Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-мавзу. Крускал –Уоллис мезони
- Таянч сўзлар
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г. Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г. Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007. Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004. Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003. Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003. Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 12-мавзу. Крускал –Уоллис мезони Режа: 1. Бир нечта боғлиқ бўлмаган танламаларни ўзаро таққослашнинг параметрик ва нопараметрик мезонлари. 2. Крускал-Уоллис мезонидан фойдаланиш тамойиллари. 3. Крускал-Уоллис мезонини ҳисоблаш жараёни ва формуласи. 4. Крускал-Уоллис мезони бўйича хулоса чиқариш қоидалари. Таянч сўзлар: нормал тақсимланиш, мода, медиана, ўртача, дисперсия, стандарт оғиш, вариативлик коэффиценти Танламадаги маълумотларнинг нормал тақсимланганлигидан гувоҳлик берувчи кўрсаткичлар қуйидагилардир: танламанинг симметрик тақсимланганлиги (гистограмма ёки боксплот усулида кўргазмали тарзда ифодалаш мумкин). Медианна ва ўртача қиймат бир бирига тенг ёки жуда яқин. Ассиметрия ва эксцесс кўрсаткичлари нолга яқин қийматга эга. Боксплот усулида маълумотларни тақдим этишда медианна, квартиллар орасидаги масофа ҳамда тақсимланиш лимити кўргазмали тарзда акс эттирилади. Боксплотларни тузишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим: Қуйи ва юқори квартилларни қийматларини аниқлаш. Q1; Q3 Квартиллар орасидаги масофани аниқлаш ΔQқQ3-Q1 Ҳаддан юқори ва ҳаддан паст бўлган қийматларни топиш. Юқори сакровчилар-булар Q3+1,5ΔQ дан то Q3+3ΔQ диапазонда ётувчи танламалардир. Пастки сакровчилар-булар Q1-3ΔQ дан то Q1-1,5ΔQгача диапазонда ётувчи танламалар ҳисобланади. Экстремал қийматларни аниқлаш. Юқори экстремал қийматлар булар Q3+3ΔQ дан катта бўлган кўрсаткичлар ҳисобланади. Қуйи экстремал қийматлар булар Q1-3ΔQ дан паст бўлган кўрсаткичлар олинади. Максимал ва минимал тўғри тузатилган қийматларни аниқлаш. Тўғри тузатилган максимал кўрсаткичлар бу юқори сакровчи ҳам, юқори экстремал ҳам бўлмаган энг катта сондир. Тўғри тузатилган минимал кўрсаткичлар бу пастки сакровчи ҳам, қуйи экстремал ҳам бўлмаган энг кичик сонлардир. 6. Ординат ўқлари бўйича медиананинг кўрсаткичларини, юқори ва қуйи квартилларни, экстремал кўрсаткичларни, тўғри тузатилган максимал ва минимал кўрасткичларни жойлаштирамиз. Горизонтал чизиқлар бўйича кесмаларни бир бирининг тагига жойлаштирамиз. Кесмалар юқори ва қуйи квартилларга мос келади, улар тўғри тўртбурчак шаклига келади. Бу тўғритўртбурчакда кесма ва медина ҳам мавжуд. Максимум кўрсаткичларга мос келадиган кўрсаткичлар юқори квартиллар билан ўрта перпиндикуляр орқали бирлаштирилади. Қуйи кўрсаткичлар эса қуйи квартиллар билан бирлаштирилади. Сакровчилар (О) ва экстремал кўрсаткичлар эса (Е) билан белгиланади Юқорида келтирилган ҳолатлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Кўпгина ҳолларда психологик тадқиқотлар нормал тақсимланишга яқин кўрсаткичларга эга бўлиши мумкин. Нормал тақсимланиш кўпгина ҳолларда тўлиқ симметрик бўлмайди (ўнг тамонлама ёки чап томонлама ассиметрия бўлиши мумкин). Мисол тариқасида машҳурликни аниқлаш саволномаси бўйича олинган маълумотларнинг частотали таҳлилини келтириш мумкин.
Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling