҳалқининг урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи ономастик компонентли фразеологик бирликлар: rob Peter tо play Paul – бировни қўллаш эвазига кимгадир зиён – захмат етказиш. 2. Инглизча реалиялар билан боғлиқ ОКФБлар: an Aunt Sally – Салли ҳола (ҳалқ ўйинларидан бирининг номи), хақорат. 3. Эртак ва масаллардан олинган ОКФБлар: fortunatus’s purse - неистошимный кошелек (тубсиз ҳамён (Fortunatus – персонаж) Alladdin ‘s lamp – Волшебный ласпа Алладдина, Алоудининг сухрли чироги 4. Ривоятлар билан боғлиқ бўлган ОКФБлар: A peeping Tom - хаддан ташқари кизикувчан одам. (черезчур любопытный человек). 5. Тарихий фактлар билан боғлиқ бўлган ОКФБлар: When Adam delved and Eve spen who was then the gentlemen? Когда Adam пахал а пряла Eva. Где родословное стояло дерево, (1391 йилдаги дехконлар уруши ишораларидан бир). 6. Шексперизмлар: Инглиз тилидаги фразеологизмлар сони бўйича шексперизмлар библеизмлардан кейин иккинчи ўринда туради. А Daniel come to judgement - честный, праведный, нелицеприятный судья, юз-хотир қилмайдиган, адолатпарвар судья. To out Josеph - превзойти Иосифа Прекрасного скромностью 7. Адабий манбалардан олинган ОКФБлар: Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling