Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масалан
Қискартирилган шакллар кенг қўлланилади: don’t, won’t, I’ve, shan’t, laboratory ўрнига lab microphone ўрнига mike mathematics ўрнига maths Well, Hello, Hey кабилар.
Инглизча гапириш 3 хил: 1) монолог, 2) диалог, 3) полилог шаклида амалга оширилади. Бу 3 хил шаклдаги гапиришнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Монолог битта сўзловчининг, диалог 2 та сўзловчининг, полилог 2 тадан ошиқ сўзловчининг нутқидир. Монолог, диалогни ўргатиш масалалари анчагина ўрганилган бўлиб, психологлар тафаккур, хотирани ҳисобга олиб ташаббусли нутқ такдидий нутқ, тайёрланган, тайёрланмаган нутқ турларига ажратишди. Тайёрланган нутқдейилганда ўқувчи, талаба тайёрланиши учун маълум мавзу, вақт берилиши, керакли воситалар, сўзлар, нутқ намуналари олдиндан ўргатилиши, уйда тайёрланиши, таянчлар бўлиши кўзда тутилади. Тайёрланмаган нутқниспонтан нутқ ҳам дейилади. Бунда илгаридан тайёргарчилик кўрилмайди. Ўрта мактаб дастури буйича ўқувчи тайёрланмаган нутқни эгаллаши керак, лекин бунга тайёрланган нутқ асосида эришилади. Инглизча гапиришни ўгатишнинг мазмунига лингвистик, психологик, методик қисмлар киради. Лингвистик қисмга гапириш учун зарур бўладиган тил ва нутқ материаллари, ran тузилишлари, нутқ намуналари киради. Бу материаллар мавзулар асосида танланилиши зарур. Мавзу асосида тил материаллари танланади. Лингвистак қисм устида тўхталганда, экстралингвистик элементларни, имо-ишора, ҳаракат ва бошқа воситаларни ҳам ёдда тутиш зарур. Психологик қисмга гапириш кўникмаларини эгаллаш киради. У репродукциядан, ўрнига қўйиш, ўзгартиришдан, кенгайтиришдан, қўшишдан иборатдир. Репродукция ўқувчи, талабани ўқитувчидан ёки фонограммадан эшитганини айнан ўзини қайтаришидир. Ўқувчи, талаба репродукцияда қисман сўзларни алмаштириши мумкин. Масалан,ўқитувчи Thisisablackpencilдеса, ўқувчи қайтаришда (репродукцияда) Thisisawhitepencilдеб ўзгартириши мумкин. Ўзгартиришда сўзлар, ибораларни ўрни ҳам ўзгартирилиши мумкин. Масалан,I live in Moscow. Sasha lives in Moscow. I ниSasha биланўзгартирилади. Кенгайтиришда эса нутқ намунаси, ran, структуракенгайтирилади. Масалан: I have a book. I have an English book. I have an interesting Endish book. I have an interesting English book at home. Қўшишда тил материаллари, нутқ воситалари қўшилиб гапирилади. Масалан, «Спорт» мавзусида I am fond of... нутқ намунасини фаоллаштиришда ўқувчи ёки талаба ўзининг севган спорт машғулотини қўшиб гапиради. Методик қисмда гапириш метод, усулларини, йўлларни қўллаш тушунилади. Бунда ўқувчилар таянчлар, таянч воситалардан фойдалана олишлари муҳимдир. Уларга тинглаш, қуриш таянчлари, сўзлар бўйича таянчлар киради. Таъкидлаб ўтганимиздек монологик нутк гапиришнинг шакли бўлиб, 1 та сўзловчи томонидан бажарилади.Монологик нутқ ўзига хос хусусиятларга, қийинчиликларга эга. Ўқитувчи уларни ўргатаётганда ҳисобга олиши зарур.Улар қуйидагилар: 1).Монолог бир киши томонидан бажарилади. 2). У режали бўлади. 3). У қисман тайёрланган бўлади. 4). У узилмай давом этади. 5). У режали бўлгани сабабли мантиқий бошланган бўлади. 6). У бир контекст, матн асосида олиб борилади. 7). Унга воситалар, таянчлар, шароит таъсир кўрсатади. 8). Услуб таъсир қилади. 9). Монолог таъсирчан, маълумотли, хис-хаяжонли бўлади, кимгадир, нимагадир қаратилади. 10). Нутқ вазиятли бўлади. Бир шароитни, вазиятни кўзда тутади. Монологик нутқнинг қуйидаги лингвистик қийинчиликлари, хусусиятлари ҳам муҳим ўрин тутади, улар таъсирини кўрсатади. талаффузи қийин сўзларнинг ишлатилиши; гапларнинг китоб услубига мансублиги; нутқни баён килишга боғлик бўлишлиги; лингвистика нуктаи назаридан монологик кўникмани эгаллаш; гапларнинг боғловчи қисмларини эгаллашни; контекст учун тўғри сўз тартибини танлашни; фикрни, мантиқни, ритм билан тўғри ифодалашни; монолог учун тил воситалари, материалларини билишни; 5) мавзуни тўлиқ оча билиш кабиларни ўз ичига олади. Ўрта мактаб дастури бўйича монологик нутқни ўргатиш ҳам мақсад, ҳам воситадир. У восита бўлиб гапиришни, монологнинг ўзини ривожлантиришга, тил материалларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мақсад бўлганда эса, у ўқувчи, талабаларни монологни нутқ фаолияти сифатида ўрганишни, ўргатишни, у орқали маълумот бера олишни кўзда тутади. Урта мактаб дастурида ҳар бир синф ўқувчилари учун монологик нутқ талаблари, мавзуси берилган. Ўқувчи, талаба нуткининг ҳажми, меъёри ҳам белгилаб берилади. Монологик нутқни ўргатишда монологик бирликларни аниқлаш, монолог кўникмаларини белгиловчи метод, усул, йўлларни, машқларни аниқлаш муҳим ўрин тутади. Диалогик ва полилогик нутқ турлари ҳам гапиришнинг шакли бўлиб уларнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор ва ўқитиш жараёнида уларни эътиборга олиш кўзда тутилмоғи керак. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling